Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Несан
- Қайси
- Қайга
- Неча соат ишладинг – Нечта
- Синонимия олмошларда эскпрессивликни юзага
уйқусида эрдим. Айт, нечук фаҳм айладинг (Э.Воҳидов). Бошқа
1 Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. –Тошкент: Фан, –Б. 102-103. 2 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.346. 32 ҳолатларда эса уни бу доира қамровида сақлаб туриб бўлмайди. Бу эса уларнинг тарихан мустақил олмош бўлганлигини ва унга нима олмошининг варианти сифатида қараш тўғри эмаслигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам «Ўзбек тили грамматикаси»да нима олмошининг не шаклида келиши ҳақидаги фикрга қўшилиб бўлмайди. 1 Бу илмий манбаларда айтилганлардан ташқари на/не қанақа, шунча/шунчалик, қанчалик каби олмошлар ўрнида ҳам қўлланиладики, уларнинг синонимияси ва стилистик фарқлари тўғрисида ишимизнинг олмошлар синонимияси қисмида тўхталамиз. Не олмошининг несан, недин/надин, неки каби шаклларда қўлланилиши ҳам нима сўзи билан вариантлилик ҳолатини мустаҳкамлайди: нимасан, нимадан, нимаики. Аммо уларнинг қўлланилишида муайян фарқлар мавжуд: нимадан ўрнида нимадин деб қўллаш стилистик ғализлик келтириб чиқаради, нима таркибидаги а уйғунликни тақозо қилади. -ки қўшилганда эса бирлик таркибида и товуши ортттирилади ва бу ҳам талаффуздаги уйғунлик қонунияти билан боғлиқ: Несан, ким учунсан, нени истарсан, / Надин гоҳ кўкдасан, бистарсан? (О.Матжон); Неки забт этмиш шуур, / Боис хаёл ўлса, не тонг (Э.Воҳидов). Қайси олмоши шахс ёки нарса-предметнинг тартиби ёки ўрнини аниқлаш мақсадида ишлатилади: Малакмисан ё Таврид афсонавий гўзали, / Қайси ҳарам юлдузи, қайси юрак ғазали (А.Орипов). Ўзбек тилида унинг тарихий варианти -қай ҳам мавжуд: Олис кечалари ҳижронда куйдим / Энди қай сийнага қўяман бошим (А.Орипов). Унинг ФУларда қўлланиш кўлами бошқа олмошларга нисбатан кенг. Масалан, ПУда: Бу ерда киши қай бир миллатга, ирқга мансуб бўлмасин, уларнинг барчасини имон ва эътиқод бирлаштирганди («Zarafshon» газетаси). Мазкур олмошга –дир қўшимчасининг қўшилиши билан қайсидир олмоши ҳосил қилинган бўлиб, у ГуО вазифасини бажариб, эмоционаллик хусусиятини касб этади. Масалан: Икки ойча бурун Бинафшахоннинг номига нома юбориб, узрини айтибди, сўнг қайсидир асрда битилган эски бир китобни сўроқлабди - илмий ишига зарур экан (М.Дўст). Қандай олмошининг асосий вазифаси нарса-предмет ёки иш- ҳаракатнинг белгисини аниқлашдан иборат: Уй масаласи қандай? (М. Дўст). Унинг қандоқ варианти мавжуд ва у айрим й-ловчи шеваларда учрайди ва БУга хосланган: Хилватда ўй суриш ярашмас бугун / 1 Шу асар. –Б.346. 33 Заҳматкаш ўзбекнинг ҳосили қандоқ?! (А. Орипов). Қай сўзи бу олмошга ҳам вариант ҳисобланади ва бу ҳолатда ҳам унинг ФУларда қўлланиш имкониятлари кенг. Мас.: ИУда: Ҳужайра шираси концентрацияси қай даражада бўлишини унинг осмотик босими белгилайди («Ботаника» дарслиги); РУда: Чет эллик шахслар ҳамда чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларига даъво аризалари билан мурожаат этганда улардан ҳам давлат божи ундириладими ва қай тартибда? («Zarafshon» газетаси). Қай олмоши жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиклари қўшимчасини олганда қаер (қай ерга - қаерга; қай ерда - қаерда, қай ердан - қаердан) олмошига вариант бўлиб ҳисобланади: -қайга: Бу кокилдан узилиб, / Қайга ҳам кетар Комил (Зулфия); -қайда: Барча йигит майдонда, / Сарвари қайда экан! (Зулфия); -қайдан: Сени қайдан ахтарайин, о гўзалим, бер жавоб (А.Орипов) каби. Қанақа олмошига СН ва БНда қандақа олмоши вариант бўла олади: Шошманг, олдин отини айтинг. Оти қандақа? (Х.Султонов). Ушбу олмошнинг шеваларга хос қатга, қатда, қатдан шаклларда қўлланилиши вариант эмас, балки адабий тил меъёрининг бузилиши сифатида қаралиши лозим. Неча олмошининг нечта варианти мавжуд. Бу мавжудлик унинг СНда, айрим ж-ловчи шеваларда тарихан неча+та сўзидаги а товушини тушириб қолдириш билан боғлиқ. Шу ҳолатда у СУдан бошқа услубларга ҳам кўчган. Жумладан, БУга: Шифтдаги олтин қандилда нечундир бир нечтагина шам ёнар, бу шамлар шуьласида ложувард кошинлар билан қопланган деворлар, қуббасимон шифтдаги нозик безаклар қандайдир ҳазин товланиб, хонага аллақандай сирли бир руҳ бахш этган эди (О.Ёқубов). ПУга: Шунда у оёғи остида бир нечта «тез ёрдам» машиналари турганига қарамай, мабодо бирор жойдан чақирув бўлиб қолса ноқулай бўлар, дея райкомга шоша-пиша пиёда кетгандилар («Zarafshon» газетаси). ИУга: Крахмал доначасининг ҳосила маркази битта бўлса — оддий крахмал, бир нечта ёки кўп бўлса — мураккаб крахмал доначалари вужудга келади («Ботаника») ва ҳоказо. Аммо улар ҳамма вақт ҳам вариант сифатида бирининг ўрнини иккинчиси боса олмайди: Неча соат ишладинг – Нечта соат ишладинг каби. Демак, олмошлардаги вариантлилик уларда тарихий жараёнда сўз таркибида содир бўлган ўзгаришлар билан боғлиқ ва функционал хосланишлар СУ ва БУлар доирасида кечади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling