61
билмайман қаер экан... ёнимда ким ҳам бор экан... (А.Қаҳҳор).
Бундай
пайтда унга кимдир олмоши синоним бўлади:
Ҳа,
айтгандай, ғалати туш... билмайман қаер экан... ёнимда кимдир бор
экан... каби.
ЎТСИЛда
бир хил олмоши
алланечук, аллақандай, қандайдир,
ғалати каби гумонни англатувчи бирликларнинг қаторидан ўрин
олган.
1
Улар орасида
бир хил га
алланечук, аллақандай, ғалати
сингарилар синоним бўлади:
Али Қушчи кўнгли бир хил бўлиб,
энасини оҳиста қучди, уни тинчитиш умидида бепарво кулган бўлди
(О.Ёқубов).
Қандайдир билан бу муносабат юзага келмайди:
Қаландар юраги алланечук бўлиб, эшикни очди (О.Ёқубов)
. Али
Қушчи хонада ёлғиз қолиши билан кўнгли ғалати бўлиб кетди…
(О.Ёқубов). Мисоллардан англашиладики,
уларнинг синонимик
муносабатга киришиши учун яна бир омил –
бўлмоқ феъли талаб
этилади. У иштирок этмаган ҳолатларда бу муносабат юз бермаслиги
мумкин:
Кўнгли нотинч давлатпаноҳ эса бунга аллақандай умид
боғлар, ниманидир кутар эди (О.Ёқубов) каби.
ЎТСИЛда гумон мазмуни бўлган
биров олмоши
кимдир,
аллаким бирликлари сирасида қаралади.
2
Бу қаторни
кимнингдир
олмоши ҳисобига давом эттириш мумкин:
Бировнинг кўзига тикка
боқмайсиз, / Пойига боқасиз зимдан тикилиб (У.Азим) -
Do'stlaringiz bilan baham: