72
Аммо
ўзлари ни қўллашдаги
иккинчи семантик маънонинг
стилистик оттенкалари ҳам мавжуд: - ҳурмат оттенкаси:
Ассалому
алайкум, келсинлар, келсинлар. Бу ўзларими?; - пичинг, киноя,
менсимаслик оттенкалари:
Ўзлари бориб кўрганмилар? Ўзлари бир
нима десинлар , энди!
Мана бу
Ўзлари ҳеч нарса демадиларми? Оғизлари очилиб
ўтиравердиларми? Яшанг! жумласини ҳам
сен ва ҳам
сизга қарата
қўллаш мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам у пичинг оттенкасини
бераверади, сездирмаётган бўлса-да, ичдан ғазабланаётганлик
англашилиб туради.
Ўз сўзининг матнда бу каби стилистик маънолар билан иштирок
этишини СУга хосланганлик сифатида баҳолаймиз.
Белгилаш олмошлари сирасидаги
барча, бутун, ялпи
олмошлари СУ учун хос эмас.
Ҳамма, ҳар олмошларида
услублараро бетарафлик мавжудлиги учун уларга ҳам алоҳида
тўхталиб ўтириш зарурати бўлмайди.
Бари СУга хосланган:
Баринг
жойингда ўтир! Айниқса
бари бир тарзида фаол қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: