Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

ташаббус. Шу жиҳати билан уни тарбиявий аҳамиятга эга асар 
дейиш мумкин каби.
Ўша, ушбу олмошлари бу матнларда кам қўлланилади: Ўша 
йиллари у талаба бўлишига қарамай, «Мосфильм» ва Украинанинг 
«Довженко» киностудияларида суратга олинган «Эркин шамол», 
«Янтар қироллигидан келган қочоқ» бадиий фильмларида эсда 
қоларли ролларни ҳам ижро этди. Ҳа, илмий-техник потенциал ушбу 
вазифани уддалаш имконини берарди, лекин у мақсад қилиб 
қўйилмаганди. 
Бунақа ахборот-таҳлил жанрларининг расмий кўринишларига 
хос эмас. У интерьвью берувчилар, бадиий-публицистик матнлардаги 
қаҳрамонлар тилида учрайди: Ёш бўлганда-ку бунақа совуқларда ҳеч 
ҳам қийналиб қолмасди, лекин начора, қаричилик экан-да.
Бунча олмоши публицистиканинг расмий жанрларига хос эмас. 
Унда СУга хосланганлик ва маълум даражада экспрессивлик 
оттенкасининг мавжудлиги бадиий-публицистик жанрлар доирасида 
чегаралайди: Ким сенга ҳавасда камолот топар, / Бунчалик ҳокисор 
бўласан яна. 
Шунча сўзи барча матнларда бўлгани сингари бу ўринда ҳам 
олмошлик ва равишлик вазифасини бажараверади: Аёлларимиз 
ҳақида қанча кўп гапирсанг, шунча оз. Аммо бу олмош негизида 
ҳосил бўлган шунчаки нинг қўлланишида танқид, пичинг каби 
оттенкалар юзага чиқади: Шунчаки, айтдик, қўйдик-да! Лекин 
мақола шунчаки учун ёзилмаяпти.
Ана, мана олмошларида ҳам кўрсатиш маъноси мавжуд. 
Матнларда улар бошқа КўОлар билан ёнма-ён келиб плеонастик 
ҳолат содир бўлади, табиийки, шу асосда таъкид ҳам кучайтирилади: 
Ҳамма гап Ўзбекистон Миллий банкининг ана шу маблағ учун 
кафолат хати беришни тезлаштиришига боғлиқ бўлиб қолган. Мана 
шу ишларни бажариш учун корхона керакли ускуналарни Жанубий 
Кореядан олиб келиши керак.
Интервью жанрида мухбирлар ижтимоий ҳаётнинг турли 
жабҳаларида фаолият кўрсатаётган кишилар билан мулоқотда бўлади, 
суҳбатлашади ва, табиийки, бу жараёнда суҳбатдошга саволлар 
берилади. Саволларда суҳбатдош фаолиятининг маълум қирраларига 
ишора қилинади, мавзуни ёритиш учун йўналишлар берилади. 
Бундай пайтларда сўроқ гаплар таркибида КўОлар қатнашади: шу 


94 
масалада/ҳақда нима дея оласиз, шу масалада/ҳақда фикрингизни 
билмоқчи эдим/эдик, шу масалага/ҳақда тўхталиб ўтсангиз. 
Публицистиканинг танқидий ва долзарб мавзулар ёритилган
жанрларида, жумладан танқидий хабар, муаммоли репортаж, 
танқидий мақола кабиларда ким ва нима олмошларидан 
фойдаланилади: Хўш, бунга ким айбдор? Рекламага учиб, баъзилар 
уларни ўзича харид қилиб ичиб, соғлигига зарар етказмаслигига ким 
кафолат беради? Хўш, нима гап ўзи? каби. Аммо бу каби ҳолатлар 
билан уларнинг имкониятларини чегаралаб бўлмайди. Бу элементлар 
кўплаб ПМларда учрайди: Кимки ёшлигидан муносиб тарбия ва 
таълим олса ҳаётда тўғри йўлни топа олиши, ўзига ҳам, жамиятга 
ҳам фойда келтириши, бахтга эришиш китобнинг мазмун 
мундарижасини ташкил этади. Хўш, Наврўз одобномасининг 
қирралари нималардан иборат?
Не/на олмошларини ПМларда камдан-кам ҳолатларда учратиш 
мумкин: Қўша-қўша машиналар-у, сандиқ тўла сарполарингиз 
фарзандингиз бахти учун не наф берди? 
Муаллифнинг савол бериши ва баъзан ўзи жавоб қайтариши 
публицистик баён услубида қулай усул ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳам бу мазмундаги матнларда қандай (21 марта), қанча (11 марта) 
олмошларга тез-тез мурожаат қилиб турилади: Умуман, халқнинг 
ақлий, маърифий-руҳий ҳамда жисмоний тарбиясида Наврўзнинг 
ролини қандай изоҳлаш мумкин? Ўтган муддат ичида бу борада 
қанча ишлар амалга оширилмади дейсиз.
Нега, қани олмошлари ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин: 
Ўшанда фермер, ахир, ариза берганимга йил тўлаяпти, нега менга 
ҳануз мақсадли кредит маблағини ажратмайсизлар, деганида «ахир, 
ҳужжатларингиз тўла тайёр бўлмаса нима қилайлик», деган 
жавобни олган экан. Қани бу ерда шахсий ташаббус. Ўрнак! 
Ўзлик олмоши ПМларда бетараф бирлик сифатида иштирок 
этади ва барча услублардаги каби жуда фаол қўлланилади 
(«Зарафшон»да 129 марта ишлатилган): Гарчи Миллий банк 
раҳбарияти ўз йиғилишларида ушбу масалани бир неча марта 
муҳокама килиб, ижобий хулосага келган ва бу ҳақда зарур 
ҳужжатларни тайёрлаган бўлса-да, кафолат хатидан ҳамон дарак 
йўқ.  
Белгилаш олмошлари орасида ҳамма да услублараро бетарафлик 
мавжуд: Оилаларда, мактаб ва кутубхоналарда – ҳамма жойда 


95 
китобларни яхши сақлашни йўлга қўйишимиз, китобни нондек 
эъзозлашимиз лозим каби
Бари бадиий-публицистик матнларда, оғзаки нутқда учрайди: 
Фермер таажжубланиб, «қанақасига тайёр эмас, ахир, ойлар 
давомида зир югуриб айтган ҳужжатларингизнинг барини бадастур 
қилдим-ку», деса, банк ходими, ҳужжатлар жилдининг бош қисмида 
фермер хўжалигининг муҳри йўқ-ку, дебди. 
Барча ПУда фаол қўлланилади. У айрим жумлалар таркибида 
турғунлашган бўлади: барча шароитлар, барча жабҳалар, барча 
соҳалар каби: Бу фожиалар барчамизга сабоқ бўлиши керак. Иш 
ускуналарини ўрнатиш учун барча шароитлар яратиб қўйилди. 
Вилоят 
ҳокимининг 
ўринбосари 
З.Мирзаев 
тантана 
иштирокчиларига 
вилоят 
ҳокимининг 
табригини 
ўқиб 
эшиттираркан, фидойи хотин-қизларнинг барча жабҳалардаги 
меҳнати ва шижоатига юқори баҳо берди. Вилоят ҳокимлиги 13 та 
номинация бўйича жамиятнинг барча соҳаларида самарали меҳнат 
килаётган энг фаол хотин-қизлар номини эълон қилди. Олмошли 
бирикмаларнинг турғунлашган ҳолатларида ПУга хосланганлик 
сезилади. 
Жамлаш маъносини берадиган бутун сўзининг қўлланиши 
РМлар билан боғлиқ: Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон 
ўйинчоқлар кўргазмасида «Хасбро» компанияси электрон янги 
ўйинчоқларни намойиш этди. Мен ушбу ўлкага қадам қўяр эканман, 
аввало бутун дунё халқларининг Ислом динига эътиқоди мени 
ҳайратлантирди. Бу услублараро яқинликнинг натижасидир.
Ўзбек тилида ҳар сўзи ва унга айрим СўОлар, баъзан бир, нарса 
бирликларининг қўшилишидан ҳосил бўлган элементлар
1
БеОлар 
сифатида ПМларда қўлланилади: Бола ҳар қандай китобни 
тушунарли ва ифодали ўқиши учун бир дақиқада юз сўзни ўқий олиши 
керак. Тарихчи Арузи Самарқандий қолдирган маълумотга кўра, 
адабиётдан тўла хабардор бўлиш учун ҳар бир киши йигитлик 
даврида ўтмиш шоирлардан йигирма минг байт, замондош 
шоирлардан ўн минг байт, жами ўттиз минг байтни ёддан билиши 
керак бўлган. «Зарафшон»да бу сўз олмошлар таркибида 51 марта 
қўлланган. 
ПМларда ҳар томонлама, ҳар доим, ҳар кун, ҳар ҳафта, ҳар 
баҳор, ҳар он, ҳар қадамда, ҳар ой, ҳар сафар, ҳар гал каби 
бирикмалар кўп учрайди. 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.355. 


96 
Инкор маъносини ифода этувчи ҳеч ва унга қўшиладиган 
СўОлар ва бир, нарса, ҳам  элементли сўзлар БўО сифатида ПМларда, 
барча матнларда бўлгани каби, қатъиятни таъкидлаш, ажратиб 
кўрсатиш, кескин фикр ифода этиш, қиёслаш каби ҳолатларда 
қўлланади: Аммо Гулнора опа ва унинг аҳил жамоаси, кўнгли ярим, 
лекин орзу-ҳаваси оламдек болалари билан ҳеч хайрлашгим келмади. 
Аслида Муқаддас «Қуръон» китобимизда ҳам ҳижоб тўғрисида ҳеч 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling