Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Шу сабабли мени... Шуни эътиборга олиб... сингари жумлалар шу
олмошининг РУда ҳам таъкидлаш мақсадида атайлаб ишлатилишини 
тасдиқлайди. 
КўОлар орасида ушбунинг расмийлик оттенкаси кучлидир. Шу 
сабабли у РМларда фаол қўлланилади: Ушбу Протоколда назарда 
тутилаётган хабарларни кўриб чиқаётганда Комитет мажлиси 
ёпиқ бўлади. (Факультатив протокол). Ушбу Декларация Ўзбекистон 
Республикасининг янги Конституциясини ҳамда янги иттифоқ 
шартномасини ишлаб 
чиқиш 
учун 
асосдир 
(Мустақиллик 
Декларацияси).
Мазкур олмошини РУга хосланган деб айта оламиз: Мазкур 
Пакетда иштирок этувчи давлатлар ушбу Пакетнинг шу қисмига 
мувофиқ мазкур Пакетда тан олинган ҳуқуқларга риоя этишга 
эришиш борасида кўрилаётган тадбирлар ҳамда силжишлар ҳақида 
маърузалар тақдим этиш мажбуриятини олади (Халқаро Пакт)
Кичик бир матннинг ўзида КўОларни қўллашга бўлган эҳтиёж 
уларнинг синонимик вариантларига мурожаат қилишни тақозо этади:  
Мазкур Пакетда иштирок этувчи давлатлар ушбу Пакетнинг шу 
қисмига мувофиқ мазкур Пакетда тан олинган ҳуқуқларга риоя 
этишга эришиш борасида кўрилаётган тадбирлар ҳамда силжишлар 
ҳақида маърузалар тақдим этиш мажбуриятини олади (Халқаро 
Пакт)
РМларнинг информацион характери, гапнинг дарак мазмунида 
бўлиши, сўроқ гапларнинг қўлланилмаслиги ким, нима, не/на, қайси, 
қандай, неча, қанча, қачон, нега, нимага, нечук, нима учун, қани каби 
СўОларнинг имкониятларини жиддий равишда чеклаб қўяди. 
Шунинг учун уларнинг биронтасининг РУ учун хосланганлиги 
ҳақида гапириб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2007 йилда қабул қилган қарорлари ва «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
Декларацияси» матнидан компьютер ёрдамида ҳам бу олмошларни 
топиб бўлмаганлиги фикримизни тасдиқлайди. 


78 
Ўз олмоши РМларда ўзининг денотатив маъноси билан 
иштирок этади ва алоҳида оттенкалари билан ажралиб турмайди: 
Белгилаб қўйилсинки, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги 
институти юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисига ҳисобдордир (ЎзР Олий Мажлиси 
қарори). Аммо унинг ариза матнида қўлланилишини ҳужжат мантиғи 
тақозо келади: Ўз ихтиёримга кўра... Ўз хоҳишим билан… Ўзим 
ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан  каби. Бу гапларда улар тил 
тежамкорлиги нуқтаи назаридан ортиқча элемент сифатида кўзга 
ташланса-да, ариза берувчининг ким ҳақида гап кетаётганлигини 
таъкидлаш зарурати ушбу олмошнинг иштирокини тақозо этади. 
Белгилаш олмошлари тизимидаги ҳамма, бари, барча, бутун, 
ялпи; ҳар бир, ҳар ким, ҳар нарса, ҳар нима, ҳар қандай, ҳар қайси, 
ҳар қанча, ҳар қачон олмошларнинг асосий қисмида қўлланиш 
имкониятлари кам. Улардан РМларда қуйидагилар ишлатилади: 
- ҳамма: Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар мазкур 
Пактда кўриб чиқилган ҳамма иқтисодий, ижтимоий ва маданий 
ҳуқуқлардан фойдаланишда эркаклар ва аёлларга тенг ҳуқуқ бериш 
мажбуриятини оладилар (Халқаро Пакт); 
- барча: Ўрта таълимнинг барча шакллари, жумладан ҳунар-
техника ўрта таълими очиқ бўлиши ва барча зарур чораларни кўриб, 
хусусан, аста-секин пулсиз таълим олишни жорий этиш йўли билан 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling