Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Ҳар қайси ҳар ёқдан тортиб боради, / Айиқдай чинқириб кампир 
қулади («Алпомиш»). Лекин мисоллардаги ҳар ким ва ҳар қайси  
олмошлари ўзаро синонимик муносабатга киришиши мумкин. 
Таъкидлаш, алоҳида ажратиб кўрсатиш оттенкалари кучли бўлганда 
бу алмаштиришга йўл қўйилгани ҳолда, бу оттенка кучсиз бўлган, 
унинг ўрнига умумлаштириш оттенкаси устунлик қилган ва сўз 
таркибида кўплик кўрсаткичи келганда ўзаро алмаштиришнинг 
имкони бўлмайди: Бийлар ҳар қайсилари ўз тўшагида, ўз уйларида 
хотинларига қараб: — Кел-чи, — деяпти («Алпомиш»). 
Бўлишсизлик олмошлари. Илмий манбаларда БўОларига ҳеч 
сўзи ва шу сўзнинг баъзи сўроқ олмошлари, шунингдек бир, нарса 
каби сўзлар билан бирикишидан ҳосил бўлган олмошлар кириши,
ҳеч сўзи якка ҳолда қўлланганда қўпинча феъллар олдида келиб
равиш вазифасини бажариши ва иш-ҳаракатнинг инкор маъносини 
ифода этиши ҳақида фикрлар баён этилган ҳамда ҳеч, ҳеч ким, ҳеч 
кимса, ҳеч нима, ҳеч қандай, ҳеч қайси, ҳеч қачон, ҳеч қаер, ҳеч нарса, 
ҳеч бир сингарилар ушбу олмошнинг кўринишлари сифатида қайд 
этилган.
1
БўОлар сирасидаги бу сўзлар ва бошқа маънолари яқин 
бўлган бирликлар ўртасида синонимик муносабат мавжуд. 
Ҳеч бир олмоши ҳеч қандай элементига синоним бўлади: 
Бошидаги тож… шон-шуҳрат ва мансаб ишқида ҳеч бир разолатдан 
тоймаган бу амирлар… (О.Ёқубов) - Бошидаги тож… шон-шуҳрат 
ва мансаб ишқида ҳеч қандай разолатдан тоймаган бу амирлар…
Бирор бир олмошини ҳам шу синонимик қаторда санаш мумкин: 
Бошидаги тож… шон-шуҳрат ва мансаб ишқида бирор бир 
разолатдан тоймаган бу амирлар…Аммо бу олмошда ҳеч бир дан 
кўра биронта сўзига синоним бўлиш ҳолатлари кўп учрайди: 
Жовдирайман жаллод қошида: / Ўйлаб топгин бирор бир имкон 
(У.Азим) каби.
Биронта  ГуО ҳам ҳеч бир ўрнида қўлланиши мумкин: Қудрат 
қўшмас биронта гап, сўз, / Нари борса кулиб қўяди (М.Али)Бундай 
ҳолатларда у гумон маъносини англатиш доирасидан чиқади ва 
қатъият маъносини ифодалайди. Ҳеч бир га синоним бўла олмаган 
пайтларда унда гумонни англатиш хусусияти сақланиб қолаверади: 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.356-359. 


54 
Наҳот сен-чун топилмас, меним, / Биронта уй азим шаҳардан? 
(М.Али) каби.
Ҳеч бир олмошига ҳеч ким  синоним бўлади: Мирзо Улуғбек унга 
савдо аҳлидан ҳеч бирига бермаган имтиёзларни берди (О.Ёқубов)
Мирзо Улуғбек унга савдо аҳлидан ҳеч кимга бермаган имтиёзларни 
берди. Нутқда бу олмошли бирикма кимса, банда сўзлари билан 
тўлдирилади: Бу машъум тожу тахт, бу бебақо салтанат ҳеч бир 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling