Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Сўроқ олмошлари. СўОлар шахсга, предметга, белгига, 
миқдорга, вақтга, мақсадга, сабабга ва ўринга муносабат англатади.
1
«Ўзбек тили стилистикаси»да уларнинг турли хил кўринишлари (ким, 
нима, нега, қанақа, қандай, қалай, қайси, қанча, қачон, неча, қаер, 
қани ва бошқ.) матн билан боғлиқ равишда ўзаро синоним сифатида 
ишлатилиши қайд этилади.
2
СОлардаги бу хусусият унинг фақатгина бошқа мустақил сўз 
туркумлари ўрнида келишинигина эмас, балки нутқда стилистик 
имкониятлари кенг эканлигини кўрсатади. 
Улар орасида нима олмошининг стилистик имкониятлари
бирмунча кенгдир. Жумладан, у қуйидаги олмошлар ўрнида қўллана 
олади: 
– ким: Сенинг отинг нима  эди?  Оғзаки нутқда баъзан бу тарзда 
қўлланиши адабий тил нуқтаи назаридан меъёрнинг бузилишидир. Бу 
камчилик табиий равишда БМларга ҳам кўчади: – Керак эмас, 
ўтиринг. Отингиз нима? – Отим Хушвақт! (Ш.Холмирзаев) – отинг 
ким;
қандай: У бошимизга нима кунларни солмади (Оғзаки 
нутқдан). Сиз ҳам, кўнглингизда нима кудрат бўлса кечақолинг 
(Х.Султонов).
Қандай олмоши яхшими ё ёмонми тарзида аҳвол сўраш 
маъносида қалай олмошига синоним бўлиши кузатилади: Ишинг 
қандай, ўғлим? – Ишлар қалай, ўғлим? (Оғзаки нутқда). Хў-ўш, 
коллега, ишлар қалай? (Ў.Ҳошимов) каби. Шунинг учун ҳам умуман 
сўралганда қалай сўзига мурожаат қилиш ғализликни келтириб 
чиқаради: Чиройлими, баломи, етмиш кило пахтани қандай теради? 
(Ў.Ҳошимов) - Чиройлими, баломи, етмиш кило пахтани қалай 
теради? каби. Шу туфайли аллақандай ўрнида аллақалай, қандайдир
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.343. 
2
Шомақсудов А., Расулов И., Қўнғуров Р., Рустамов Ҳ. Ўзбек тили стилистикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. –
Б.121. 


42 
ўрнида қалайдир, қандай қилиб ўрнида  қалай қилиб тарзида қўллаш 
стилистик жиҳатдан хато бўлиб ҳисобланади. Аммо ҳар қандай ва 
ҳар қалай бирликлари нутқда қўлланилади ва уларнинг маъно 
англатиш имкониятлари кенгаяди. Ҳар қандай белгилаш, ҳар қалай
модаллик маъносини англатади. 
Қанақа олмоши ҳам қандай га синоним бўлади: Қани, бир 
ғайрат қил-чи, кўрамиз, сувга тескари сузиш қанақа бўларкан? 
(Ў.Ҳошимов). Танловга қандай артистларни юборсак экан,- деган 
ташвиш ҳаммани қизиқтирарди («Чархпалак» газетаси) - Қанақа 
беда денг, боғи қучоққа сиғмайди. Танловга қанақа артистларни 
юборсак экан, – деган ташвиш ҳаммани қизиқтирарди мисоли 
қиёсида қанақа олмошининг қўлланишида қандай га нисбатан 
экспрессивлик бир қадар кучли эканлиги сезилади. Баъзан оғзаки 
нутқда, айниқса, Тошкент шевасида Ишлар қанақа? тарзида аҳвол 
сўраладики, бу ҳам адабий меъёрнинг бузилиши ва суҳбатдошга 
нисбатан ўзини баланд қўйиш, менсимаслик оттенкасини келтириб 
чиқаради: Шош-шошманг, олдин отини айтинг. Оти қанақа? 
(Х.Султонов). 
Қайси. Ушбу олмош ўзбек тилида белгини аниқлаш учун 
ишлатилади. Уни қўллашдан сўзловчи ва тингловчига маълум бўлган 
шахс, нарса-ҳодиса орасидан бирини ажратиб сўраш назарда 
тутилади: Қайси Мирам? Қайси зиндонга солмишлар?  (О.Ёқубов). 
Қайси олмоши камдан-кам ҳолатларда қандай сўзи билан 
синонимик муносабатга киришади: Бугун қандай кун? – деди Ботир 
фирқа (Т.Мурод) - Бугун қайси кун? – деди Ботир фирқа. Бу ўрин 
алмашишлар бирмунча аниқлик талаб қилади. Чунки улар матнда 
бири ўрнини иккинчиси босаётгандай туюлаётган бўлса-да, аслида 
стилистик оттенкаларига кўра фарқланиб турибди. Қандай кун
бирикмасидан икки маъно – мамнунлик ва сўраш; қайси кун 
бирикмасидан фақат сўраш оттенкаси англашилади. Иккинчи маъно 
назарда тутилгандагина уларнинг синонимияси мантиқан тўғри 
бўлади. 
Неча олмоши миқдорни аниқлаш мақсадида қўлланилади: Неча 
аждод кечган бордан йўл қолди, / У йўлларда Сизу мендан йўқдир из! 
(Зулфия). Унга кўплик маъносини англатадиган қанча олмошини 
синоним сифатида бемалол қўллаш мумкин: Қанча рўзғор бошин 
ютган шум оқим / Гирдобига олди менинг ҳам бахтим (Зулфия). 
Айни пайтда, неча сўзи қанча нинг ўрнини боса олмаслигини ҳам 
таъкидлаймиз: Жисминг толса ҳам кут, толарми кўнгил, / Келар йўли 


43 
қанча бўлмасин узоқ (Зулфия). Бу неча да санаш, қанча да эса миқдор 
оттенкасининг бўртиб туриши билан боғлиқ бўлади. 
Қачон олмошининг қўлланилиши вақт маъноси билан боғлиқ: 
Қачон келар бу туянинг эгаси, / Кумушдандир қарчиғайнинг чегаси 
(«Алпомиш»). У айрим ҳолатлардагина нима сўзи ва қай вақт  
олмошли бирикмасига синоним бўлиб келади: Сен бир гўрга 
ўхшайсан, сенинг ўхшаганинг билан қачон ишим бор («Алпомиш») - 
Сен бир гўрга ўхшайсан, сенинг ўхшаганинг билан нима ишим бор
каби. 
Нега олмоши сўраш, иш-ҳаракатнинг юзага келишидаги сабаб 
ва мақсадни аниқлаш учун қўлланилади: Нега  тилкалайсан бағримни 
оҳанг? (А.Орипов). Унинг ўрнида нимага олмошини бемалол 
қўллаш мумкин: Ит нимага ҳурди?. Ахир... нега очликдан ўлади? 
(Т.Мурод) - Ит нега ҳурди? Ахир... нимага очликдан ўлади? каби.
Аммо нима олмоши нимагадир шаклида гумон маъносини 
англатганда, негадир ни унга синоним сифатида қўллаб бўлмайди: 
Лекин уч-тўрт қадам ўтмасданоқ нимагадир қоқилиб йиқилди 
(О.Ёқубов) - Лекин уч-тўрт қадам ўтмасданоқ негадир қоқилиб 
йиқилди. Чунки нимагадир ушбу гапда предмет, негадир  эса ҳаракат 
билан боғлиқ бўлиб турибди. 
Нега олмошига нима учун ва унинг қисқарган шакли нечун  ҳам 
синоним бўла олади: Нега сиз билан биз юрибмиз, улар эса очликдан 
ўлади? (Т.Мурод) – Нима учун сиз билан биз юрибмиз, улар эса 
очликдан ўлади? Нечун сиз билан биз юрибмиз, улар эса очликдан 
ўлади? Нечун да поэтик нутққа мойиллик кучли ва шунинг учун ҳам 
шеърий матнларда уларнинг қўлланиши фаолдир. Масалан, у 
Зулфиянинг «Мушоира» тўпламида 31, «Шалола»да 23, «Камалак» 
тўпламида эса 8 марта қўлланган ҳолда нима учун «Мушоира»да 6, 
«Камалак»да 9 марта қўлланган. Нима учун нинг қўлланиши 
драматик ва прозаик асарлар матни билан боғлиқ бўлган. Мисоллар: 
Оҳ, ўлкам... бепоён далалар юрти / Нечун ҳамма ёқда чўкмиш 
сукунат? Нима учун шундай? Нима учун ҳар бир тирик жонни 
беҳуда таомил ва урф-одат гўрига тиқасизлар? (Зулфия). Бу эса ҳар 
иккала олмош ўзаро синонимик муносабатга кириша олса-да
уларнинг қўлланиши функционал жиҳатдан чегараланганлигини 
кўрсатади. 
Нега  олмошига нечун нинг варианти ҳисобланадиган нечук  ҳам 
синонимик муносабатда бўлади. Шу синонимик қаторга қандай
олмошини ҳам киритиш мумкин: Нечук олмоши ҳам қандай га 


44 
синоним бўлиши мумкин: Хўш, хўш, Салимнинг аҳволи нечук экан, 
билиб келдингизми? каби. У қандай қилиб нинг ўрнида кела олади: 
Ғафлат уйқусида эрдим / Айт, нечук фаҳм айладинг? (Э.Воҳидов). 
Қани сўзининг олмошлараро синонимик муносабати кўзга 
ташланмайди, у фақат -чи юкламаси билан шундай муносабатга 
киришиши мумкин: Туманда нима гаплар бор, гапиринг, қани
(Т.Мурод) - Туманда нима гаплар бор, гапиринг-чи? Аммо 
гапиринглар-чи шакли расмий ва қани халқчил вариант 
ҳисобланади.
На/не олмошлари. Уларни алоҳида бирликлар эмас, балки 
вариантлар сифатида қараш тўғри бўлади. Чунки уларнинг 
қўлланилишида маънода кескин ўзгаришлар содир бўлмайди, балки 
оттенкаларида, 
нутқий 
вазиятга 
қараб 
функционал 
чегараланишларида фарқлар сезилади. 
Уларнинг қўлланиш нисбатини олиб қараганда на нинг не га 
қараганда фаоллиги суст. У инкор юкламаси шаклидагина БН ва 
СНларда фаол қўлланади. 
Дарҳақиқат, на/не худди шу шаклдаги инкор маъносидаги 
сўзлар билан омонимик муносабатда эканлигини таъкидлаш лозим. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling