Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Ҳар 
қалай
юқорида 
айтилганлардан фаннинг предмети, мақсад ва вазифаларини 
белгилаб олиш мумкин («Ўзбекистон топонимикаси»). 
Қуйидаги мисолларга эътиборимизни қаратамиз: У мураккаб ва 
кўп поғонали эволюция давомида турли-туман ўзгаришларга учраган 
ва ўсимликларда бўладиган ҳар хил шакл тузилишларни эгаллаган. 
Оқсилдан иборат бўлган ҳар бир фермент асосига физиологик актив 
модда кофермент қўшилади («Ботаника»). Агар «Ботаника» 
дарслигининг 35 бетлик матнида ҳар сўзи 60 марта қўлланган бўлса, 
шундан у иштирок этган ҳар бир  бирикмаси 13 марта, ҳар хил эса 38 
марта ишлатилган. «Менежмент асослари»ининг 38 бетлик матнида 
ҳар  сўзи 40 марта қўлланган бўлса, шулардан 21 мартасини ҳар бир 
ва 2 тасини ҳар хил ташкил этади. Бу фактлар ИУда қўлланиши 
устунлик қилувчи БеОлар ва бу олмошлардан фойдаланишда 
муаллифларнинг индивидуал услуби сезилиб туришидан далолат 
беради. 
Ҳар жиҳатдан, ҳар томонлама каби бирикмалар ҳам илмий 
баён услубида фикрни тасдиқловчи тил элементлари сифатида 
иштирок этади: Дала ёзувлари билан биз ҳар жиҳатдан ишончли 
материални қўлга киритамиз («Ўзбекистон топонимикаси»)
Мустақил Ўзбекистон давлатини ҳар томонлама ривожлантириш, 
иқтисодий мустақиллигини таъминлаш кўп жиҳатдан замон 
талабига жавоб берадиган раҳбар ва мутахассисларни тайёрлаш 
сифатига боғлиқ («Менежмент асослари»)
Бўлишсизлик олмошларидаги қатъият оттенкаси ИМларда қўл 
келади. Шунинг учун ИУда уларнинг ҳеч ким, ҳеч нима, ҳеч қайси, 
ҳеч қандай, ҳеч қанча, ҳеч қачон сингари барча турларини учратиш 
мумкин: Бундан ташқари кимдир швед модели қотиб қолган ва 
якунланган нарса, шведлар энди ҳеч нарса қилмай яшайверишлари 
мумкин деб ўйлайди. Ҳар қандай фаолиятнинг интеллектуал 
таркиблари жисмоний элементлардан устун турган шароитда 
одамларни нафақат қўли билан балки ақли билан ишлашга мажбур 
этиш ҳеч қандай маъмурий буйруқбозлик воситалари билан инсонни 
ўзи хоҳламаса ижодий фикрлашга ва ҳаракат қилишга мажбур 
қилиши мумкин эмас («Менежмент асослари»). Бинобарин, тил - 
маънавият кўзгуси, маърифат чироғи, билим калити экан унга ҳеч 
қачон иккинчи даражали нарса деб қарашга ҳаққимиз йўқ («Тил 


88 
таълими ва меъёр»). Шундай бўлса-да, уларнинг ИМларда 
фаоллигига даъво қилиб бўлмайди. 
Гумон олмошларининг қўлланилиши ИУнинг табиатига тўғри 
келмайди. Шунинг учун олмошнинг бу тури сифатида қараладиган 
бирликларга ИМларда деярли дуч келмаймиз. Аммо бу дегани улар 
мутлақо учрамайди, деган гап эмас. Бу фанларнинг табиат ва 
жамиятни акс эттириш хусусиятларига, илмий асарларнинг жанр 
хусусиятларига ҳам боғлиқ. Илмий баён аниқлик, объективлик ва 
мантиқий изчиллик каби талабларга риоя қилса-да, унинг айрим 
соҳаларида, масалан, математика, физика ва бошқа йўналишларида 
илмий фаразларга, тахминларга, гипотезаларга йўл қўйилади ва бунда 
ГуОларнинг қандайдир каби кўринишларига мурожаат қилинади: 
Демак унгача, ҳақиқий маънода меъёрлашгунга қадар тил бирликлари 
нутқда яна қандайдир босқичларни босиб ўтади ва танланиш 
жараёни тилнинг меъёрлашувида кейинги босқичлардан бири 
саналади («Тил таълими ва меъёр»). Адабий тил нормаларини онгли 
равишда бошқариб бориш қандайдир йўналиш, қандайдир диалектга 
суяниш, таянч нуқта бўлишини тақозо қилади (Р.Аванесов) каби. 
Кимдир олмоши ҳам ИМларда қўлланилиши ва фикрлар қиёси учун 
хизмат қилиши кузатилади:…чунки у кимнингдир хоҳиши туфайли 
юзага келган ўткинчи назария бўлмай, балки тарих синовларида 
ўзининг илмийлигини чуқур исботлаган йўналиш сифатида 
фойдаланилмоқда («Менежмент асослари»). 
ГуОлар сирасида қараладиган ва ноаниқлик оттенкасини 
берадиган баъзи, баъзи бир элементлари ҳам ИМларда учрайди: 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling