Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

овқатни мен едим. Мазмунан ва грамматик жиҳатдан бу гапларда ҳеч 
қандай фарқ йўқ. Бу гапларга савол бериб кўрилганда эса, улардаги 
стилистик фарқлар кўриниб қолади: Китобни ўқидингми? Китобни 
ким ўқиди? Овқатни едингми? Овқатни ким еди? Биринчи ҳолатда 
1
Ўринбоев Б. Ўзбек тили сўзлашув нутқи синтаксиси масалалари. –Тошкент: Фан, 1974. –Б.11. 
2
Ўринбоев Б., Ўринбоева Д. Ҳозирги ўзбек тилининг сўзлашув услуби. –Тошкент: Фан, 1991. –Б.16. 
3
Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. – Самарқанд: Зарафшон, 1992. –Б.78. 
4
Шомақсудов А., Расулов И., Қўнғуров Р., Рустамов Ҳ. Ўзбек тили стилистикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. –
Б.14. 


65 
китобни ўқиш ва овқатни ейиш ҳақида топшириқ берилган ҳамда 
бунинг натижаси сўралганда китобни ўқидим, овқатни едим тарзида 
ҳатто суҳбатдошларга вазият маълум деб тасаввур этсак, ўқидим, 
едим тарзида жавоб берилади. Феъл таркибидаги –(и)м  қўшимчаси 
олмошнинг вазифасини бутунлай ўз зиммасига олади. Иккинчи 
гапларни - Китобни мен ўқидим ва Овқатни мен едим ни эса 
саволдан келиб чиқиб икки хил тушунса бўлади. Биринчи вариантда 
китоб ўқиш ва овқат ейиш вазифаси ҳаммага топширилган, лекин 
топшириқ берган киши улардан кимлар вазифани адо этганлигини 
билмоқчи. Бундай пайтда китобни ўқидим, овқатни едим тарзида 
жавоб бериш стилистик жиҳатдан нотўғри бўлади. Демак, гапларда 
мен таъкидлаш ва ажратиб кўрсатиш оттенкалари билан намоён 
бўлмоқда ва бу унинг СУдаги имконияти сифатида эътироф этилади. 
Айтайлик, БУда Менман, менман, мен ўзим фақат! тарзида 
мисралар шакллантирилган бўлса, мен даги оттенка СУдан 
кўчгандир. 
Сўзлашув жараёнида шундай ҳолатлар мавжудки, мен ни 
қўлламаса бўлмайди: Менга нима дейсан, бор, онангга айт! каби. 
Агар ушбу олмош қўлланилмаса, тингловчи айтган гап кимга 
қаратилганлиги аниқ бўлмасдан қолаверади: Нима дейсан, бор, 
онангга айт! Суҳбатдошнинг гапи сўзловчига қаратилган, дейлик. 
Шундай бўлган тақдирда ҳам икки гапнинг маъно оттенкаси икки 
хил. Биринчи гапда зарда қилиш, аччиқланиш, норозилик оҳанги бор. 
Иккинчисида эса бу экспрессив хусусиятлар йўқ. Демак, биринчи 
гапдаги эмоционал ҳолатни ифода этувчи бўлак фақат мен деб айта 
оламиз.
Мен орқали бошқа оттенкалар ҳам ифодаланиши мумкин. 
Масалан, нутқда у мақтанчоқлик оттенкасини вужудга келтиради: Шу 
ишни мен қилдим. «Беш» баҳони мен олдим. Гапларда 
мақтанчоқлик билан биргаликда таъкидлаш, ажратиб кўрсатиш 
оттенкалари ҳам иштирок этмоқда. 
Баъзан нутқда таъкидлашнинг қўшимча воситаларидан ҳам 
фойдаланилади: Вой мен ўлай, вой менгина ўлай! гапидаги айирув-
чегаралов юкламаси вазифасини бажараётган субъектив баҳо шакли -
гина ана шу қўшимча восита саналади. Мен нинг менгина  шаклида 
қўлланиши ҳам СУга хосдир. 
Сен нинг стилистик табиати мен га асосан мос келади. Унинг 
ишлатилиши шарт бўлмаган ва бу бирликнинг вазифасини гапда 
бошқа бўлак ўз зиммасига олган пайтда ҳам қўлланишида муайян 


66 
стилистик мақсад ётади. Нима дединг, сен нима дединг жумлаларини 
олиб қарайлик. Нима дединг  дейилганда ҳам сен сўзининг мазмунан 
иштирок этаётганлиги феълдан англашилиб турибди. Бундай пайтда 
Сен нима дединг ҳам айнан шу маънони бераверади. Унинг бор-
йўқлигининг ҳеч қандай стилистик аҳамияти бўлмайди. Лекин иккала 
суҳбатдошнинг бири ким биландир бўлиб ўтган мунозара ёки 
тортишувларни айтиб, фақат ўз суҳбатдошининг гапларини сўзлаб 
бераётган бўлса ва ҳозирги суҳбатдошини унинг ўзи нима деганлиги 
қизиқтираётган бўлса, нима дединг тарзида сўраш савол берувчининг 
муддаосини очиб бера олмайди. Бунда сен олмошининг қўлланиши 
маъно аниқлиги нуқтаи назаридан шарт бўлиб қолади. Ҳали сенми 
мени мазах қиладиган  тарзидаги гапларда эса ушбу олмошсиз мазмун 
умуман англашилмайди. Сенсиз яшай олмайман тарзидаги 
гапларнинг мазмуни эса ноаниқ бўлиб қолади. Демак, сен 
олмошининг гапда иштирок этиши нафақат грамматик аниқлик, 
балки стилистик аниқликка ҳам хизмат қилади. 
Сен нинг гапдаги иштироки яна бошқа қўшимча оттенкаларнинг 
юзага чиқишига кўмаклашади. Масалан, унга кўплик қўшимчаси –лар 
нинг қўшилишидан нафақат сўзнинг грамматик меъёри бузилади ва 
семантикасига таъсир кўрсатади, балки стилистик маъносини ҳам 
ўзгартириб юборади: Сен бу ерда нима қилиб юрибсан? – Сенлар бу 
ерда нима қилиб юрибсанлар? Сен+лар тарзида сўз шакли ясалиши 
грамматик меъёрнинг бузилиши ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, 
унинг семантик маъносига – бирликни англатишига ҳам путур етади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling