Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Нечук олмоши ҳозирги тилимизда БУга хосланган. Шу билан  бирга, унинг ўғуз диалектида сақланиб қолганлигини қайд этиш  мумкин: Нечуксан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Нечук олмоши ҳозирги тилимизда БУга хосланган. Шу билан 
бирга, унинг ўғуз диалектида сақланиб қолганлигини қайд этиш 
мумкин: Нечуксан, манглайи кара? каби.
СОлар тизимида синонимик қаторни ташкил этадиган нимага, 
нима учун, не учун, нечун, нега элементлари орасида ҳамда қайси, 
қандай, неча, қанча, қачон, қани олмошларида СУга хосланганлик 
сезилмайди.
Англашиладики, хосланиш ва фаол қўлланиш тушунчаларини 
бир-бирига тенг қийматда қараб бўлмайди. Чунки фаол қўлланиш
ўзида услублараро бетарафлик тушунчасини ҳам мужассам қилади. 
СўОлар орасида нимага, нима учун ёки қайси, қандай, қачон, қани


71 
олмошларини барча ФУларда, жумладан, сўзлашув жараёнида ҳам 
тез-тез учратишимиз мумкин: Нимага келдинг? Нимага келмадинг? 
Нима учун шундай? Нима учун шундай эмас? Қайси қаторни 
кўраяпсан? Ишинг қандай? Китоблар қани? каби.
Услублараро нейтрал бўлган қандай  олмошининг СНда қандоқ  
варианти қўлланади: Ишлар қандоқ, ука? каби. Оғзаки нутқда, 
масалан шаҳар типидаги шеваларда, унда ҳеч қандай экспрессивлик 
йўқ. Аммо бошқа шева вакиллари, масалан, ж-ловчи шева вакиллари 
тилида шаҳар типидаги шева вакилига қарата Ишлар қандоқ, ука? 
дейилса, унда тақлид натижасида ҳазиллашиш, менсимаслик, 
носамимийлик каби оттенкалар юзага келиши мумкин. Чунки ж-
ловчи шева вакили одатда Ишлар қандай, ука? деб сўрайди ва бу 
самимий бўлади. БУда қандоқ нинг вазифаси яна ўзгаради: 
Заҳматкаш ўзбекнинг ҳосили қандоқ?! (А.Орипов). Юракдан 
чиқмаса қандоқ қиларсан, / Бу дардли юракка қайда бор даво?.. 
(М.Али) мисраларида у сўрашнинг юқори услубини белгилайди. 
Ўзлик олмоши ўз барча ФУлар учун нейтрал ҳолатда. СНда 
жуда фаол ишлатилади: Ўзи гапириб, ўзи  қўйди. Ўзинг бир нима де  
каби. Бу қўлланишларда нутқий хосланиш йўқ. Аммо ушбу 
олмошнинг такрорланган, жуфлашган ҳолда келишида СНга хос 
бўлган айрим жиҳатларни кузатиш мумкин. Масалан: Ўзидан-ўзи 
ҳовлиқиб кетди, Ўзидан-ўзи  аразлаб қолди каби. Бундай пайтларда 
ўз нинг семантикасида ўзгариш юз беради, у кутилмаганда, бирдан, 
номаълум вазият оттенкаларини беради. Агар уларнинг ўрни 
алмаштириб, ўз-ўзидан шаклини олса, унинг СНга хосланиши 
йўқолади, китобий услуб томонга ўтиб кетади: ўз-ўзидан маълумки

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling