Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

кимнингдир қўйлари ўтлаб юрибди. Гаплар мазмунан бир хил 
қийматда деб ҳисобланган тақдирда стилистик жиҳатдан биринчи 
гапнинг қўлланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, гарчи ҳар 
иккала олмошда ҳам гумон маъноси мавжуд бўлса-да, кимнингдир
сўзида шубҳаланиш доираси тор, унда тахминдан аниқликка қараб 
мойиллик сезилади. Қандайдир да эса унга нисбатан мавҳумлик, 
умумийлик оттенкаси кучли. Шунинг учун ҳам, ушбу матнда унинг 
семантик кўлами кенгайган ва кимнингдир нинг маъносини ўзида акс 
эттирган. Лекин бу ҳолат ҳамма вақт ҳам давом этавермайди ва 
шунинг учун қандайдир нинг бир вақтнинг ўзида кимнинг дир 
маъносини ҳам бериши матний ҳолат сифатида баҳоланади. 
Қуйидаги мисолларга эътиборимизни қаратайлик: Қандайдир 
Турсунов менинг ишимга тўғаноқ бўлмоқчи. Қандайдир  олмошининг 
Турсуновга нисбатан гумон, тахминни англатиши – унинг семантик 
маъноси. Ушбу семантик маънонинг юзага чиқиши учун муайян 
нутқий вазият бўлиши лозим. Гапдаги гумон, тахмин маъноси 
адресант Турсуновни аввалдан танимаган бўлса рўёбга чиқади. Агар 
илгаридан таниган бўлса-чи? Бунда нутқий вазият ҳам, гап мазмуни 
ҳам бошқача бўлади: Қандайдир Турсунов менинг ишимга тўғаноқ 
бўлмоқчи. Турсуновга нисбатан беписандлик, менсимаслик, 
камситиш, ўзини юқори қўйиш, ўз тенги деб билмаслик каби 
оттенкалар юзага чиқади. Бу оттенкаларни ҳам олмошдаги 
навбатдаги семантик маънолар томон силжиш сифатида қарашимиз 
мумкин. Олмош маъносидаги бу каби семантик ўсиш СУ доирасида 
амалга ошади. Шу ҳолича БУ томон силжиш мумкинлигини ҳам 
инкор этиб бўлмайди. Бундай пайтда муаллифнинг субъектив 


18 
муносабати ҳам қамраб олинади. Бу ҳолат ИУ ва РУларда юз 
бермайди. Олмошлардаги стилистик имкониятларнинг намоён 
бўлишида нутқий вазиятнинг аҳамияти катта эканлиги ҳақида 
гапирилганда худди ана шу ҳолат назарда тутилади. 
Бу айтилган фикрлар уларнинг ИУ ёки РУда қўлланишини 
инкор этмайди, албатта. Бу услубларда у бошқа бир семантик 
имкониятларини намойиш этади. Масалан, ИУда Қандайдир бир N 
нуқтани таянч нуқта сифатида оламиз. А шаҳардан Б шаҳарга 
қараб қандайдир машина йўлга чиққан бўлсин каби мисолларда 
қандайдир гумон, тахмин маънолари доирасидан ташқарига чиқади 
ва шартли равишда олинган объект маъносини англатади.
СУда бу олмошнинг яна бошқа имкониятлари борлиги маълум 
бўлади. Масалан, Қандайдир кўнглим ғаш гапида мавҳумлик; 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling