Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

На ором, на хаёл банд этар уни, / На ойна олдида соч тарар бу қиз. 
(М.Али) каби ҳолатлардаги юкламалик вазифасини олмош тарзида 
қабул қилиб бўлмайди. 
На/не  сўзи нима олмошининг қисқарган кўриниши эмас, балки 
тарихан шаклланган бирлик эканлигини унинг асрлар давомида ўзбек 
нутқида фаол қўлланилиб келинаётганлиги исботлаб турибди. Ана 
шу фаоллик унинг кўламини кенгайтирган, унинг зиммасига 
қўшимча оттенкалар юклаган ва бошқа шу вазифани бажарадиган ёки 
унга яқин бўлган олмошлар билан синонимик муносабатни вужудга 
келтирган. Таҳлиллар уларнинг қуйидаги бирликлар билан 
синонимик муносабатга киришиши мумкинлигини кўрсатади: - нима: 
Уларнинг ишқи йўқ, эрки бор фақат./ Менга эрк на ҳожат, на ҳожат 
менга? (М.Али); - қандай: Бу не сир, не ҳол бу, нима ўзи бу? / 
Билмайман, кўп оғир ўйга толаман  (М.Али); -қайси: Ҳозир у не йўлни 
тутмоқни билмас: / Қаҳратон қишга-ку қўл бергиси йўқ (М.Али); -
неча: Осойиш йўқ жону имонда, / Саргардонман не йил, не ойлар!.. 
(М.Али); -қанча: Ҳа... Ҳаётдан не улуш тегди: / Севгисидан келди 
фалокат (М.Али); -шунчалик: Эй, ўғлим-а, бизда юрак қолдими? Не 
азоблардан кейин тағин ҳам юрибмиз-да (Х.Султонов); -ҳеч нарса: 
Тожу тахт не севги олдида?(М.Али); - оғир, қийин (қийинчилик): 


45 
Гарчи не фасллар тушмади бошга. / Бу кун ёнингизда тўққиз фарзанд 
шай! (М.Али); -кўп: Нон ва Ўзбекистон уйқашдир азал. / Бу юртга 
не эллар нон деб келганлар (А.Орипов); -бор(ми), йўқ(ми): Олға 
босар, олға фақат, / Турғунликда не маъно? (М.Али) каби. 
Баъзан у бир матннинг ўзида ҳам қандай, ҳам қайси олмошига 
синоним бўлиб келган:   Не умид, не орзу-ла тақдирни синай энди? 
(М.Али). Бирикма таркибида қанчалик олмоши маъносига тенг 
келадиган маънони берган: Зеро одамзод иймонининг барқарорлиги 
аввало унинг не чоғ мард ва ҳақгуй экани билан ўлчанур 
(Х.Султонов). 
Ажабланиш, 
ҳайратланиш, 
завқланиш, 
эътироф 
этиш 
оттенкаларини берадиган не тонг  бирикмасида у турғунлашган: Гоҳ 
нурафшон, тийра гоҳи, бир муаммодир ҳаёт, / Неча бор шарҳ 
айлабон, қолсам не тонг минг бора мот (М.Али). 
Ушбу оттенкалар не олмоши такрор қўлланганда ҳам намоён 
бўлади, на эса бу хусусиятга эга эмас. Такрор қўлланиш унинг 
нутқдаги стилистик маъно англатиш кўламини янада кенгайтиради. 
Айтиш мумкинки, не сўзи олмошлик доирасидан чиқади ва кўплик 
маъносини англатади: Ҳайдадилар — не-не қишлоқлар, / 
Ватанларнинг эгаларини! (М.Али). Шу маънода матнда унга кўп, 
кўплаб, жуда кўплаб, беҳад кўп бирликларини синоним сифатида 
қўллаш мумкин: Ҳайдадилар — кўп қишлоқлар, / Ватанларнинг 
эгаларини! Ҳайдадилар — кўплаб қишлоқлар, / Ватанларнинг 
эгаларини! Ҳайдадилар — жуда кўплаб қишлоқлар, / Ватанларнинг 
эгаларини! Ҳайдадилар — беҳад кўплаб қишлоқлар, / Ватанларнинг 
эгаларини! каби. Аммо уларнинг биронтаси не-не дагичалик тасвирни 
образли қила олмайди, стилистик оттенкаларни жилолантира 
олмайди. Нурафшон умрингга қара, эй ўғлон, / Гарчи йитиб кетди 
не-не инсонлар (М.Али) гапида не-не да фақат инсонларнинг 
кўплиги эмас, балки яхшилиги ҳам назарда тутиляпти. Кўп  сўзи эса 
бу оттенкаларни ифодалай олмайди. 
Унга синоним сифатида яна қанчадан қанча, мана мен деган
жумлаларни олиб қараш мумкин: қанчадан қанча: Қурдик не-не 
иморат, / Аммо билмадик ғорат (М.Али); мана мен деган: Не-не 
бойлар ўлиб кетмади, / Кул бўлмади не-не хонадон (М.Али). 
Қанчадан қанча кенг доирада – инсонларга ҳам, нарса-ҳодисаларга 
нисбатан ҳам не-не нинг синоними сифатида қўлланилаверади, мана 
мен деган эса фақат инсонларга нисбатан қўлланилади. 


46 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling