Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


не учун / У ҳам бир ғишт олади? Кўзларига кўринди бутун. / Аста  деди: «Хўш, нима учун


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

не учун / У ҳам бир ғишт олади? Кўзларига кўринди бутун. / Аста 
деди: «Хўш, нима учун(М.Али). Аммо бу мувофиқлик фақат 
семантик ва грамматик жиҳатдандир. Стилистик жиҳатдан эса 
фарқланади. Нима учун олмошида оммавийлик кучли ва унинг 
бўёқдорлиги сезилмайди. Не учун да эса ана шу бўёқдорлик, 
экспрессив маъно англатиш имконияти мавжуд. Шунинг учун ҳам 
Муродим не эди маним? (М.Али) мисраси Муродим нима эди маним?
тарзида ўзгартирилса, бўғинлар миқдори кўпайиб, экспрессивликка 
путур етади. Бунинг устига мисрадаги менинг сўзининг маним  
шаклида қўлланиши ҳам ўзига мос келадиган оҳангни талаб этади. Не 
нинг иккинчи вазифаси мисрадаги ана шу стилистик уйғунликни 
таъминлашдан иборат. 
Не учун нинг БМларда қисқарган нечун  шакли ҳам қўлланилади: 
Нечун зулм қиласиз, нечун? Мен бевош / Тил бермак истайман 
сизларга ахир! (М.Али).
Нечук олмоши эса фақат бир ҳолатда унга тўғри келиши 
мумкин: Нечук кўз ёшингни дарё қилиб сен / Шижоат топмадинг 
«Қолгил!» демоққа? Бошқа ҳолатларда унинг семантик кўлами 
кенгаяди ва бошқа олмошлар билан синонимик муносабатда бўлади. 
Масалан: 
- нима  олмошига тўғри келади: Салтанатга деди: Нечук гап? / 
Айнибдими қизингнинг феъли? (М.Али). 
- қандай олмошига тўғри келади: Ярим тунда нечун керак гул? / 
Ажаб, гулга нечук юмуш бор? (М.Али). 
- қалай олмошига тўғри келади: Замон нотинч, эл ҳам ҳар 
нечук... / Ҳозир уруш... Оғир бўлди-ей! (М.Али). 
БУда яна нима қилмоқ олмошининг нетмоқ, аниқроғи нетай  
шакли хосланган: Нетай, мени кўзга илмасдан, / Кетганича кетди 
ул хоним. Мен нетайким, оҳларим тенг Ер била, Осмон била, / Жон 
пардасида жон била, дил тўла иймон била (М.Али). 


110 
Қайси олмошининг тарихий шакли қай БУга хосланган: Ахир 
орзулари қайларда қолди, Қай элларда кечар шому саҳари? (М.Али). 
Бу олмошнинг маъноси матнда баъзан қайси элементига тўғри 
келади: Қошида, ўғлининг бошин кессалар, / Қай она ишонар, ўлди, 
десалар? (М.Али). Худди шу маънода бир, биров каби сўзлар билан 
бирикиб, турғунлик касб этади ва унинг маъно кўлами кенгайиб, 
гумон маъноси томон силжийди: Паст-баландга парво қилмас ёш эди 
унда, / Қай бир кундир у шикорга отланди тунда. Қай бирови ҳайдаб 
борар қўй. / Бировида энди пишмоқда (М.Али). Мана бу мисолда уни 
Муҳаммад Али ўзига хос, камдан-кам учрайдиган бирикувда 
қўллаган: Кўриниш беради дарғазаб Йўлбарс: / Хўш... бизнинг 
шогирдга, Қуёнга ошкор, Яна қай кимларнинг саволлари бор?!.. 
Бу олмош маҳал, пайт каби сўзлар билан турғун бирикмалар 
ҳосил қилганда маъноси қачон олмошига тўғри келади: Эркка етмоқ 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling