Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буни
Сенлар бу ерда нима қилиб юрибсанлар гапини таҳлил этувчиларнинг
баъзилари уни сўзловчининг ўзидан ёши кичик бўлган кўпчиликка қарата қўллаш мумкин, деган фикрни айтадилар. Балки бу тарзда қўллаш мумкиндир, аммо у ижобий оттенкани бермайди. Унда менсимаслик, беписандлик, ҳурматсизлик оттенкалари мавжуд. Сен олмошининг мана шу оттенкалари ҳам фақат СУда юзага келган ва кейинчалик БУ ва ПУларга кўчган бўлиши мумкин. Диалогик нутқда бу икки олмошнинг фаоллигини эътиборга олиб, Б.Ўринбоев ва Д.Ўринбоевалар «диалогик нутқ кишилик олмошларисиз воқе бўлмайди», деган фикрни айтадилар. 1 Биз олмошининг СУда қўлланишида ўзига хосликлар мавжуд. Унинг семантикасидаги кўпликни англатиш хусусияти кўпчилик ҳолатда сўзловчини қаноатлантирмайди. Камдан-кам ҳолатларда биз келдик деб қўлланади. Унга яна кўплик қўшимчаси -лар ни қўшиб 1 Ўринбоев Б., Ўринбоева Д. Ҳозирги ўзбек тилининг сўзлашув услуби. –Тошкент: Фан, 1991. –Б.117. 67 бизлар келдик, бизлар кетдик тарзида ишлатади. Мана шу жиҳатлари билан у китобий услублардаги биз дан фарқланиб туради ва биргалик маъносини ҳам англатади. Шу маънода СУда биз нинг кўпликни англатиш хусусияти биринчи даражада турмайди. Аксинча, нутқда унинг кеккайиш, мақтаниш, ўзини кўрсатиш каби оттенкалари юзага чиқади: Чақиртирган экансиз, мана, биз келдик. Агар шундай бўладиган бўлса, биз нима қилиб юрибмиз. Биз ҳам бормиз, ака каби. Бу каби гапларда у грамматик мен вазифасини адо этади. Биз энди қачон мактабга борамиз? Биз кимни яхши кўрамиз – аяжонними, дадажонними? каби ёш болаларга нисбатан қўлланганда биз олмоши сен маъносида қўлланади. Домла томонидан бир талабага ёки аудиторияга қарата айтилган Биз дарсга келишни ҳам, дарс тайёрлашни ҳам йиғиштириб қўйдик тарзидаги гапларда биз ҳам сен, ҳам сиз ўрнида ишлатилади. Унинг бу имкониятлари ҳам СУда намоён бўлади. Сиз олмоши СНда ўзгача стилистик оттенкаларни вужудга келтиради. Масалан, Сиз ҳали одам бўлиб қолдингизми? Мен билан рақобат қиладиган сиз бўлдингизми? Нафрат оттенкасининг бу тарзда ифодаланиши сарказмни пайдо қилади. Сиз уйга бемаҳал келадиган бўлибсиз, деб эшитдим, шу гап ростми, ўғлим? гапида сен ўрнида сиз нинг ишлатилиши коса тагида ним коса, гўёки мулойим ифодада кучли дарғазаблик борлигидан далолат бериб туради. Ёши кичик шахсга нисбатан сен ўрнида сиз ни қўллаш ўзбек тилига ёт бўлган хусусият эмас. Масалан, олмошлараро бу ўрин алмашиш Фарғона водийси аҳолиси нутқида муомала маданиятининг оддий кўриниши сифатида қаралади. Кишилик-кўрсатиш олмоши ҳисобланувчи бўлган у нинг СНда қўлланишида стилистик нозикликлар кўзга ташланмайди. Аммо улар нинг у ўрнида қўлланишида бу хусусият мавжуд. Фақат шуни таъкидлаш жоизки, бу олмош тўлиқ улар шаклида эмас, балки қисқарган ула вариантида ҳудудий чегараланган ҳолда қўлланилади. Масалан, Тошкент, Қарши ва Каттақўрғон каби шаҳар типидаги шеваларида ула келдила, ула айттила, ула дедилаки каби. Бундай ишлатишда сўзловчининг суҳбат объекти бўлган одамга нисбатан ҳурмати ифода этилади. Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳудудларида, айниқса, шаҳарларда бир кишига бўлган ҳурмат қуйидагича ифодаланади: у киши келди, у киши айтди, у киши деди каби. Ҳурмат муносабатини янада кучлироқ ифодалаш мақсадида у 68 киши келдилар, у киши айтдилар, у киши дедилар дейиш ҳам мумкин. Улар нинг ула шаклида қўлланишини адабий тил меъёрининг бузилиши деб эътироф этган ҳолда СУда у ўрнида улар нинг қўлланиши мавжуд эканлигини таъкидлаймиз. Кўрсатиш олмошларидан бу, шу кабиларнинг СУда қўлланишида стилистик ўзига хосликлар яққол сезилиб турмайди. Шунча, мана…, ана… каби КўОлар ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. Аммо бу олмошининг баъзи ҳолларда мен ўрнида қўлланиши кузатилади. Телефонда гаплашаётганларнинг нариги томондагиси Бу ким? Ким билан гаплашаяпман? Сизни танимадим тарзида суҳбатдошини танимаётганлигини маълум қилди, дейлик. Шунда қўнғироқ қилган киши Бу – мен Муҳаммадман, Бу – Муҳаммад, Бу гапираётган – Муҳаммад тарзида жавоб беради. Ана шундай ҳолатларда бу олмошининг вазиятдан келиб чиқиб кўрсатиш имконияти янада кенгаяди. У нутқда сиз ўрнида қўлланиши ҳам мумкин. Уч киши суҳбатлашиб турган пайтда суҳбатдошнинг бири иккинчиси билан бирор масала ҳақида фикрлашаётганда учинчи суҳбатдошга қарата Шу гапга сиз нима дейсиз? Шу гапга булар нима дейдилар - Шу гапга була нима дейдила? сингари саволни икки кўринишда шакллантириш мумкин. Аммо бу гаплар бир-биридан стилистик жиҳатдан фарқланади. Биринчисида мурожаат аниқ йўналтирилганлиги ва аниқ жавоб талаб қилинаётганлиги ифодаланади. Иккинчисининг маъно кўлами бир оз кенгроқ. Ундан сўзловчининг нутқ қаратилган шахсга нисбатан ҳурматини тушуниш ёки унинг иккиланиб, суҳбатдошнинг жавоб қайтаришига шубҳаланиб мурожаат қилаётганлигини сезиш ҳам мумкин. Кўпинча биринчи маъно назарда тутилади ва й-ловчи шеваларда бу ҳолат меъёр даражасида қаралади. СНда бу баъзан сиз ва сен олмошлари билан тенг қийматда қўлланади: Буни қара-я! Буни қаранг-а! - Сени қара-я! Сизни қаранг- а! каби. Аммо уларнинг ўрин алмашишида яна қандайдир нозикликлар бор. Буни қара-я! - Сени қара-я! дейиш орқали ҳайратланиш, қойил қолиш оттенкаларини ифодалаш мумкин бўлгани ҳолда, норозилик ёки ажабланиш оттенкасини берадиган Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling