71
олмошларини барча ФУларда,
жумладан, сўзлашув жараёнида ҳам
тез-тез учратишимиз мумкин:
Нимага келдинг? Нимага келмадинг?
Нима учун шундай? Нима учун шундай эмас? Қайси қаторни
кўраяпсан? Ишинг қандай? Китоблар қани? каби.
Услублараро нейтрал бўлган
қандай олмошининг СНда
қандоқ
варианти қўлланади:
Ишлар қандоқ, ука? каби. Оғзаки нутқда,
масалан шаҳар типидаги шеваларда, унда ҳеч қандай экспрессивлик
йўқ. Аммо бошқа шева вакиллари, масалан, ж-ловчи шева вакиллари
тилида шаҳар типидаги шева вакилига қарата
Ишлар қандоқ, ука?
дейилса, унда тақлид натижасида ҳазиллашиш, менсимаслик,
носамимийлик каби оттенкалар юзага келиши мумкин.
Чунки ж-
ловчи шева вакили одатда
Ишлар қандай, ука? деб сўрайди ва бу
самимий бўлади. БУда
қандоқ нинг вазифаси яна ўзгаради:
Заҳматкаш ўзбекнинг ҳосили қандоқ?! (А.Орипов).
Юракдан
чиқмаса қандоқ қиларсан, / Бу дардли юракка қайда бор даво?..
(М.Али) мисраларида у сўрашнинг юқори услубини белгилайди.
Ўзлик олмоши
ўз барча ФУлар учун нейтрал ҳолатда. СНда
жуда фаол ишлатилади:
Ўзи гапириб, ўзи қўйди. Ўзинг бир нима де
каби. Бу қўлланишларда нутқий хосланиш йўқ.
Аммо ушбу
олмошнинг такрорланган, жуфлашган ҳолда
келишида СНга хос
бўлган айрим жиҳатларни кузатиш мумкин. Масалан:
Ўзидан-ўзи
ҳовлиқиб кетди, Ўзидан-ўзи аразлаб қолди каби. Бундай пайтларда
ўз нинг семантикасида ўзгариш юз беради, у
кутилмаганда, бирдан,
номаълум вазият оттенкаларини беради. Агар уларнинг ўрни
алмаштириб,
ўз-ўзидан шаклини олса, унинг СНга хосланиши
йўқолади, китобий услуб томонга ўтиб кетади:
ўз-ўзидан маълумки,
Do'stlaringiz bilan baham: