Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


III Б О Б  БАДИИЙ ВА ПУБЛИЦИСТИК МАТНЛАРДА


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

III Б О Б 
БАДИИЙ ВА ПУБЛИЦИСТИК МАТНЛАРДА 
ОЛМОШЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ-СТИЛИСТИК 
ИМКОНИЯТЛАРИ 
Бадиий ва публицистик жанрларда ёзилган асарлар аниқ бир 
муаллифга тегишлилиги ва ижод маҳсули эканлиги билан 
характерланади. Зеро, бу услубларда шаклланадиган матнлар асар 
муаллифидан жанр талабидан келиб чиқиб, махсус тайёргарлик 
кўришни, ҳар бир воқеа-ҳодисани, тасвир объектини бадиий-эстетик 
тафаккур призмасидан ўтказишни, бинобарин, ушбу мақсадга хизмат 
қиладиган ҳар бир тил элементини танлаб ишлатишни, уларга муайян 
таъсир кўрсатиш вазифасини юклашни талаб этади. Тил 
бирликларидан шу тарзда фойдаланиш бевосита олмошларга бўлган 
муносабатда ҳам англашилиб туради. 
Бунинг устига, асар муаллифининг тил материалига ижодий 
ёндашуви, воқеликни баъзан кенг кўламда, баъзан эса сиқиқ шаклда 
ифодалашга бўлган эҳтиёж тил бирликлари зиммасига алоҳида 
вазифаларни юклайди. Бинобарин, бадиий ва публицистик матнларда 
тил бирликлари ўзларининг асосий лексик-грамматик вазифасидан 
ташқари образлиликка хизмат қиладиган семантик-стилистик 
маънолари билан иштирок этади ва шу услублар доирасида хосланиб, 
дифференциаллашиб боради. 
Шунинг учун ҳам тил тизимида муҳим ўрин тутадиган 
олмошларни ФС жиҳатдан ўрганиш тилшунослик фани, айниқса, 
стилистика фани учун қизиқарли хулосалар беради. Қуйида ана шу 
услубларда шаклланган хос матнлардаги олмошларни таҳлил 
қиламиз. 
3.1. Публицистик услубда олмошларнинг қўлланиши 
Ҳозирги ўзбек тилининг ПУи ҳақида номзодлик диссертацияси 
ёзган Т.Қурбонов бу услубнинг лингвистик хусусиятлари ва 
ижтимоий вазифасини таҳлил этар экан, унинг асосий белгиларини 
тилнинг алоқа, хабар ва таъсир кўрсатиш имкониятларидан келиб 
чиқиб ўрганган ва жанрларини таснифлаган.
1
Мустақиллик даврида 
журналистика соҳасига жиддий эътибор берилиши, ушбу соҳани 
ривожлантириш юзасидан «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш 
1
Курбанов Т.И. Публицистический стиль современного узбекского литературного языка: Автореф.дис. 
…канд.филол.наук. –Ташкент, 1987. –С.7-8. 


91 
тўғрисида» (24.04.1997), «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 
(26.12.1997) Қонунлар ва бошқа ҳужжатларнинг қабул қилиниши, 
мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳисобга олиниб, бу 
соҳанинг «тўртинчи ҳокимият» деб аталиши публицистиканинг тил 
жиҳатларини ҳам чуқур ўрганишни кун тартибига қўйди. Бу борада 
ўзбек тилшунослигида кенг кўламда тадқиқот ишлари олиб 
борилмоқда. Улар орасида А.Абдусаидовнинг номзодлик ва 
докторлик диссертациялари алоҳида ўрин тутади.
1
Аммо тилга 
олинган ушбу икки диссертацион ишда олмошларнинг функционал-
услубий хусусиятларига махсус тўхталинган эмас.
ПУдоирасида қараладиган жанрлар кўлами кенг бўлиб, улар 
тадқиқотчилар томонидаи ахборот, таҳлилий ва бадиий-публицистик 
жанрлар тарзида учта катта гуруҳга ажратилади ва уларнинг 60 дан 
ортиқ кўринишлари мавжуд эканлиги қайд этилади. ПУдоирасидаги 
ҳар бир катта ва кичик жанрлар ўзига хос тил хусусиятларига эга ва 
улар лингвистик жиҳатдан алоҳида тадқиқот объекти бўла олади. 
Мазкур 
услубдаги 
жанрлар 
ранг-баранглиги 
туфайли 
олмошларнинг қўлланиши тўғрисида факат умумий тарзда мулоҳаза 
юритишимиз мумкин. Чунки ушбу туркумга оид сўзлардан 
фойдаланиш эҳтиёжи публицистик жанрлар хусусиятидан келиб 
чиқиб юзага келади. 
Биз ушбу ўринда таҳлил учун «Зарафшон» газетасининг 2006 
йил 1-квартал сонларидан фойдаланамиз. 57 саҳифадан иборат 
электрон матннинг компьютер ёрдамида амалга оширилган статистик 
таҳлилларга ҳам асосланамиз. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling