Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алланимага
- Бир нечалар
Гумон олмошлари. ГуОлар олмошлар тизимида сон жиҳатдан
ҳам, сифат жиҳатдан ҳам алоҳида ўринга эга бўлиб, бу хусусият улар семантикасидаги мавҳумлик, предмет, белги, ҳаракат ҳақидаги ноаниқ тасаввур билан боғлиқ. 1 1 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.359. 116 Бадиий адабиётнинг, бадиийликнинг асосини воқеликни образлар орқали акс эттириш ташкил этар экан, демак, бу жараёнда образли тасаввур ҳам муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Ижод жараёнида кўплаб ҳолатларда мавҳумликка дуч келинади, бадиий тафаккур олами, ҳиссиёт оламига чуқур кириб борилавергани сари бу оламдаги мавҳумликни ифода этиш машаққати ҳам кучайиб боради. Ана шундай пайтда унга ГуОлар ёрдамга келади. (ГуОларнинг БМлардаги статистикаси илованинг 2-жадвалида берилди). Жадвалда келтирилган олмошлар статистикаси шундан далолат берадики, ГуОларга бўлган муносабат ижодкорларда турличадир. Қиёсан олинган ГуОлар иштирок этган мингга яқин мисолларнинг деярли ярми О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», тўртдан бири Ў.Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романларига тўғри келади. Т.Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи, У.Азим ва М.Али «Сайланма»ларидаги ГуОлар миқдори 10 фоиз атрофида. ГуОлар қатнашган қирқдан ортиқ мисол таҳлилидан яна шу нарса маълум бўладики, улар ҳозирги адабий тилимизда қўлланишидаги фаоллик даражасига кўра икки қутбга ажрала боради: кам қўлланиладиган ва фаол қўлланиладиган олмошлар. Бу фикрлар бевосита БМларга ҳам тегишлидир. Алланарса, алланеча, алланечанчи, аллапалла, кимниям, нима учундир, нималардир, қаёқнидир, қаернидир сингари олмошларнинг юқорида ўрганилган матнларда учрамаганлиги, аллақаёқ, аллақаер, аллақай, аллақайси, аллақанча, нечукдир, қаердандир, қайсидир, қачондир каби ГуОларнинг 1 мартадан 5 мартагача қўлланганлиги уларни кузатиш объекти сифатида олишга ҳожат қолдирмайди. Улар орасида нима учундир нинг қўлланмаслиги унинг ўрнида қисқарган варианти нечундир қўлланиши билан изоҳланади. ГуОларнинг мавҳумликни, ноаниқликни ифода этишида икки грамматик кўрсаткич – алла ва -дир элементлари иштирок этади ва улар маълум ўринларда синонимик муносабатга киришиши мумкин. Масалан: Кўнгли нотинч давлатпаноҳ эса бунга аллақандай умид боғлар, ниманидир кутар эди (О.Ёқубов) - Кўнгли нотинч давлатпаноҳ эса бунга қандайдир умид боғлар, ниманидир кутар эди - Кўнгли нотинч давлатпаноҳ эса бунга алланечук умид боғлар, ниманидир кутар эди каби. (Уларнинг қўлланиш нисбати иловадаги 2-жадвалда берилди). 117 Жадвалдан англашиладики, бу олмошларнинг ўзаро синонимик муносабатга киришиши масаланинг бир томони бўлса, БМларда қўлланишидаги фарқланиши иккинчи томонидир. БУда қўлланиш имконияти -дир компонентли олмошларга қараганда алла- компонентли олмошларда кўпроқ эканлиги маълум бўлади. О.Ёқубовда ҳам, Ў.Ҳошимовда ҳам аллақандай нинг қандайдир га нисбатан деярли икки баравар кўп қўлланиши фикримизни исботлайди ва –алла компонентли ГуОларнинг китобий характерини кўрсатади. С.Каримов бу ҳақда қуйидагиларни ёзган эди: «ГуОлар ичида аксарият мавҳумликни, ноаниқликни ифодалайдиган, кўпроқ ҳис-туйғулар ифодасида ишлатиладиган аллақандай, алланечук ва гумон юкламаси билан бирга келган қандайдир, нечундир, нимадир, негадир олмошларини БУ доирасида қараш тўғри бўлади». 1 Шунга асосланиб, уларда БУга мойиллик борлиги ва -дир га нисбатан маълум даражада экспрессивлик мавжуд эканлигини айтиш мумкин. - дир компонентли ГуОларнинг СНда фаоллиги ва умумуслубий характерини инобатга олсак, масала яна ҳам ойдинлашади. Улар ёрдамида шаклланадиган ГуОларнинг ҳам предмет, ҳам белгига нисбатан қўлланиши туфайли ишлатилиш кўлами кенгдир. Алланима – нимадир ГуОлар нисбатида ҳам асосан шу гапларни айтиш мумкин: Хотини алланима деб пичирлади (Ў.Ҳошимов) - Қайрилиб нимадир демоқчи бўлар, / Ва ногоҳ... булбулдай сайрай бошлайди (У.Азим). Аммо улар кўпинча нарса-предмет доирасида чегараланади: Алланимага қоқилиб кетдим (Ў.Ҳошимов) - Лекин уч-тўрт қадам ўтмасданоқ нимагадир қоқилиб йиқилди (О.Ёқубов). Гарчи қўлланиш частотаси маҳсулдор бўлмаса ҳам алланечук олмоши БУ доирасида қаралади: Соат дафъатан хаёлига келган гапдан кўнглида алам ва айни пайтда алланечук енгиллик туйди. Қария алланечук осойишта кулди (Ў.Ҳошимов) каби. Баъзан, баъзи, баъзида, бир қанча, бир неча, бир нарса, бир нима, бир хил олмошларида БУга хосланиш йўқ. Уларнинг бир қисми (баъзан, баъзи, баъзида, бир қанча, бир неча) китобий услубда, қолганлари (бир нарса, бир нима, бир хил) СУда маҳсулдорлиги билан характерланади. Шунингдек, биров ва кимдир сингари ГуОлар ҳам умумуслубийдир. Аммо бир неча олмошининг «Алпомиш» достонида 103 марта, «Кунтуғмиш»да 5 марта, «Ширин билан Шакар»да 13 марта қўлланганлигини эътиборга олсак, бу олмошли бирикманинг 1 Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. – Самарқанд: Зарафшон, 1992. –Б.59. 118 достонлар тили учун хос хусусият эканлигини айта оламиз. Аммо бу каби ҳолатларда бирикманинг олмошлар доирасидан чиққанлигини, метонимизация ҳодисасига учраганлигини, отлашганини таъкидлаш зарур: Ғам билан сарғайиб гулдайин дийдор, / Бир нечалар ўз ҳолидан бехабар («Алпомиш») - Ғам билан сарғайиб гулдайин дийдор, / Бир Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling