Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


барчасини муфассал эслашга уринаман (Х.Султонов) – Ҳамма-


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

барчасини муфассал эслашга уринаман (Х.Султонов) – Ҳамма-
ҳаммасини муфассал эслашга уринаман. Мана бу мисолдаги барча 
сўзини бутун олмоши билан ҳам алмаштириб қўллаш мумкин: Барча 
оғирлик Ҳасаналининг устида (А.Қодирий); 
-жами: Бойчибор деб ўзбак хуррам бўлади, / Кўкдўнон деб 
жами қалмоқ қаради («Алпомиш»). Лекин достонлар тилида барча 
га қараганда бари ва жами ни қўллаш устунлик қилади. Аммо бу 
ўрин алмаштиришлар ҳамма вақт силлиқ чиқавермайди, ифодада 
қандайдир ғализлик пайдо бўлади: Маълумотларга кўра, ҳозиргача 
Польшада жами 144 киши совуққа дош беролмай ҳаётдан кўз юмган 
(«Zarafshon» газетаси) - Маълумотларга кўра, ҳозиргача Польшада 
ҳаммаси 144 киши совуққа дош беролмай ҳаётдан кўз юмган
Шунинг учун кейинги гапни ё Маълумотларга кўра, ҳозиргача 
Польшада 144 кишининг ҳаммаси совуққа дош беролмай ҳаётдан кўз 
юмган ёки Маълумотларга кўра, ҳозиргача Польшада ҳаммаси 
бўлиб 144 киши совуққа дош беролмай ҳаётдан кўз юмган тарзида 


50 
шакллантириш тўғри бўлади. Аммо бу каби қўлланишларда ҳам 
стилистик нозикликлар бор. Масалан, Маълумотларга кўра, 
ҳозиргача Польшада жами 144 киши совуққа дош беролмай ҳаётдан 
кўз юмган, Маълумотларга кўра, ҳозиргача Польшада ҳаммаси бўлиб 
144 киши совуққа дош беролмай ҳаётдан кўз юмган гапларида 
совуққотганлар кўплиги, лекин улар орасидан фақат 144 таси ҳалок 
бўлганлиги, Маълумотларга кўра, ҳозиргача Польшада 144 кишининг 
ҳаммаси совуққа дош беролмай ҳаётдан кўз юмган гапидан эса 
совуққотганлар ҳам, ҳалок бўлганлар ҳам 144 та эканлиги аниқ 
бўлади. Шунинг учун бу синоним сўзларнинг қайси бирини танлаш 
сўзловчининг ифода мақсадига боғлиқ бўлади. Жами олмошининг 
жамики варианти ҳам мавжуд: Аълоҳазратларининг жамики 
саркардалари тахтимизнинг валиаҳди Абдуллатифга байъат 
этгандур. Жами олмоши китобий нутқ доирасида чегараланган; 
-бутун: Нечун ҳокимият деб аталмиш бу сохта шон-
шавкатдан воз кечиб, бутун тафаккури, ўткир мушоҳадаси, бутун 
салоҳиятини илм-фанга, инсонни улуғловчи зиё–маърифатга бахш 
этмади? (О.Ёқубов). Аммо …бутун вужудида, катта ялпоқ 
кафтларини тиззасига ҳорғингина ташлаб ўтиришида чуқур 
изтироб, изҳор этиш қийин бўлган теран бир мунг бор эди 
(О.Ёқубов) мисолидаги бутун ни ҳамма билан алмаштириб 
бўлмайди. Бундай ҳолатда баёндаги экспрессивлик йўқолади. 
Жамлаш олмошлари қаторидаги биронта бирлик бу ўринда бутун 
даги маъно оттенкасини бера олмайди. 
Таҳлиллар бутун сўзининг жамлаш маъносини англатиш 
доирасидаги имкониятлари шу туркумдаги бошқа олмошларга 
нисбатан кенгроқ эканлигини кўрсатади: Унинг кўзлари қисилиб, 
бурун катаклари пирпирай бошлаган, жағ пайлари бўртиб чиққан 
қорамтир юзида, бутун важоҳатида шафқатсиз бир ифода пайдо 
бўлган эди (О.Ёқубов) каби. Шунинг учун ҳам ЎТИЛда унинг ўрин, 
жой, макон билдирувчи сўзлар билан келганида уларни таъкидлаб 
ёки яхлит кўрсатишга хизмат қилиши, вақт, муддатни билдирувчи 
сўзлар билан келиб, шу вақт, муддатнинг бошидан охиригача 
чегарасини, оралиғини ифодалаши хусусида фикрлар баён этилган.
1
 
Бутун даҳа сўзлайди, бўталоғим (О.Ёқубов) гапидаги бутун 
ўрнида барча олмошини қўллаш мумкин. Аммо бу алмаштириш 
маънога таъсир кўрсатади, стилистик ғализлик рўй беради. Бутун 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling