Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Ботурхон домланинг 
жумҳурият матбуотидаги қалдирғоч мақоласи 1953 йилда босилган. 
Олимнинг эллик йиллик тўйи муносабати билан эълон қилинган 
мақолаларнинг бирида қуйидагиларни ўқиймиз. Устоздаги тиниқ 
хотира, ҳофиза қуввасининг сарҳадсизлиги бизни лол қодирар, 
кўнглимиздан ҳар қандай шубҳаларни ҳайдаб чиқарарди. Бу эса 
ИМларда ҳам уларнинг жанр хусусиятларига қараб, одатда бошқа 
услубларга хосланган элементларнинг қўлланилишига йўл 
қўйилишидан далолат беради. 
Кўрсатиш олмошларининг ИУда қўлланилишда маълум 
чегараланганлик сезилади. Бошқа услубларга тегишли бўлган бундоқ, 
бунақа, бунча, шундоқ, шунақа, шундақанги, шунақанги каби 
элементлар ИМларга хос эмас. У, улар, бу, шу, ўша  бирликлари эса 
қўлланилади: Албатта, бу иккала модел фақат назарийдир, 
амалиётда улар соф кўринишда мавжуд эмас, инсон зиддиятли 
мавжудот, у ўзида ҳам биринчи, ҳам иккинчи моделлар сифатини 
бирлаштиради («Менежмент асослари»). Вошерия, каулерпа ва 
замбуруғларнинг айрим турлари шу гуруҳ учун характерли 
ҳисобланади («Ботаника»). Ўша даврларда… нутқ маданияти 
соҳасининг текшириш объектини, тадқиқ кўлами ва чегарасини, 
мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш лозим эди («Тил таълими ва 
меъёр») каби
Айрим матнларда булар олмошининг қўлланиши ҳам 
кузатилади: Булар ўрни билан бадиий стилга қиёсланиб, илмий 
стилнинг ўзига хос морфологик белгиларини аниқлашга ҳаракат 
қилинди (М.Мукаррамов).
Аммо ўша, булар каби қўлланишлар ИМларда маҳсулдор 
саналмайди. 
Қаратқич келишиги шаклидаги КўОлар натижасида, орқасида
каби сўзлар билан; жўналиш келишиги шаклидаги олмош кўра, қараб 
(қараганда) сўзлари билан; чиқиш келишиги шаклидаги олмош 


84 
ташқари, буён сўзлари билан бирга келиб ёрдамчи сўз вазифасида 
ишлатилади: шунинг (бунинг, унинг) учун, шунинг натижасида, шунга 
кўра, бундан ташқари каби.
1
Мана шу ҳолатларда ИУга хосланиш юз 
беради: Шу туфайли, шу сабабли, шунинг оқибатида, шу қадар каби. 
Олмошларининг ФУлараро хосланишида у билан ёнма-ён келган 
сўзларнинг роли катта бўлади, бошқача айтганда, якка олмошлардан 
кўра олмошли бирикмалар хосланиши ҳақидаги хулосалар ишонарли 
бўлади.
Шу сабабли, шу боис, шу туфайли, шунинг/шу учун каби 
ёрдамчи сўзли бирикмалар ҳам ИМларда фикрларни далиллаш 
мақсадида қўлланилади: шу боис улар бизнинг қ,ғ,ҳ, каби 
товушларимизни равон талаффуз қила олмайдилар («Тил таълими ва 
меъёр»). Шу сабабли, ядро ва цитоплазма ўртасида алмашинув 
жараёни анча енгил ўтади («Ботаника»). Шу туфайли улар ҳар хил 
касалликларни даволашда ишлатилади. Шунинг учун бу аспектдаги 
тадқиқотда бир функционал стилнинг сўз формалари… бошқа бир 
стилнинг сўз формаларига қиёсланади (М.Мукаррамов). 
М.Мукаррамов КўОларни ИМнинг, хусусан абзацларнинг 
боғланишига хизмат қилувчи восита, деб баҳолаганлигидан келиб 
чиқиб,
2
уларни ИНнинг шаклланишидаги муҳим унсурлардан бири 
сифатида қараш тўғри бўлади. Биз бунга олмошларнинг ИМларда 
хулосаларни беришда, якуний фикрларни баён этишда ҳам аҳамияти 
борлигини қўшимча қилишимиз мумкин: Бу эса келажакда рус ва 
ўзбек тили чоғиштирма стилистикаларининг, туркий тиллар қиёсий 
стилистикаларининг яратилишига сабаб бўлади (М.Мукаррамов) 
каби. 
Келтирилган мисоллардан у, улар, бу, шу сингари КўОлар ИУ 
учун хосланган, деган хулоса келиб чиқмайди. Маъносида кўрсатиш 
оттенкаси бўлган ана, мана сўзлари ҳам ИМларда бу, шу КўОлар 
билан биргаликда қўлланилади. Аслида уларнинг ўзбек тилининг 
барча ФУларида фаол учратиш мумкин. Унинг фақатгина шу 
сабабли, шу боис, шу туфайли, шунинг/шу учун каби 
кўринишларининг ИМлар синтактик қурилишида муҳим аҳамиятга 
эга эканлиги таъкидлаш мумкин.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling