Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Кишилик олмошларидан мен - 37, сен - 19, биз - 43, сиз - 12 
марта қўлланилган. Мен кишиларнинг гаплари кўчирма тарзида 
кслтирилаётганда, таҳририятга ёзилган хатларда ишлатилган: 
Болаларим хамда акаларим мени қўлтиғимдан суяб «Нурбулоқ» 
маьданли сув билан даволаш хусусий шифохонасига олиб боришди. 
Ушбу олмош ахборотнинг хабар, репортаж, ҳисобот, интервью
таҳлилнинг 
мақола, 
тақриз, 
обзор 
сингари 
жанрларида 
ишлатилмайди. Бадиий-публицистик жанрларда қўлланади. 
Сен олмоши хусусида ҳам шу мазмундаги гапларни айтиш 
мумкин. Унинг қўлланиш имконияти бадиий-публицистик жанрлар 
доирасида чегараланган. У ҳикматли сўзлар бериладиган махсус 
рукндаги ва БМларда учрайди: Агар умрдошинг доим ёнингда 
бўлишини истасанг, шундай қилки, у сенсиз хеч ерда уйдагидек 
1
Абдусаидов А. Язык газеты и литературная норма: Автореф.дисс. …канд.филол.наук. – Ташкент, 1988. – С. 9. 


92 
фароғат ва назокат топмасин. Ўғлим, сендан умидимиз катта. Агар 
сен ўғлимни озод қилмасанг, ...сен қонхўр Кирнинг каллангни узиб, қон 
тўлғазилган мешга солдираман. 
Биз олмоши журналистлар тилидан мустаҳкам ўрин олган 
олмош саналади ва репортаж, интервью, шарҳ, обзор каби жанрларга 
оид матнларда фаол қўлланилади: Мухбирлар тилида: «Наврўз - 
2006» ҳудудий кўрик-танловлари икки босқичда бўлиб ўтади, - дейди 
биз билан суҳбатда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси 
бошлиғи. Банкнинг бу хил қатъиятини биз ҳам қўллаб-қувватлаймиз. 
Шунинг учун бу сўз газета матнларида энг муҳим бирлик сифатида 
сарлавҳаларга ҳам олиб чиқилади: Бизнинг интервью, Бизнинг 
суҳбат, Бизнииг мусоҳаба каби.
1
Сиз олмоши хат ва табрик сингари жанрлар доирасида 
чегараланган, бошка жанрларга хос эмас: Сизнинг адоқсиз меҳрингиз 
олдида жуда-жуда қарздорман. Сиз шу қадар мўътабар, шу қадар 
муқаддас бир зотсизки, меҳрингиз тафтидан олам яшаради, 
яшнайди. 
Зеро, 
дунёнинг 
тинчлиги, 
ҳаётнинг 
гўзаллиги, 
фарзандларнинг баркамоллиги фақат Сиз туфайлидир, азиз оналар!  
У, улар бирликларига кишилик-кўрсатиш олмошлари сифатида 
қарашга тўғри келади. У барча публицистик матнларда (ПМ) шахсга 
нисбатан ҳам, предметга нисбатан ҳам фаол қўлланилган дейиш 
мумкин. Шахс ўрнида: У кўрган тушини эслади. Предметга нисбатан: 
У ой тупроғи юзасидаги титан оксидларида исталган миқдорда бор. 
Ҳодисага нисбатан: Наврўзнинг инсон ҳаётидаги ўрни, таърифи, 
таснифининг адоғи кўринмайди. Шунинг учун ҳам у ҳамиша яшаб ва 
яшариб бормоқда. 
Улар ҳам ПМларда фаол, асосан кўрсатиш маъносида 
қўлланилган. Шахсларга нисбатан: Яна улар Ўзбекистонда 
забардаст, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарадиган яна битта 
корхонанинг кўпайишига, бинобарин республика ички ишлаб 
чиқаршни оз бўлса-да, ўсишига сабаб бўлар эдилар. Воқеа-ҳодисага 
нисбатан: Кейинги Жиноят кодексида эса уларнинг 13 таси сақлаб 
қолинди, яъни 20 та турдаги жиноятдан ўлим жазоси олиб 
ташланди. Предметга нисбатан: Уларга 945 нафар ўқувчи-ёшлар 
жалб этилган каби. 
Кўрсатиш олмошларининг икки тури - бу ва шу лар ПМларнинг 
барчасида фаолдир. Кузатилган матнда бу – 130, шу - 57 марта 
1
Абдусаидов А. Газета жанрларининг тил хусусиятлари: Филол. фанлари д-ри …дисс.автореф. – Тошкент, 
2005. –Б.15. 


93 
қўлланганлиги фикримизни исботлайди. Улар аксарият ҳолларда 
нарса-ҳодисани кўрсатишга хизмат қилади: Қани бу ерда шахсий 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling