Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
мулоҳазаларини билдиришган эмас («Тил таълими ва меъёр») каби.
Бундан ташқари, ўз замонида, ўз даврида, ўз навбатида каби бирикмаларнинг маънолари ҳам ИМлар учун характерли ва уларнинг маъноси ўз олмошисиз юзага чиқмайди: Авлонийнинг «ўқиш, ўқитиш, тарбия ишларида давр талаби асосида ислоҳотни амалга ошириш ниҳоятда зарур» деган фикри ўз замони учун ҳам, бугунги кун учун ҳам қимматлидир. Бу қоидалар ўз даври имкониятлари доирасида яратилган бўлиб, ундаги бир қатор қоидалар ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан етарли асосланмаган ёки эскирган эди.У яна ўз навбатида ҳар бир ҳолатдан келиб чиқадиган грамматик меъёрлар ҳақида мулоҳаза юритишимизга имкон беради («Тил таълими ва меъёр»). 86 Белгилаш олмошларининг қўлланилишида чегараланишлар мавжуд. Услублараро нейтрал ҳисобланадиган жамлаш маъносидаги ҳамма сўзи ИМларда фаолдир: Шу тўрт мақсадга оид миқдорий кўрсаткичлар белгиланиб, ҳамма ресурслар шу мақсадларга эришишга йўналтирилади («Менежмент асослари»). Олмошларнинг бу гуруҳи орасида китобийлик оттенкаси кучли бўлган барча элементининг қўлланиши устунлик қилади: Деярли қисқа вақт ичида барча табиатшунос олимлар ҳужайра назариясини тан олдилар («Ботаника»). Қайтариқлардан қочиш мақсадида улар бир гапда синоним сифатида қўлланади: Барча ижтимоий муаммоларни, иқтисодни ривожлантириш йўлидаги ҳамма қийинчиликларни агар уларга ишбилармонлик руҳида ёндашилса, «яратувчилик менежменти» орқали осон ҳал этиш мумкин («Менежмент асослари»). Таҳлиллар бутун олмошининг қўлланиш миқдори юқоридагилардан кам эмаслигини кўрсатади ва ундаги қатъият оттенкасининг кучлилиги бунга сабаб эканлиги маълум бўлади: Кўп сонли вокуолалар ҳам бирлашиб бир бутун марказий вокуолани ҳосил қилади («Ботаника»). Натижада «инсон муносабатлари» ҳаракати бутун илмий ҳаракатга қарама-қарши туриб қолди («Менежмент асослари»). Ялпи олмоши ИН ва РНга хосланган бўлса-да, синонимик қатордаги бошқа сўзларга нисбатан кам қўлланилади. Кўпинча иқтисодиётга оид ИМларда ялпи маҳсулот, ялпи даромад каби бирикмалар таркибида қўлланилади: Қўшма корхона ишлаб чиқарадиган ялпи маҳсулотдан олинадиган даромаднинг тенг ярмига японияликлар эгалик қиладилар (Газетадан). Конференция ялпи йиғилишининг очилиши ва давом этиши - 10.00.- 12.00 («Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш») каби. Бари олмошининг қўлланиши ИУ учун хос эмас. Белгилаш маъносини англатадиган ҳар, ҳар ким, ҳар нима, ҳар қайси, ҳар қандай, ҳар қанақа, ҳар қанча, ҳар қачон олмошлари орасида ҳар қандай бирлиги кўзга ташланиб туради. Улар орасида биз ўрганган деярли барча ИМларда ҳар қандай олмошининг қўлланиши фаол: Топонимлар, - деб ёзишади Н.В.Подольская ва А.В.Суперанскаялар.- планетамизнинг номи Ердан ташқари ҳар қандай географик номларни ифода этувчи барча сўзлар учун умумлаштирувчи атамадир («Ўзбекистон топонимикаси»). 87 Кичик хулосаларни келтиришда, абзацларни ўзаро боғлашда, айтилган фикрларни алоҳида таъкидлаш учун ҳар қалай, ҳар ҳолда элементларидан фойдаланилади: Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling