Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
лашкарбошилар, мислсиз разолатга бориб, шаҳзода тарафига қочиб
ўтмишлар... (О.Ёқубов) каби. Бунда бир неча стилистик нозикликлар юзага чиқади: а) камтарлик оттенкаси: –Бизнинг даргоҳ тўғри келмаса... камина не қилай? (Ў.Ҳошимов); б) манманлик, мақтаниш оттенкаси: Буёғини бизга қўйиб беринг. Буёғини биз боплаймиз! (Т.Мурод); 102 в) хоксорлик оттенкаси: Биз бир далада юрган деҳқон бўлсак (Т.Мурод); г) эркаланиш оттенкаси: Жинни! Айиқ! — Шаҳноза эркаланиб қўлидаги қошиқчаси билан яна таҳдид қилди — Ёмон бола бўпсиз! Билиб қўйинг, биздаям қурол бор. Бир урсам! — Шундай деб рўмолчаси билан менинг лабларимни артиб қўйди (Ў.Ҳошимов); д) ажратиш ёки биргалик оттенкаси: Сен билан биз — ўзбекмиз (Ў.Ҳошимов); Сен билан биз фақат «опаздывать» қиламиз, фақат айб қиламиз (Т.Мурод) каби; е) яқинлик оттенкаси: Агарчи ҳумо қуши шаҳзоданинг бошига қўниб, юрт осойиши бузилса ... расадхонадаги барча нодир китоблар, барча ноёб қўлёзмаларни асраб қолмоқ сизу бизга юкланибдур, биродари азиз... (О.Ёқубов). Мазкур олмошда биргалик оттенкаси мен ўрнида қўлланмаган тақдирда ҳам намоён бўлиши кузатилади: Биз Гиппократ олдида қасам ичганмиз (Т.Мурод). Биргалик ва умумийликни англатиш жараёнида биз нинг семантик кўлами янада кенгайиб кетади. У шахсга нисбатан қўлланиш доирасидан ташқарига чиқади ва қандайдир ташкилот ёки идораларга, уларнинг вакилларига ишора қилади: Бизга умумий гап эмас, аниқ далил керак. Биз ҳақиқатни аниқлашимиз, эрингизнинг қотилларини топишимиз керак (Ў.Ҳошимов). Баъзан биз нинг қўлланиши метонимия ҳодисасининг юз беришига сабаб бўлади ва у гапда бошқа бир сўзнинг вазифасини ўз зиммасига олади: Сиз бизда ўқирдингиз-а! — деди ҳамон жилмайиб (Ў.Ҳошимов). Бу ҳолат СУда кўпроқ кузатилади. Биз БУда образ яратишнинг кучли воситасига айланади. Масалан, «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романида манқурт, довдир, мақтанчоқ, айни пайтда коммунистик ғояларга қаттиқ ихлос қўйган НКВД командири тилида мазкур олмошнинг жуда фаол қўлланиши унинг образини яратишга кўмаклашган: - Биз, сиз фаолларга суянамиз! – деди командир. – Сизлар қанчалик кўп ёрдам берсаларингиз, биз очарчиликни шунчалик тез тугатамиз. Биз бу борада етарли тажрибага эгамиз (Т.Мурод). Фахр, ғурурланиш оттенкаларини кучайтиришга, ички туғённинг юзага чиқишига кўмаклашади: Ана, бизни шаҳримиз – ярақлайди! (Т.Мурод). Шунингдек, ажратиб кўрсатиш оттенкасини юзага келтиради. Қиёслаймиз: Бизнинг машина рўпарага келиб тўхташи билан 103 «Бурбухайка» кабинасида автомат тариллади.- Машинамиз адир тепасида тўхтаган, пастда, анча олисда қоя панасидаги муюлишда «бурбухайка» (афғонларнинг юк машинасини шунақа деймиз) турар эди (Ў.Ҳошимов). Айрим ҳолатларда биз олмошининг қўлланиши янада ўзига хос: Бизни Мадиев қанча ётади? (Т.Мурод). Бу ерда у кўпликни англатаётгани ҳам, бошқа сўзнинг ўрнида қўлланаётгани ҳам йўқ, шунингдек, стилистик оттенкаси юқорилардагига ўхшамайди. Бу гапда тегишлилик ёки алоқадорлик маънолари ифодаланган эмас. Унда қавмда, миллатда, яшаш жойида ва бошқаларда ҳам умумий яқинлик борлигига ишора қилинади. СУ ва БУларда биз нинг стилистик имкониятлари ана шу тарзда кенгиб борганлигининг ўзи эътиборга моликдир. Бизни Ражабовни озод қилинг, жо-о-он ука! (Т.Мурод) мисолида эса Ражабовнинг яхши одам эканлигига ишора мавжуд. Асар микроматнидан ҳам шу нарса англашилади. Бизни Диля ҳам чекади. Ичишини билмадим. Тўй-маъракаларда ичади, дейишади (Т.Мурод) гапидаги биз олмошининг стилистик маъноси эса бутунлай бошқача. Унда гўё яқин олиб гапираётгандай туюлаётгани билан, Диля ва унинг хатти-ҳаракатига нисбатан нафрат, норозилик бор. Шунинг учун бизни Диля жумласининг пичинг оттенкаси, салбий муносабат англашилади. Одатда ижобий маънони берадиган сўзни салбий маънода қўллаш тилнинг муҳим стилистик имкониятларидан биридир. Мана бу мисолда ҳам биз нинг қўлланишида алоҳида экспрессивлик ажралиб туради: Ишонасанми, ўғлим: баъзан қараб туриб кулгим келади. Хўп, мен-ку, «гуноҳкорман», «жиноятчиман». Биздақа «ёмонлар»ни «яхши» йўлга соладиганлар-чи? (Ў.Ҳошимов). Гапнинг умумий мазмунидан биздақа элементидан сўзловчи ўзини камситмоқда, паст олмоқда деб тушуниш мумкин. Аслида сўзловчи бу ниятда эмас, сўз бу ўринда уни ёмонотлиқ қилганларга бўлган нафратини ифода этишга кўмаклашмоқда. Мазкур олмошнинг навбатдаги стилистик имконияти мана шундан иборат. Ушбу таҳлиллар БМларда биз олмошининг семантик-стилистик имкониятлари кенг кўламда намоён бўлишини кўрсатади. Бу ўзига хосликларнинг маълум қисми олмошнинг СУда англатган маъноларига мос келади. Бу мурожаат тарихий-бадиий асарларда янада фаоллашади. 104 Таҳлилда енгилликни кўзлаб, у ни ҳам КиО, ҳам КўО сифатида олиб қараймиз. (Ушбу олмошларнинг юқорида тилга олинган асарларда қўлланиш статистикаси илованинг 2-жадвалида берилди). Жадвалдаги рақамлар шундан далолат берадики, у, улар барча матнларда бўлгани сингари, адабий асарларда ҳам фаол ва барча услублар учун бетараф саналади. Тилимиз тарихида у, ул шаклларида қўлланиб келинган ушбу олмошнинг ул шакли ҳозирги адабий тилимиз учун меъёр саналмайди. Унинг имкониятлари ҳатто СУда ҳам чегараланиб қолган. Асосан БМларда унга мурожаат қилинади. Статистик маълумотлар насрий бадиий асарлардан олинган. Ул сўзига учта романда фақат бир ўринда мурожаат қилинганлиги, унинг прозаик асарлар тили учун хос эмаслигини, мабодо қўлланадиган бўлса, персонажлар тилида ишлатилиши мумкинлигини кўрсатади: Ақл-заковат бобида... ул зотга тенг кам топилади! (Т.Мурод) каби. Поэтик асарлар матнида эса манзара ўзгаради. Масалан, Зулфиянинг «Шалола» ва «Мушоира» тўпламида у 6 марта, М.Алининг «Сайланма»сида эса 49 марта қўлланган. Бу қўлланиш даражасини ижодкорнинг ҳар бир сўзга, бу ўринда у ва ул олмошларига бўлган индивидуал муносабати ҳам белгилайди: Дарёларнинг ул юзидан келган сўзми, ёр-ёр, / Тўлин ойдай яшнаб кетган Зайнаб қизми, ёр-ёр (Зулфия). Бугун ул дўстлардан дарак йўқ, мана, / Бугун ул қизалоқ қайдадир, ҳайҳот! (М.Али) каби. Ҳар қалай, бир нарса аниқ: ул нинг қўлланиш имкониятлари ҳозирга келиб функционал жиҳатдан чегараланган – ул БУга хосланган. Бу олмошнинг анинг кўриниши ҳақида ҳам шу фикрни айтамиз: Бобонгиз фатҳ этиб шуҳрат қозонди жумла дунёни, / Бу олам кўрмагай эмди, анингдек зоти аълони; Анинг каломини ўзинг эшитдинг! (О.Ёқубов). Улар нинг тарихий алар шакли баъзан бирликда қўлланади ва бадиий-эстетик жиҳатдан ғоятда кучли самара беради: Биз Амир Темур...–олло таоло аларга боғи ризвонни макон қилғай! –Амир Темур авлодидан яхшилик кўрган бўлсак, ёмонлик ҳам кўрдик (О.Ёқубов). Тилимиз тарихида ҳам шу стилистик оттенкани берган алар бугунги бадиий тилда юқори услуб намунаси сифатида иштирок этади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling