Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳар бир
- Илмий услубда олмошларнинг қўлланиши
барчанинг имкони етадиган даражада бўлиши лозим (Халқаро
Пакт). Ҳамма билан барча олмошлари қиёсланганда, биринчисида оммавийлик, иккинчисида расмийлик оттенкалари кучли эканлиги маълум бўлади. Шунинг учун барча олмоши, гарчи бошқа ФУларда қўлланилса ҳам, унинг РУга мойиллиги ҳақида гапириш мумкин; - ялпи: Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр- қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиб; аъзо бўлган давлатлар БМТ билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишга кўмаклашиш мажбуриятини олганлигини эътиборга олиб… (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси) каби. Бошқа услубларга оид матнлар билан қиёсланганда ялпи нинг тўлиқ маънода РУга хослангани аниқ бўлади. Мабодо бошқа услубларга тегишли матнларда учраганда ҳам у расмийлик оттенкаси билан иштирок этади; 79 - ҳар бир: Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгадир. Ҳар бир инсон қаерда бўлишидан қатъий назар, ўзининг ҳуқуқли субъект сифатида тан олинишига ҳақли (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси); - ҳар нарса: Ушбу моддадаги ҳеч нарса 1948 йилдаги Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясида иштирок этувчи давлатларга уюшмалар эркинлиги ва ташкилотлар тузиш …ҳуқуқини бермайди (Халқаро Пакт); - ҳар қандай: Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси). Бари олмоши РУ учун хос эмас. Ҳар ким, ҳар нима, ҳар қайси, ҳар қанча, ҳар қачон каби олмошлар ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Бутун сўзи РМлардаги бутун жаҳон, бутун дунё, бутун олам, бутун иттифоқ каби турғун бирикмалар таркибида келади. Бўлишсизлик олмошлари саналадиган ҳеч, ҳеч ким, ҳеч қайси, ҳеч қандай, ҳеч қачон сингари олмошларнинг қўлланилиши РМлар мантиқига зид келмайди. Чунки бу матнлар олдига қўйиладиган аниқлик ва бир маънолилик, кескинлик ва қатъият шу оттенкаларни ифодалашга хизмат қиладиган олмошларни талаб этади. БўОларнинг аксарият қисми эса ана шу вазифаларни уддалай олади. Масалан: -ҳеч: Ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни амалга ошириш БМТнинг мақсад ва принципларига ҳеч зид бўлмаслиги керак (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси); -ҳеч ким: Ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмас. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигидан ёки ўз фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси). «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт»нинг 6-27 моддаларида ҳеч ким олмоши фаол ишлатилганлиги маълум бўлади: … ҳеч ким азоб-уқубатга солинмаслиги …керак; ҳеч ким қулликда сақланиши мумкин эмас; ҳеч ким эрксиз ҳолатда сақланмаслиги керак; Ҳеч ким ўзбошимчалик билан қамоққа олиниши ёки ҳибсда сақланиши мумкин эмас; Ҳеч ким бирор шартнома мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган асосдагина озодликдан маҳрум этилиши 80 мумкин эмас; ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш… мумкин эмас; ҳеч бир: Мазкур модданинг ҳеч бир қисми айрим шахслар ва муассасаларнинг ушбу модданинг биринчи бандида баён қилинган тамойилларга оғишмай риоя этиб… Барча болалар ва ўсмирларга ҳеч бир камситишсиз, оилавий келиб чиқиши ёки бошқа белгиларидан қатъи назар алоҳида ҳимоя чоралари ва ёрдам кўрсатилиши шарт (Халқаро Пакт); -ҳеч қандай: Балоғат ёшига етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ёки диний белгилари бўйича ҳеч қандай чеклашларсиз никоҳдан ўтишга ва оила қуришга ҳақли (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси) сингари. Аммо бу олмошнинг ҳеч нима, ҳеч қанча, бир нарса каби кўринишлари РМларда деярли учрамайди. Гумон олмошлари қўлланилиши РМлар табиатига мос келмайди. Шунинг учун уларга деярли мурожаат қилинмайди. Ҳеч ким бирор-бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас сингари гапларда ҳам унда гумон маъносидан кўра қатъият оттенкаси устундир. «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси»нинг статистик таҳлили шуни кўрсатадики, унда 687 та сўз 1448 марта қўлланган. Шуларнинг 103 таси олмошлар бўлиб, умумий сўзлар сонининг атиги 0,7 фоизини ташкил этади. Уларнинг статистикаси қуйидагича: Улар – 3, бу – 6, шу – 2, ўша – 1, қанча – 1, ўз – 18, ҳамма – 4, барча – 10, ялпи – 4, ҳар – 1, ҳар ким – 1, ҳар қандай – 4, ҳар бир – 33, ҳеч – 1, ҳеч ким – 8, ҳеч қандай – 1, ҳеч бир – 4, ҳеч бўлмаганда – 1, жами – 103 та. Ушбу статистик маълумотлар ҳам олмошларнинг РУга хосланган ёки хосланмаганлиги ҳақидаги мулоҳазаларни маълум даражада ойдинлаштиради. Шундай қилиб, олмошларнинг аксарият қисми РУга хосланмаган. Аммо улар РМларда ўзбек тили луғат таркибининг аъзоси сифатида иштирок этади ва ўзининг лингвистик табиатидан келиб чиқиб маълум лексик-семантик ва ўрни билан ФС вазифани адо этади. 81 2.3. Илмий услубда олмошларнинг қўлланиши ИУ ўзбек тилшунослигида ФУлардан бири сифатида М.Мукаррамов томонидан докторлик диссертацияси даражасида ўрганилган ва ўзининг илмий баҳосини олган. 1 Олимнинг «Илмий стилда фикр ифодалаш усули ҳам бошқачадир. Уни бадиий ёки сўзлашув нутқларига қиёсласак, ўртадаги фарқ янада конкретлашади. Илмий асар объектив ҳақиқатни логик тафаккур, мантиқийлик орқали акс эттиради. Шунинг учун илмий адабиёт бошидан охиригача асосан муҳокама юритиш ва исботлашдан иборат бўлади» 2 , – деган фикрлари олмошларнинг ҳам ушбу услуб доирасида қўлланиш даражасини белгилайди. Бошқача айтганда, турли матнларда ўзига хос тарзда иштирок этадиган олмошларнинг ИУда қўлланиши шу услуб хусусиятларидан келиб чиқади. Илмий баёнда унинг муаллифи биринчи ўринда турмаслиги, фикрнинг умумга қаратилганлиги, кўпинча мажҳул нисбатда ифодаланиши, унда фақат монологик нутқ шаклидан фойдаланилиши матн таркибида олмошларнинг ҳам ўзига хос ўрнини белгилаб беради. Қуйида уларни бирма-бир кўриб ўтамиз. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling