Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир хил
- Расмий услубда олмошларнинг қўлланиши
- Ўзбекистон Республикаси
Гумон олмошларининг алла- билан бошланувчи аллаким,
алланеча, алланечанчи, аллақайси, алланечук, аллақандай, алланима, алланарса, аллақаёқ, аллақаер, аллақай, аллақанча, аллавақт, алланеча, алланечанчи, алланечук каби кўринишлари СУга хос эмас. Таркибида -дир иштирок этган қандайдир, қайсидир, қаернидир, қаёқнидир, қаердандир, қачондир, нечукдир, нималардир, ниманидир, негадир, нима учундир, ким ҳамдир ҳамда баъзи, баъзида, ғалати, айрим олмошлари ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Аммо баъзан сўзлашув жараёнида кимдир, нимадир, ким ҳам, кимниям олмошлари қўлланади: кимдир келди; нимадир деди; кимам келарди ойимдан бошқа; кимниям кутардим, сени-да каби. Бир нима, бир нималар, бир нарса сингари гумон маъносидаги олмошлар аксарият ҳолларда демоқ феъли билан биргаликда қўлланади: бир нима десанг-чи; бир нима демайсизми; бир нималар деди, тушунмадим; бир нарсалар деди, эшитмадим каби. Бир хил олмоши кам учрайди: Бир хил одамлар бой бўлай деб тўй қилади. Биров нинг қўлланишини, бошқа ГуОларга нисбатан олиб қараганда, СНга хосланган дейиш мумкин: Биров топиб гапиради, биров қопиб гапиради. Сенинг бировлар билан ишинг бўлмасин! каби. Хулоса қилиш мумкинки, СУнинг асосий аломатларидан бири унда диалектал хусусиятлар акс этиши бўлиб ҳисобланади. Тилнинг умумий қонуниятларига бўйсунган ҳолда олмошларни қисқартириб 73 қўллашга мойиллик сезилиши ва диалектал вариантларнинг қўлланиши ҳам бу услубнинг ана шу ўзига хослигидан келиб чиқади. Яна шу нарса кузатиладики, кўпчилик олмошлардаги қўшимча стилистик оттенкалар дастлаб СНда шаклланиб, кейинчалик нутқнинг бошқа кўринишларига кўчади. 2.2. Расмий услубда олмошларнинг қўлланиши Ўзбек тили ФУларининг бири сифатида қараладиган РУ давлат- маъмурий, ҳуқуқий муассасаларида, расмий дипломатик муносабатларда қўлланилади ва унда адабий тил меъёрларига тўлиқ амал қилинади. 1 Ушбу услуб учун жаргонлар, оддий сўзлашувга хос сўзлар, эмоционал-экспрессив бўёққа эга бўлган сўзларнинг ишлатилиши меъёр саналмаслиги ҳам уни бошқа услублардан кескин фарқлайди. У «...расмий (иш-идорага хос) лексика ва фразеологияга эгалиги, сўзларнинг тўғри, номловчи маъносида қўлланиши, бир қолипдаги ибораларнинг, амал-мансаб атамаларининг кенг ишлатилиши, экспрессив нутқ воситаларининг деярли йўқлиги каби белгилари билан ажралиб туради». 2 Қонун матнлари, фармонлар, фармойишлар, буйруқлар, хуллас, барча расмий иш қоғозлари ана шу услубда шаклланади. Бу услубнинг оғзаки ва ёзма кўринишлари ҳамда бу кўринишларнинг ҳар бири учун алоҳида ифода-баён меъёрлари амал қилади. Ариза, қарор, билдиришнома, маълумотнома, шартнома, табрикнома ва бошқа ўттиздан ортиқ расмий ҳужжатларнинг ҳар бирининг ўзига хос баён этиш қолипи, бинобарин, уларнинг ҳар бирининг алоҳида сўз ва турғун бирикмалари ҳам мавжуд бўлади. 3 РУга хос бўлган аниқлик, тушунарли бўлишлик, фикрларнинг бир қолипда баён этилиши каби хусусиятлар унда тил материалидан фойдаланишга, жумладан, расмий матнларда (РМ) олмошларни қўллашга ҳам муайян талаблар қўяди. РУнинг лингвистик хусусиятлари ҳақида махсус кузатиш олиб борган Д.Бобохонованинг «Ҳозирги ўзбек адабий тилининг расмий- иш услуби» мавзуида ёзган номзодлик диссертациясининг иккинчи боби ушбу услубнинг морфологик хусусиятларини тадқиқ этишга бағишланган. Ишнинг авторефератидан шундай хулоса чиқариш 1 Каримов С., Маматов Х., Бўриев И. Юристнинг нутқ маданияти. –Тошкент: Зарқалам, 2004. –130 б. 2 Ҳожиев А.Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: ЎзМЭ, 2002. –Б.84. 3 Бу ҳақда қаранг: Каримов С., Махматмуродов Ш., Каримова О. Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш. –Тошкент: Ўзбекистон, 2003. –192 б; Маҳмудов Н., Мадвалиев А., Маҳкамов Н., Аминов М. Ўзбек тилида иш юритиш. –Тошкент: ЎзСЭ Бош редакцияси, 1990. –221 б. 74 мумкинки, унда фақатгина РУга хос бўлган от ва феъл туркумларига оид сўзлар таҳлил этилган. Сифат, сон ва равиш туркумларининг РУга хосланиш хусусиятларига эга эмаслиги айтиб ўтилган. 1 Олмошлар хусусида эса ҳеч нарса дейилмаган. РУда олмошларнинг ишлатилиши расмий мазмундаги матнларда бу олмошлар қайси сўз туркумига оид бирликларнинг ўрнида келиши билан боғлиқ бўлади. Бошқача айтганда, барча матнларда бўлгани каби, бу услубда ҳам маълум лексик бирлик ва унинг ўрнида қўлланган олмош ўзаро мантиқий-грамматик оппозицияда бўлади. Муаллиф нутқ мазмунидан келиб чиқиб, уларнинг бирини танлайди. Масалан, РН учун от туркумига оид сўзлар кўп ишлатилиши характерли ҳисобланар экан, табиий равишда унинг ўрнида қўлланилиши лозим бўлган олмошларнинг мавқеи пасаяди: Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling