Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
бир-бировин ғийбатин қилар, / Пана-пана, кунжакларда бундоқ дер
улар (М.Али) каби мисоллардаги биров даги такрорий қўлланиш хусусияти аллаким ва кимдир да йўқ. Алланеча олмоши нутқда жуда кам қўлланилади: Жонфиғон… жиноят қонунлари мажмуасининг алланечанчи моддаси тўғрисида гапирди ва бехосдан йиғлаб юборди (А.Қаҳҳор). Унга қайсидир олмоши синоним бўлади: Жонфиғон… жиноят қонунлари мажмуасининг қайсидир моддаси тўғрисида гапирди… Аммо қайсидир сўзида алланечанчи га нисбатан умумийлик, мавҳумлик оттенкаси кучли. Шунинг учун ҳам Бултур қайсидир совхозда талабалардан бири сирғаниб, қудуққа тушиб кетибди (Ў.Ҳошимов) - Бултур аллақайси совхозда талабалардан бири сирғаниб, қудуққа тушиб кетибди каби мисолларда уларни алланечанчи билан алмаштириш маъқул эмас: Бултур алланечанчи совхозда талабалардан бири сирғаниб, қудуққа тушиб кетибди. Бу маъқул келмасликни умумий маънода тушуниш тўғри бўлади. Бундай дейишимизнинг боиси шундаки, собиқ Иттифоқ даврида Мирзачўлни ўзлаштириш жараёнида қатор давлат хўжаликлари - совхозлар тузилган ва улар рақамлар билан ҳам аталган – «6-совхоз», «7- совхоз» каби. Мана шу каби ҳолатларда алланечанчи олмошининг ҳам синоним бўлишига ҳеч нарса монелик қилмайди. Демак, унинг синоним бўлишини нутқий вазият белгилайди. Алланечук олмоши китобий характерда бўлиб, нутқда кам қўлланилади: Мирзо Абдуллатиф саройбонга «чиқавер» деб имо қилди-да, кўнгли алланечук бўлиб, Али Қушчининг олдига борди (О.Ёқубов). Бу сўзга одатдагидан бошқача семемаси атрофида бирлашадиган ғалати сўзи синоним бўла олади: Фақат шифтдаги 57 туйнукда оппоқ йирик юлдузлар ғалати чарақлаб турарди (О.Ёқубов). Шу мазмунда унга қандайдир олмоши ҳам синоним бўлади: Эшитилар қандайдир бир куй, / Шўх янграйди танбурми, чилтор (У.Азим). Қандайдир олмоши билан фаол алмашиниб қўлланиладиган сўз аллақандай дир: Бу мунг, бу ҳазин куй дилининг энг нозик торларини оҳиста чертиб, кўнглида қандайдир хаста, нотавон ҳислар кўзғатди (О.Ёқубов). Бу алмашинишлар вазн ва бўғинлар сони нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлганлиги туфайли шеърий асарларда тез-тез кўзга ташланади: Фусункорки, аммо фусунда / Яширинмиш Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling