Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Кишилик олмошлари. Илмий манбаларнинг айримларида 1- 
ва 2-шахс КиОлар РУда умуман иштирок этмаслиги ҳақида фикрлар 
баён этилган.
3
Бу фикр умумий маънода, хосланмаганлик маъносида 
тўғри бўлиши мумкин. Аммо хусусий ҳолатларда бу хулосага 
қўшилиб бўлмайди.
Масалан, ўзбек тилидаги иш қоғозлари туркумида таржимаи ҳол 
ёзиш қолипи мавжуд. Анъанага мувофиқ у Мен – Юсупова Орзибону
1978 йил 2 августда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон 
туманининг Ёдгорхўжа қишлоғида туғилдим деб бошланади. Яна: 
Мен, Самарқанд вилояти ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими 
бошқармасининнг 
ҳисобчи-тафтишчиси 
Р.Р. 
Машарипов, 
бошқарманинг 2002 йил 29 декабрдаги № 214-буйруғига асосан 
коллежнинг ҳисобчиси Улаш Пиримқулов ва моддий жавобгар – 
спорт йўриқчиси А.Акопян иштирокида мазкур ўқув юртига тегишли 
спорт жиҳозларини тафтиш қилдим («Нутқ маданияти ва давлат 
тилида иш юритиш»). Ишончноманинг матнида Мен, СамДУ ўзбек 
тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси Сувонова Роҳила Акрамовна шу 
кафедрада ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Жўраев Толиб Тошбековичга 
Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясидан 
номимга ёзилган фан номзоди дипломини олишга ишонч билдираман 
(«Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш») мазмунидаги 
гаплар учрайди. Ариза матнидаги Мен ўқишни битириб.., Мени... 
ишга қабул қилишингизни... Менга йўлланма беришингизни... Менинг 
аҳволимни эътиборга олишингизни... сингари жумлалар таркибида 
ҳам ушбу олмош келтирилмаса, аризада сўралаётган нарса ким учун 
эканлиги номаълум бўлиб қолади. Биз яшаётган уй қурилганига... 
Бизнинг қишлоқда... яшайди. Бизга ажратилган ер майдони... 
сингари жумлалардаги биз олмошининг келтирилиши матн 
1
Маҳмудов Н., Мадвалиев А., Маҳкамов Н., Аминов М. Ўзбек тилида иш юритиш. –Тошкент: ЎзСЭ Бош 
редакцияси, 1990. –Б.19-20. 
2
Каримов С., Махматмуродов Ш., Каримова О. Нутқ маданияти ва давлат тилида иш юритиш. –Тошкент: 
Ўзбекистон, 2003. –Б.72. 
3
Барлас Л.Г. Русский язык. Стилистика. – М.: Просвещение, 1978. – С.218. 


76 
талабидир. Ушбу олмошларсиз гап тўмтоқ бўлиб қолади. Демак, РУга 
хос бўлган ҳужжатнинг маълум бир турида мен ва биз энг зарур 
унсурлардан бири сифатида иштирок этади.
3-шахс кишилик-кўрсатиш олмоши у, улар ҳам РУда учрайди: 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафталик 
муддат ичида Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги 
институтини ташкил этиш ва унинг фаолиятини моддий 
таъминлаш юзасидан қарор қабул қилсин (ЎзР ОМК қарори). Улар ўз 
мустақил фаолиятларини ўзлари мустақил ташкил қилишни деярли 
билишмайди («Мустақил таълим тўғрисида»ги низом). Расмий 
ҳужжатларда 
улар 
олмошининг 
имкониятлари 
чегараланмаганлигини, шу билан бирга, барча услублар учун баравар 
вазиятда эканлигини таъкидлаймиз. 
Кўрсатиш олмошлари сирасидаги у, бу, шу, ўша; бундоқ, бунақа, 
бунча, шундоқ, шунақа, шундақанги, шунақанги, у-бу, шунча; мана…, 
ана… каби элементларнинг РУ доирасида қўлланиш имкониятлари 
чегараланган. Жумладан, бундоқ, бунақа, шундоқ, шунақа, 
шундақанги, шунақанги, у-бу каби маълум даражада экспрессивлик 
оттенкаси бўлган олмошлар РУ табиатига мос келмайди, шунинг 
учун расмий-иш ҳужжатларида бундай КўОлар ишлатилмайди. 
У олмоши бирлик ва кўпликда қўлланилади: Ўзбекистон 
Республикасининг халқи суверендир ва у республикадаги давлат 
ҳокимиятининг бирдан бир соҳибидир («Давлат мустақиллиги 
асослари тўғрисида»). Маълумотларни қайси манбадан, қандай қилиб 
топиш, уларни таҳлил қилиш, энг зарурларини ажратиб олиш ва 
тартибга солиш, конспектлаштириш, ўз фикрини аниқ ва ёрқин 
ифодалаш, ўз вақтларини тўғри тақсимлаш, ўзларининг ақлий ва 
жисмоний имкониятларини тўғри баҳолаш улар учун катта муаммо 
бўлади («Мустақил таълим тўғрисида»ги низом). Бу олмоши 
аксарият ҳолларда бирликда қўлланади: Бу ҳуқуқдан носиёсий 
жиноят содир этиш учун ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
мақсад ва принципларига зид хатти-ҳаракат туфайли таъқиб 
пайтида фойдаланиш мумкин эмас (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларацияси). Унинг бундай шакли ҳам учрайди: Бундай Баёнот 
БМТнинг Бош котиби ҳузурида иштирокчи-давлат томонидан 
сақлаш учун топширилади (Халқаро пакт). Шу олмоши: Худди шу 
масала бошқа халқаро муҳокама ёки бартараф этиш таомилига кўра 
қараб чиқилмаётган бўлиши керак (Факультатив протокол). Бу 
олмошларнинг биронтаси ҳам РУ учун хосланган эмас. Мана бу 


77 
мисолларни қиёслаймиз: Ҳар бир инсон дам олиш ва бўш вақтга эга 
бўлиш, шу жумладан иш кунини оқилона чеклаш ҳуқуқи ва ҳақ 
тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга – Ҳар бир инсон 
ўзининг ва оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш 
учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан, кийим- 
кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зарур ижтимоий хизмат … 
ҳуқуқига эга (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси). Лекин шу 
жумладан – жумладан  элементларининг қиёси, аризалар матнидаги 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling