Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўлишсизлик олмошлари.
Белгилаш олмошлари. Лексик-грамматик жиҳатдан шахслар
ва нарса-ҳодисаларни умумлаштириб, жамлаб ёки ажратиб кўрсатадиган сўзлар туркуми илмий адабиётларда белгилаш ёки белгилаш-жамлаш олмошлари сифатида қайд этилган. 3 (Уларнинг БМларда қўлланиш частотаси иловадаги 2-жадвалда берилди). Жадвалдан шу нарса маълум бўладики, олмошларнинг асосий қисми ҳамма, бари, барча, бутун сингарилардан иборат бўлиб, улар БМлардаги олмошларнинг тахминан 80 фоизини ташкил этади. Аммо бу маҳсулдорлик уларнинг БУда хосланганлигини билдирмайди. Улар ўзбек нутқининг барча кўринишларида фаолдир. 1 Юсупов Б. XV-XVI аср ўзбек тили ёзма ёдгорликларида худ олмоши // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1985. – №5. –Б. 26. 2 Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. – Самарқанд: Зарафшон, 1992. –Б.59. 3 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.353. 114 Таъкид оттенкасини келтириб чиқарадиган ҳар+СО, ҳар+бир/битта сўзлари шу гуруҳдаги 128та олмошнинг 70 фоизини ташкил этиши ҳақида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин. БМларда ялпи сўзининг учрамаганлиги унинг РУ ва ИУларга хосланганлиги, ҳар нима, ҳар қанақа, ҳар қайси олмошларининг барча услубларда ҳам кам қўлланиши ва ижодкорларнинг бу олмошларга бўлган индивидуал муносабати билан изоҳланади. Шундай қилиб, БУда БеОларнинг қўлланишида алоҳидалик сезилмаслиги, барча ФУларда фаол бўлган умумуслубий олмошларнинг БМларда ҳам фаоллиги, айрим олмошларнинг қўлланилмаслиги эса уларнинг бошқа ФУларга хосланганлиги ёки муаллиф услубига боғлиқ эканлиги маълум бўлади. Бўлишсизлик олмошлари. Умумий маънода предмет ёки белгига нисбатан инкор маъносини англатадиган БўОлар БУда семантик ва стилистик маъноларини кенг кўламда намойиш этади. (Уларнинг қўлланиш частотаси илованинг 2-жадвалида берилди). Жадвалдан маълум бўладики, БўОлар қўлланишининг деярли ярми ҳеч ким зиммасига тушмоқда. Фаолликнинг иккинчи поғонасини ҳеч бир, ҳеч қачон, учинчи поғонасини ҳеч нарса, ҳеч нима олмошлари ишғол қилади. Масалан, О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романида 22 марта қўлланган ҳеч ким БўО матнда ҳеч ким йўқ, ҳеч кимнинг кўзига кўзи тушмади, ҳеч кимдан сас/ун чиқмади, ҳеч ким тоб беролмади, ҳеч ким қарамади, ҳеч кимни қабул қилмади, ҳеч ким кўринмади, ҳеч ким жавоб бермади, ҳеч ким куттирмади, ҳеч ким тегмади сингари гаплар таркибида турли хил грамматик вазифаларни адо этган. Ҳеч ким англатган маъноларни романда биров, бир нарса, бир кимса сингари ГуОлар ўз маъноларининг бир йўналишида ифодалай олганлигини ҳам кўрамиз: – Қаландар Қарноқий бировнинг ихтиёри билан юрмайдур, мавлоно. Гаплардаги ГуОларни ҳеч ким олмоши билан бемалол алмаштириш мумкин: ҳеч кимнинг ихтиёри билан юрмайди, ҳеч ким жавоб бермади каби. Аммо роман матнида имтиёз асосан ҳеч кимга берилган. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Гаплардаги олмошларнинг ўрнини алмаштириш синонимик муносабатга киришаётган ҳар икки олмошни бирлаштирувчи умумий семема – бошқа одам/киши атрофида амалга ошади. Лекин уларнинг бири БўО, иккинчиси ГуОлар гуруҳида, бинобарин, уларда ана шу олмошларнинг лексик- грамматик маънолари етакчилик қилади. Шунинг учун ҳам гаплар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling