Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Баъзилари бошқариш муаммоларини ўтган даврларда ишлатиб келинган услублар билан ҳал қилдилар. Баъзи бирлари
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Боб юзасидан қисқача хулосалар
Баъзилари бошқариш муаммоларини ўтган даврларда ишлатиб
келинган услублар билан ҳал қилдилар. Баъзи бирлари учун раҳбар — чуқур техник ва иқтисодий билимларга эга бўлган мутахассис бўлса, бошқалар учун — маъмурий вазифаларни бажарувчи ишлаб чиқариш ташкилотчиси («Менежмент асослари»). Уларнинг баъзилари бир гуруҳ микроорганизмларга кучли таъсир кўрсатса, бошқалари шу микроорганизм учун хатарсиз-инерт ҳисобланади («Ботаника»). Худди шу маънони берадиган айрим сўзи ҳам учрайди: Меҳнат жамоаларида низо чиқарувчи айрим шахслар бўлиши турган гап («Менежмент асослари»). Лекин бу сўзларни ИУга хосланган олмошлар сифатида қараб бўлмайди. Уларнинг китобий ФУларнинг барчасида кузатиш мумкин. Кузатишлар М.Мукаррамовнинг «Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили» номли асарида фақат КиОларни таҳлил 89 қилиб, «Олмошларнинг бошқа маъно турлари илмий нутқда бирор- бир белгиси билан ажралиб турмайди» деган фикрлари етарли асосланмаганлигини кўрсатади. Аслида бу алоҳида белгилар ИМларда учрайдиган олмошларда мавжуд эканлигини юқоридаги таҳлиллар кўрсатиб турибди. Боб юзасидан қисқача хулосалар СУ ва китобий услубда олмошларнинг қўлланиши маълум даражада бир-биридан фарқланади. Бу фарқланиш дастлаб ушбу нутқ услубларида тил элементларининг қўлланишига хос бўлган умумий қонуниятлар доирасида англашилса, иккинчидан, олмошлар қўлланишининг ўзигагина тегишли бўлган хусусиятлардан маълум бўлади. Шу маънода СНда олмошлар алоҳида мазмунга эга бўлади. Масалан, грамматик жиҳатдан аҳамиятсиздай туюлган КиОларнинг қўлланиши ўзида муайян стилистик маъно ташийди ва улар олмошларнинг лексик маъноларига жиддий таъсир кўрсатади. Бир олмошнинг иккинчи бир олмош ўрнида қўлланиши дастлаб СУда содир бўлади ва кейинчалик бошқа ФУларга кўчади. Олмошлардаги вариантлилик хусусиятининг намоён бўлишидаги имкониятлар ҳам асосан СНда юзага келади. РУ ва ИУлар хосланиш-хосланмаслик чегараларининг бошқа ФУларга нисбатан бир қадар аниқлиги билан ажралиб туради. Масалан, РНда от туркумига оид сўзларнинг фаоллиги олмошлар мавқеини пасайтиради. Мазкур нутқда умуман олмошлар кам қўлланади. Иш юритиш жараёнида ҳужжатларга хос бўлган бир қолиплилик уларда айрим олмошларнинг иштирокини қатъий белгилаб қўяди. Масалан, ариза ва далолатномалардаги мен, ўз, мактублардаги сиз, дипломатик ҳужжатлардаги ушбу, мазкур кабилар шулар жумласидандир. ИУда олмошлар ўзининг алоҳида, бошқа ФУларда учрамайдиган стилистик маънолари билан иштирок этади. Биз ва мен сўзларининг, шу сабабли, шу боис, шу туфайли, шунинг учун каби олмошли бирикмаларнинг, ўз аксини топмоқ, ўз ечимини топмоқ, ўз ифодасини топмоқ сингари ФБларнинг стилистик вазифалари бунинг исботи бўлиб ҳисобланади. Бинобарин, ҳар учала услуб олмошларнинг қўлланиши билан ўзининг алоҳида хусусиятларини намоён қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling