Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
Кўрсатиш олмошлари. Илмий манбаларда у, бу, шу, ўша
олмошлари ва уларнинг кўплик кўрсаткичи -лар қўшилган шакллари КўОлар сифатида эътироф этилган ва улар -дай/доқ/дақа/дақанги, -ча, -чалик каби қўшимчалар билан келган пайтларда сифат ва равиш 105 характерида ишлатилиши таъкидланган. 1 Шунинг учун таҳлил кўламини чеклаймиз ва фақат БУда бу, шу, ўша олмошларининг қўлланиш хусусиятлари ҳақида мулоҳаза юритамиз. У, улар ҳақида КиОлар қисмида сўз юритилди. Бу, шу, ўша олмошлари қадимий бул, шул, ўшал/ошул элементларининг фонетик ўзгаришга учраган, қисқарган шаклидир. 2 Олмошларнинг, хусусан КўОларнинг шаклланиш тарихи ҳақида кузатиш олиб борган С.Иброҳимов ул, бул, шул, ўшал сўзларини бу турдаги олмошларнинг тўлиқ шакли сифатида баҳолайди ва ўзбек тили тараққиётининг кейинги босқичларида охирги товуш қисқариб, у, бу, шу тарзда айтилиши ҳақида мулоҳазалар баён қилади. 3 Олим кўрсатган бу вариантларнинг иккинчиси услубий бетараф характерга эга ва ўзбек тилининг барча ФУларида қўлланаверади. (Уларнинг қўлланиш частотаси иловадаги 2-жадвалда берилди) Тилимиз тарихида КўОларнинг тўлиқ шаклда ифодаланган ул, бул, шул, ўшал каби кўринишлари бугунги адабий тилимиз талаблари нуқтаи назаридан меъёрий саналмайди. Уларнинг тарихан қўлланишида эса стилистик оттенкалар намоён бўлмаган. Аммо ушбу шаклларнинг ҳозирги ўзбек тилидаги ФУлардан БУда яшаб келаётганлиги даврлар ўтиши билан уларда шу услуб доирасида экспрессив оттенкаларнинг юзага келганлиги билан изоҳланади. Ҳозирги ўзбек шеъриятида уларнинг қўлланиши, гарчи шеър мазмунига ўзгартишлар киритмаса ҳам, ифодага кўтаринки руҳ бағишлайди, унинг юқори услубда ва даражада берилишига ижобий таъсир кўрсатади. Жадвалдан англашилиб турибдики, КўОларнинг ҳозирги адабий тилимиздаги барча кўринишлари фаол бўлиб, улар орасида бу ва шу қўлланиш частотасига кўра устунлик қилади. Уларга қараганда ўша нинг бу га нисбатан деярли тўрт, шу га қараганда икки баравар кам қўлланиши унда расмийлик оттенкасининг мавжудлиги билан изоҳланади. Ушбу ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Таҳлиллар бу олмошнинг бошқа асарларга нисбатан Т.Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романида кўпроқ қўлланганлиги асардаги айрим қаҳрамонларнинг «фирқавийлиги», расмий кишилар ҳисобланиши, 1 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.337-343. 2 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.339; Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. –Тошкент: Фан, – Б.95-99. 3 Иброҳимов С. Айрим олмошларнинг эволюцияси масаласига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1960. – №5. –Б. 56. 106 уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид воқеалар ўрни билан расмий оҳангда тасвирланганлигига боғлиқ эканлигини кўрсатди. Б.Юсуфов «Эски ўзбек тилида кўрсатиш олмошлари (XV-XVI асрлар)» номли мақоласида ушбу, ўшал/ўшул каби КўОларнинг стилистик хусусиятлари ҳақида сўз юритган. Ушбу олмошини у билан маънодош бўлган олмошларга қиёслар экан, «сўзловчи предметларни аниқ, конкрет, ажратиб кўрсатмоқчи бўлган тақдирда ушбу олмошини ишлатади. Аниқ воқеалар, саналар кўпроқ учрайдиган асарларда (масалан, «Бобурнома» ва тарихий достонларда) ушбу кўпроқ ишлатилган. Чунки бундай асарлардаги ўша воқеа-ҳодисалар содир бўлган пайтни конкретроқ, аниқроқ тасвирлаш ушбу олмошини кўпроқ қўллашни тақозо этади. Лирик асарларда ушбу кам ишлатилади. Бу ҳол мазкур жанрнинг табиатидан келиб чиқади. Масалан, Бобур лирикасида (189 бет) ҳаммаси бўлиб 13 марта, «Мубаййин» рисоласидан олинган «Китобуззакот» (16 бет) номли солиқ йиғиш тартиб-қоидаларига бағишланган шеърий парчада эса 33 марта учрайди. Демак, ушбу олмоши адабий тилнинг турли услубларида ҳар хил миқдорда ишлатилган» , деган фикрларини баён қилади. 1 Мақола муаллифи ўшул га ушбу КўОнинг муқобили (варианти) деб қарайди. Ўшал ва ўшул олмошларининг бир-биридан деярли фарқ қилмаслигини таъкидлаган ҳолда улар ўртасидаги стилистик фарқларни кўрсатиб беради ва уларнинг ўзаро алмаштирилиб қўлланиши билан битта сўзнинг ҳадеб такрорланаверишига йўл қўйилмайди, дейди. Аммо олимнинг «Бу икки олмошни бир- бирининг ўрнида ишлатиш уларнинг синонимлигидан дарак беради», деган фикри баҳсталабдир. 2 Бизнингча, уларнинг қўлланишида синонимик муносабатдан кўра функционал чегараланиш кучлироқдир. Муаллиф ҳам буни пайқаган. О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романида бул нинг 31 марта, шул нинг 6 марта, ўшал нинг 10 марта қўлланганлиги роман мавзусининг тарихийлиги ва ундаги персонаж нутқи билан боғлиқ. Ў.Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар»ида умуман учрамаслиги ҳам асар мавзусининг замонавийлиги билан изоҳланади. КўОлардаги архаик шакллар ҳозирги адабий тилимиз учун меъёр саналмайди ва улар фақат тарихий матнлар ҳамда шеърият 1 Юсупов Б. Эски ўзбек тилида кўрсатиш олмошлари (XV-XVI асрлар) // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1986. – №3. –Б. 23. 2 Шу мақола. –Б.23. 107 тилида сақланиб қолган деб айта оламиз: Тиғиз бўлса ҳамки фурсати ғоят / Жаҳонгир бул юртга тўхтабди бироз. Сенинг қадамингга ўқирман афсун / Ва қилурман ўшал ерни зиёрат (М.Али). Таҳлиллардан англашиладики, бу, шу, ўша олмошларининг БУда қўлланишида алоҳидалик кўзга ташланмайди ва бу уларнинг ФУлараро бетарафлиги билан характерланади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling