Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
Сўроқ олмошлари. Ўзбек тилида СўОларнинг ҳам ўзига хос
ўрни бор. Бу гуруҳ олмошлар жумласига ким, нима, қандай, қанақа, қачон, қайси, қанча, неча, қаер кабилар киради ва уларнинг миқдори вариантлар ҳисобига янада кўпаяди. Аммо бундай олмошларнинг ҳаммаси ҳам, масалан ким, вариантларга эга эмас. Асосан, нарса- предметлар, уларнинг белгилари, иш-ҳаракатнинг ўрни, вақти каби қатор хусусиятларни билдирувчи олмошлар эса вариантлиликка мойиллиги билан ажралиб туради. Қуйида СўОларнинг вариантлари хусусида тўхталамиз. Нима олмоши. Она тилимизда нима олмоши нарса-ҳодисаларга нисбатан фаол қўлланилади: Хўш, буни билишнинг нима қизиғи бор? Тавба! (Х.Султонов). Спорадик ҳолатлардагина кишиларга нисбатан ҳам ишлатилиши мумкин: Олимжон сизнинг нимангиз бўлади? каби. Нима олмоши ўрнида нутқда унинг тарихий вариантлари на ва не сўзларидан фойдаланиш кузатилади. С.Каримов шундай деб ёзади: «Сўроқ олмошларида услублараро умумийлик мавжуд. Фақат нима, қайси, қаер олмошларининг не, на, қай тарзида қисқарган шаклларидагина БУга хосликни кўриш мумкин» 1 Ушбу вариантлар 1 Каримов С. Ўзбек тилининг бадиий услуби. – Самарқанд: Зарафшон, 1992. –Б.57-58. 31 асосан БН, қисман, СНда учрайди: Ишқ аҳлидир паришон, / Ўзга бино на қилсин./ Шеър аҳлидур девона,/ Кибру ҳаво на қилсин (Э.Воҳидов). Не ҳам БУда фаол қўлланилади ва бунда нима олмошидагига қараганда образлилик кучли ифода этилади: Бу не сир, не ҳол бу, нима ўзи бу? Билмайман, кўп оғир ўйга толаман (М.Али). Образлилик олмошга –дир/-дур кесимлик қўшимчасининг қўшилиши билан янада кучайтирилиши мумкин: Одам недур, нечун дунёга келур? (Х.Султонов). Кўринадики, не олмоши насрий асарларда ҳам бадиий-эстетик вазифани бажаради. Масалан, Х.Султоновнинг тарихий воқеалар акс эттирилган «Бобурнинг тушлари» ва «Бир оқшом эртаги» асарларида бу вариант йигирматадан кўпроқ ўринда ишлатилган: Сўнгги пайтларда, не боиским, бу ҳазин нолакор байтлар тез-тез хотирага келадиган, бир зум ҳофизасини тарк этмайдиган бўлиб қолди каби. Таҳлиллар бу бирликларнинг семантик-стилистик ва функционал кўлами янада кенг эканлигидан далолат беради. Тил тарихида ҳам бу олмошлар фаол қўлланилган. Ғ.Абдураҳмонов ва Ш.Шукуровларнинг «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси» асарида у нима маъносидаги сўроқни билдиришдан ташқари феълга боғланиб, нима учун, нима сабабдан; отга боғланиб қандай, қайси сўроқ маъноларини ифодалаши, бундан ташқари, матнда ажабланиш, риторик сўроқ гапларни шакллантириш, маънони кучайтириш ва таъкидлаш каби стилистик вазифаларни бажариши ҳақида мулоҳазалар баён этилган. 1 Улардаги бу хусусиятлар ҳозирги тилимизда ҳам давом этмоқда. Бу ҳақда «Ўзбек тили грамматикаси»да унинг предметга нисбатан қўлланадиган нима СўО ўрнида ишлатилишидан ташқари, предмет белгисини ифодаловчи қандай олмошига яқин вазифада ёки гапнинг мазмунига қараб ёмон, кўп деган маъноларда ишлатилиши, шунингдек, ҳаракат белгисини ифодалаши ҳақида фикрлар баён этилган. 2 Маълум бўладики, на ва не элементлари ўзининг фақат бир маъноси билангина нима олмоши вазифасини ўташи мумкин. Бу ҳолат нафақат нима олмоши, балки бирикмаларда ҳам кузатилади: нимадир - недур, надур; нима учун – не учун, нечун, нечук. Масалан, ўғуз шеваси ва БНга хос бўлган нечук сўзини олайлик: Ғафлат Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling