Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Кишилик олмошлари мен, сен, сиз кабиларнинг қўлланиши 
ИН учун хос хусусият саналмайди. Биз олмоши ўзининг асосий 
вазифасидан четга чиқиб, Биз ушбу тадқиқотимизда тилдаги 
экстралингвистик омилларга асосий эътиборимизни қаратдик. Биз 
бу билан фандаги мавжуд қарашларни инкор этмоқчи эмасмиз. 
Бизнинг текширишларимиз шуни кўрсатадики, илмий нутқда фақат 
кишиларнинг тахаллуслари ва ҳайвонларга қўйилган номларгина 
учрамайди (М.Мукаррамов) сингари гаплар таркибида 
қўлланилганда 2-шахс кўплик маъносини эмас, балки 1-шахс бирлик 
маъносини ифода этади ва бунда камтарлик оттенкаси мавжуд 
бўлади. Тўғри, ана шу оттенкани эътиборимизни қаратдик, инкор 
этмоқчи эмасмиз жумлалари таркибидаги –миз элементи ҳам 
беради олади. Масала шу тарзда қўйилганда, биз ўз зиммасига яна 
иккинчи стилистик вазифани - фикр муаллифини таъкидлаш 
оттенкасини ўз зиммасига олганлиги маълум бўлади. 
1-шахс бирлик кўрсаткичи мен эса, аксинча, нутқни бузади, 
манманлик, мақтанчоқлик оттенкасини келтириб чиқаради: Мен ушбу 
тадқиқотимда тилдаги экстралингвистик омилларга асосий 
эътиборимни қаратдим  сингари. 
1
Мукаррамов М. Научный стиль современного узбекского литературного языка в семантико-функциональном 
аспекте: Автореф.дисс. …д-ра.филол.наук. –Ташкент, 1985. –44с. 
2
Мукаррамов М. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили. – Тошкент: Фан, 1984. –Б.17. 


82 
Аммо бу ИУда мен мутлақо ишлатилмайди дегани эмас. Гап
ушбу олмошнинг муаллиф баёни таркибидаги иштироки тўғрисида 
бормоқда. Уни ўзгалар нутқида бемалол қўллаш мумкин: Унинг 
асосий илмий бошқариш концепцияси қуйидагича: агар мен 
кишиларни илмий асосда танлаб олсам, илмий асосда уларни 
тайёрласам…Пол ўз вазифасини бажариши учун, мен ўз вазифамни 
бажаришим керак («Менежмент асослари»). Бундан ташқари, 
диссертациялар ҳимояси жараёнида шундай мазмундаги гаплар 
айтилади: Мен ушбу ишимни синчиклаб ўқиб чиқиб, ўзларининг 
қимматли маслаҳатларини берган ҳурматли оппонентларимга ҳам ўз 
миннатдорчилигимни изҳор қиламан каби. Бу ИНдан кўра РН 
ҳисобланади. Унинг муаллифига ҳеч ким мен деб айтмасликни 
чегаралай олмайди. Шунинг учун ҳам М.Мукаррамов «Айрим илмий 
асарларнинг сўз бошисида биринчи шахс бирлик -ман формасини 
ишлатиш ҳоллари учрайдики, бу бевосита авторнинг индивидуал 
стили билан боғлиқдир», деган фикрларни айтган.
1
Илмий баёнда биз олмошини ишлатишнинг яна бир қулайлик 
томони бор. У фандаги маълум хулосалар, қарашлар фақатгина 
муаллифники эмас, бошқаларга ҳам тегишли эканлигига ишора 
қилишнинг қулай воситасидир: Ҳақиқатда ҳозир биз айтаётган 
менежмент XIX асрда содир бўлган саноат революцияси 
натижасидир («Менежмент асослари») каби. 
3-шахсни кўрсатувчи у, улар олмошларининг қўлланиши 1- ва 2-
шахс кўрсаткичлари сингари чегараланган эмас. Бу олмошларнинг 
қўлланиши барча услубларда ҳам чегараланмаган, шу маънода улар 
нейтраллик хусусиятига эга. Шу билан бирга, ИУ доирасида асосий 
хусусияти – шахсларга нисбатан қўлланиш хусусиятларини сақлаб 
қолгани ҳолда, уларнинг моҳияти бироз ўзгаради – предметлар, 
ҳодисалар ўрнида фаол қўлланади ва уларни кўрсатиш оттенкаси 
устунлик қилади. Бунда ИМнинг жанр хусусиятларини ҳам эътиборга 
олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, тарихий-илмий асарларда 
ёки умуман илмий асарларнинг, илмдаги кашфиётлар, қарашлар ва 
фикрларнинг муаллифлари ҳақида гап кетганда, ушбу олмошлар 
қўлланилади: У  дифференциал тенгсизликларнинг чизиқли бўлмаган 
дифференциал тенгламаларни ечишда қўлланиши бўйича номзодлик 
диссертациясини ҳимоя қилди («Дорилфунун фидойилари»). 
Р.Гукнинг кузатув ишларини Италиялик олим М. Мальпиги ва 
Англиялик олим Н. Грюлар давом эттирдилар. Улар биринчи бўлиб, 
1
Мукаррамов М. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили. – Тошкент: Фан, 1984. –Б.88. 


83 
ўсимликларнинг илдиз, поя, барг ва меванинг ҳужайравий тузилиши 
тавсифини беришга муваффақ бўлдилар  («Ботаника»). 
Нашр мазмунига қараб, илмий баёнда бу олмошларнинг ўрнини 
бошқа бирликлар билан алмаштириб қўллаш имконияти пайдо 
бўлади. Масалан, Р.Воҳидовнинг «Самарқанднинг илмий виждони» 
асарида академик Ботирхон Валихўжаевга нисбатан у  олмоши билан 
биргаликда Ботурхон домла, аллома, устоз, олим сўзлари ҳам 
қўлланилган: У ўзбек ва тожик адабиётлари тарихи…га доир 
жиддий тадқиқотларнинг 
муаллифи. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling