Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Сен  ўша- ўшасан, дилкашу мўмин. (М.Юсуф). Дўстгинам, хаёлан қучаман сени


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Сен 
ўша-
ўшасан, дилкашу мўмин. (М.Юсуф). Дўстгинам, хаёлан қучаман сени
/ Хазон даврасида кутаман сени (А.Орипов) каби. 
Сен олмошининг сан варианти СНга хос ва бу вариантнинг 
қўлланилишини ҳам адабий тил меъёрининг бузилиши сифатида 
қараймиз. Бу элементнинг феъл таркибида келиши худди мен даги 
сингаридир. 
БНда персонаж нутқини инвидуаллаштиришда қўл келиши, 
ўрни билан ҳурмат, менсимаслик, пичинг, истеҳзо ва бошқа турли 
хил оттенкаларни ифодалаши мумкин: Сан – ўғлимсан. – Йўлчига 
меҳр билан тикилди чол (Ойбек).
Баъзи манбаларда мен ҳамда сен олмошларига кўпликнинг -лар 
қўшимчаси қўшилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.
2
И.Суяров 
эса номзодлик диссертациясида шундай деб ёзган эди: «Рус тилида 
иккинчи шахс бирлик олмоши (ты) ҳақиқатда ҳам кўплик 
1
Сен олмошининг ўзидан ёши кичикларга нисбат қўлланишида ҳозирги ўзбек тили меъёри назарида тутилади. 
Тарихан эса бошқачароқ бўлган. М.Кошғарий, сан сўзини турклар кичикларга, хизматчиларга айтишини, 
ўғузлар эса аксини қўллаб, катталарга сен, кичикларга сиз дейишини айтган [Маҳмуд Кошғарий Девону 
луғотит турк. I том. – Тошкент: Фан, 1960. –Б.326]. 
2
Турсунов У., Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. –Б.304;
Алимуродов Х. Сурхондарё область қўнғирот шеваларида кўплик категорияси // Ўзбек тили ва адабиёти. – 
Тошкент, 1974. – №4. –Б. 65-67; 


25 
кўрсаткичига эга эмас. Лекин ўзбек тилидаги сен олмошига нисбатан 
бу фикрни айтолмаймиз. Сен олмоши кўпликни билдирувчи –лар 
аффикси билан қўллана олади ва бундай ҳолларда сўзловчи нутқи 
қаратилган шахснинг (тингловчининг) кўплиги ёки тингловчи ва 
ўзганинг группасига мансуб бўлган шахслар кўрсатилади.
1
Аслида 
семантик-грамматик нуқтаи назардан сен билан бирга –лар нинг 
қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас. Ўзбек тилида бирдан ортиқ 
кишилар жамоаси кўпчилик саналади ва уларга нисбатан 
қўлланиладиган олмош (сиз) ўзбек тилида мавжуд. Стилистик 
жиҳатдан эса бу фикрни айтиб бўлмайди. Чунки айнан сенлар
тарзида қўлланилишига нутқий вазият нуқтаи назаридан йўл 
қўйилади – мурожаат қилинаётган кишилар сўзловчидан ёш 
жиҳатдан кичик ва улар кўпчиликни ташкил қилади: Отдан сакраб 
тушди-да қизларга: «Сенлар бораверинглар», - деб мени 
дугоналаримдан ажратиб олдилар (О.Ёқубов). Демак, унинг бу 
тарзда қўлланишида функционал чегараланиш мавжуд. Бу – 
масаланинг бир жиҳати. Иккинчидан, у матнда қўшимча стилистик 
оттенка ифодалаши ҳам мумкин. Масалан, менсимаслик маъноси: 
Кун чошка бўлиб кетди-ю, қўйларни бозордан қолдириб, сенлар 
салқинда ётибсан, итдан туққанлар (Ғ.Ғулом).
Мен олмошининг кўпликни ифодаловчи -лар қўшимчасини 
олиши мумкинлиги тўғрисидаги гап ҳам адабий тил меъёри нуқтаи 
назаридан мантиққа зид эканлиги тушунарлидир. Аммо Сурхондарё 
шевалари бўйича кузатишлар олиб борган Х.Алимуродов қўнғирот 
шевасида мен+лар бирикувининг мавжудлиги ҳақида маълумот 
беради ва «Бунда мен ва менга ўхшаган якка, оддий киши маъноси 
англашилиб, -лар экспрессив оттенка билдиради», деган фикрни 
айтади: Меннәрдиң айтқанымды қымайди каби.
2
Ушбу фикрни 
таҳлил қилган ва фактларни синчиклаб ўрганган А.Ишаев эса: 
«Қўнғирот (Сурхондарё) шевасидаги меннәр формаси бошқа ўзбек 
шеваларида, умуман бошқа туркий тилларда учрамайди. Бу форма 
аналогия бўйича (сеннәр га ўхшаш) вужудга келган бўлиб, у 
сўзловчининг ўзига нисбатан ҳурматини, баъзан эса мағрурлик, 
манманлик маъноларини ифодалайди»,-дейди.
3
Айнан қўнғирот 
шевасида сўзнинг олим таъкидлаган стилистик оттенкалари бўлса 
1
Суяров И. Местоимения в современном узбекском литературном языке: Дисс. …канд.филол.наук. –
Самарканд: СамГУ , 1965. –Б.49-50. 
2
Алимуродов Х. Сурхондарё область қўнғирот шеваларида кўплик категорияси // Ўзбек тили ва адабиёти. – 
Тошкент, 1974. – №4. –Б. 66. 
3
Ишаев А. Ўзбек шеваларидаги кишилик олмошларининг кўплик формалари // Ўзбек тили ва адабиёти. – 
Тошкент, 1979. -№4. –Б.31. 


26 
бордир. Аммо қайд этилганидек, ушбу шаклнинг бошқа бирор жойда 
ёки шева ва тилда учрамаслиги уни ҳатто қўнғирот шеваси доирасида 
меъёрий ҳолат деб баҳолаш, барча қўнғиротликлар тилида менлар
олмошининг қўлланиши, бу қўлланишда турли хил стилистик 
маънолар англашилиши ҳақидаги фикр кишида шубҳа туғдиради. 
У. Бу олмошнинг илмий адабиётларда ҳам шахс, ҳам кўрсатиш 
хусусиятлари мавжудлиги ҳақида маълумотлар берилади. Унинг бир 
неча вариантлари бор ва уларнинг қўлланишида ФУлараро 
чегараланиш мавжуд. Бу хусусият тарихан ҳам бўлган, масалан, у 
нинг ул шаклини эслайлик. Бу шакл ҳозирда фақат БУдагина 
сақланиб қолган: Дарёларнинг ул юзида уйларингиз, / Оқаришиб 
кўринади бўйларингиз (Қўшиқдан).
Дарҳақиқат, мазкур олмошнинг поэтик нутқда энг фаол 
варианти ул шаклидир. ЎТИЛда унга эск. (эскирган) белгиси 
қўйилган.
1
Адабий тил меъёри нуқтаи назаридан бу тўғри. Айни 
пайтда, у поэтик нутқда яшаб келмоқда. Бунда ҳам икки йўналиш 
кузатилади: тарихий мавзудаги бадиий асарларда ва, асосан, аруз 
вазнида ёзилган шеърий асарларда: Ижозат берсангиз, ул зотдан 
маслаҳат сўрасам (О.Ёқубов). Икки барг таърифин Эркин / Шеърга 
солса тонг эмас, / Ул бир ташбеҳли баргу / Ул бири тажнисли барг 
(Э.Воҳидов) каби. 
Юқори услуб тақозоси билан у олмоши а/о га айланади ва 
тушум келишигида қўлланиладиган ани/они вариантлари юзага 
келади: Асли ани кўрмакка йўқ тоқат, демишлар, / Сўз десалар, ҳай-
ҳай, паришон дейдиларму? (М.Али). Бахт қуши учгай фалакда — 
келмагайдир айланиб, / Оташин бошимга они қўндиролмайман, 
гулим (У.Азим).
Мумтоз шеъриятга ҳамоҳанг бўлган матнларда у нинг а/о  
варианти, айниқса, қаратқич келишикли сўзларда фаол учрайди: Най 
мисоли шим кийган ул / Сандиқдайин туфли билан, / Ҳурпайиб турган 
саватдек / Соч анинг бошиндадир (Э.Воҳидов). 
У олмошининг а/о вариантлари жўналиш ва чиқиш 
келишигидаги олмошли қурилмалар таркибида иштирок этиши ҳам 
мумкин. Фақат унда олмош ва келишик қўшимчаси орасида бита н
товуши орттирилади: а+н+га / анго, а+н+дин / ондин: Ондин сени 
кўп севармен, эй умри азиз (Навоий). 
БНда у олмошининг кўплик шакли қўшилган тарихий алар 
варианти ҳам учрайди: Неча дафъа аларнинг сулҳ ва итоат бобида 
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II том. 2-том. – Москва: Рус тили, 1981. –Б.271. 


27 
берган пуч ваъдаларига инондим, бироқ ҳар сафар ҳам мана шундоқ 
ғофил қолдим (Х.Султонов). 
Шундай қилиб, учинчи шахсни ифода этувчи БўОлар бўлган у 
нинг ул, ани/они, анинг/онинг, анга/анго, андин/ондин сингари 
келишикли вариантлари мавжуд бўлиб, ҳозирги адабий тил нуқтаи 
назаридан уларнинг қўлланилиши меъёрий ҳолат ҳисобланмайди. 
Улар фақатгина БМларда қўлланилиб келинмоқда ва шу услуб 
доирасида хослангандир. 
КиОларнинг кўплик шакли бўлган биз ва сиз олмошларининг 
нутқда ФС оттенкаларининг кенгая борганлиги уларнинг кўпликни 
англатиш имкониятларини бир қадар чеклаб қўймоқда. Шунинг учун 
кўпликни ифодалаш мақсадида уларга яна -лар қўшилган вариантдан 
фойдаланилади: Бизлар келдик. Сизлар ўтириб туринглар каби. Улар 
нинг ҳозирги адабий тилимизда вариантлари мавжуд эмас.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling