Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга (ЎзР
Конституцияси). Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир (ЎзР Конституцияси). Ушбу мисоллардаги иккинчи Ўзбекистон Республикаси бирикмаси ўрнида у олмошини қўллаш мумкин. Аммо бу тарзда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас: РУ табиатига мос келмайди. Агар шундай қилинса, баён мантиғига путур етади, расмийлик оттенкаси йўқолади. Айтилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, бундай ҳолатларда ноаниқликларга йўл қўйилмаслик мақсадида отлар олмошлар билан алмаштирилмайди. Аммо бу фикрни ҳам қатъий қоида сифатида ўрнатиб бўлмайди ва бу ерда ҳам, барча ФУларда бўлгани сингари, нутқий вазият устуворлик қилади. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва унинг қонунлари устундир гапидаги КўО ўз жойида ишлатилган. Чунки бу ўринда олмошни қўлламаслик баёнда гапнинг мантиқий-грамматик мазмунига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ўринда қуйидаги фикрни ҳам эътиборга олиш лозим бўлади: «Ҳужжатлар матнига қўйиладиган энг муҳим талаблардан бири холисликдир. Ҳужжатлар расмий муносабатларни ифодаловчи ва қайд этувчи расмий ёзма воситалар сифатида ахборотни холис акс эттирмоғи лозим. Шунинг учун ҳужжатлар тилида сўз ва сўз шаклларини қўллашда муайян чегаранишлар мавжуд... Ҳужжатлар 1 Бабаханова Д.А. Официально-деловой стиль современного узбекского литературного языка: Автореф.дисс. ...канд.филол.наук. – Ташкент, 1987. –С.15. 75 тилида от туркумига оид сўзлар кўп қўлланади». 1 «Сонлар ва олмошлар бу услубда бошқа сўз туркумларига қараганда иккинчи даражали омил ҳисобланади». 2 Шундай бўлишига қарамасдан, ўзбек тилида ўзининг алоҳида лингвистик хусусиятларига эга бўлган олмошларнинг РМлардаги ўрни ҳақида мулоҳаза юритишга тўла асослар бор. Уларни кўздан кечирамиз. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling