Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ўз-ўзидан англашиладики, ўз-ўзидан


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

ўз-ўзидан англашиладики, ўз-ўзидан тушунарлики, ўз-ўзидан асл 
ҳолатига қайтади каби. 
Б.Ўринбоев ва Д.Ўринбоевалар унинг ўзича-ўзи, ўзлик-ўзи
вариантлари борлигини айтишади. Ҳатто иккинчисига «Ёшлик» 
журналидан Тўйга ўзлик-ўзи тўпланиб келибди мисолини ҳам 
келтиришган.
1
Ўз  олмоши кўплик қўшимчаси -лар билан қўлланади ва бунда 
сўз англатган икки маъно семантик жиҳатдан фарқланади: Уларнинг 
ўзлари қўйишмади. Ўзларинг бориб туринглар каби гапларда у 
грамматик маъноси билан иштирок этади. Биринчи гапдаги ўз
таркибидаги -лар да таъкидни кучайтириш оттенкаси йўқ, у ўз 
зиммасида. Ҳар иккала гапда -лар кўпликни англатишга қаратилган.
1
Ўринбоев Б., Ўринбоева Д. Ҳозирги ўзбек тилининг сўзлашув услуби. –Тошкент: Фан, 1991. –Б.122. 


72 
Аммо ўзлари ни қўллашдаги иккинчи семантик маънонинг 
стилистик оттенкалари ҳам мавжуд: - ҳурмат оттенкаси: Ассалому 
алайкум, келсинлар, келсинлар. Бу ўзларими?; - пичинг, киноя, 
менсимаслик оттенкалари: Ўзлари  бориб кўрганмилар? Ўзлари  бир 
нима десинлар , энди!
Мана бу Ўзлари ҳеч нарса демадиларми? Оғизлари очилиб 
ўтиравердиларми? Яшанг!  жумласини ҳам сен  ва ҳам сизга қарата 
қўллаш мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам у пичинг оттенкасини 
бераверади, сездирмаётган бўлса-да, ичдан ғазабланаётганлик 
англашилиб туради. 
Ўз сўзининг матнда бу каби стилистик маънолар билан иштирок 
этишини СУга хосланганлик сифатида баҳолаймиз. 
Белгилаш олмошлари сирасидаги барча, бутун, ялпи  
олмошлари СУ учун хос эмас. Ҳамма, ҳар олмошларида 
услублараро бетарафлик мавжудлиги учун уларга ҳам алоҳида 
тўхталиб ўтириш зарурати бўлмайди. Бари  СУга хосланган: Баринг  
жойингда ўтир!  Айниқса бари бир тарзида фаол қўлланади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling