Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
бир неча нуфузли амирларни унга қарши қўйди (О.Ёқубов).
Таққослашдан бир қанча ва бир неча ўртасида ҳам стилистик нозиклик борлиги маълум бўлади. Бир неча да бир қанча га қараганда амирлар сони камроқ ва аниқроқ эканлиги англашилади. Нимадир олмоши ҳам нутқда фаол қўлланилади: Қайрилиб нимадир демоқчи бўлар, / Ва ногоҳ... булбулдай сайрай бошлайди (У.Азим) каби. Бу олмош бир нима элементи билан синонимик муносабатга киришади: Унинг кетидан келаётган мўйсафид бир нима деб йигитнинг биқинига туртди (А.Қаҳҳор). Бир нима олмоши маъносининг фикр, гап билан боғлиқ йўналишида нимадир билан синоним бўлса, иккинчи бир йўналишида – предмет ҳақида гап кетганда бир нарса олмоши билан ўрин алмаша олади: … шох-шаббалар орасида ялтиллаб ётган бир нарсага кўзи тушди (О.Ёқубов). 60 Нимадир олмоши нутқда баъзан нималардир шаклида ҳам қўлланилади ва бунда кўплик кўрсаткичи -лар таъкидни кучайтирувчи восита сифатида иштирок этади: Саидий дастлаб тортинарди, нималардир уни бу дўкондорлардан ажратиб турарди (А.Қаҳҳор). Бу ерда ҳам айнан нимадир - бир нима синонимияси юз беради ва нималардир ўрнида бир нима, бир нималар, бир нималардир каби бирикмаларни қўллаш мумкин бўлади: Шаҳзода Абдуллатиф юзи асабий бужмайиб бир нима демоқчи бўлди (О.Ёқубов). - Шаҳзода Абдуллатиф юзи асабий бужмайиб бир нималар демоқчи бўлди. - Шаҳзода Абдуллатиф юзи асабий бужмайиб бир нималардир демоқчи бўлди каби. Нутқда қачондир олмоши ҳам қўлланади: Ёлғон куйлаганман қачондир, бир он — / Сўнг узиб ташладим тилимни ўзим (У.Азим). Бу сўзга бир вақтлар, бир пайтлар каби пайт равишли бирикмалар синоним бўлади: Жаннат эди бир вақтлар у жой / Ўхшар эди гўзал рўёга (Зулфия). Гаплардаги синонимик муносабат баённинг ўтган замон шаклида юзага келмоқда. Худди шу ҳодиса келаси замонда ҳам содир бўлиши мумкин: …қачондир аллақандай ўзгариш бўлади, Саидий унинг қаршисида тиз чўкиб йиғлайди (А.Қаҳҳор) - …пайти Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling