Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

юзасидан фикр билдирилган ёки маълум даражада ёритилган 
1
Асқарова М. Олмошлар ҳақида баъзи мулоҳазалар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1969. – №4. –Б. 27-
30; Иброҳимов С. Айрим олмошларнинг эволюцияси масаласига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 
1960. – №5. –Б. 56-63; Каримов Ғ. 20-йиллар ўзбек адабий тилида олмошларнинг баъзи хусусиятлари // Ўзбек 
тили ва адабиёти. – Тошкент, 1972. – №4. –Б. 50; Муҳамедов
С. Олмошларнинг лексик-морфологик 
структурасининг статистик анализи // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1978. – №3. –Б. 47-50; Маҳмудов Қ. 
Кэнду олмоши // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1982. – №4. –Б. 29; Темирова М. “Фарҳод ва Ширин”да 
олмошларнинг вариантлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1991. – №4. –Б. 44-48; Ҳожиева Ҳ. Кишилик 
олмоши ва ҳурмат маъноси // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2000. – №4. –Б. 37-38; ҲакимоваД. Сиз ва сен 
олмошларининг лексик-семантик хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2003. – №5. –Б. 77; 
Убайдуллаев Б. XIX аср қорақалпоқ мумтоз шоирлари асарлари тилида олмошларнинг лексик-грамматик 
хусусиятлари: Филол фанлари номз...дисс.автореф. – Нукус, 2006. -21 б; Шарипова У. Навоийнинг 
“Муҳокаматул-луғатайн” асаридаги сўроқ олмошлари // Илм зиёдир / Проф Р.Расулов таваллудининг 60 
йиллигига бағишланган илмий мақолалар тўплами. –Тошкент, ТДПУ, 2006. –Б.134-146. 
2
Алимуродов Х. Сурхондарё область қўнғирот шеваларида кўплик категорияси // Ўзбек тили ва адабиёти. – 
Тошкент, 1974. – №4. –Б. 65-67; Жуманазаров Ю. Хазорасп шевасидаги кўрсатиш олмошларининг баъзи 
хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1961. – №3. –Б.55-58; Узоқов Ҳ. Водил шевасида 
олмошлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1962. – №5. –Б. 32-36; Ишаев А. Ўзбек шеваларидаги кишилик 
олмошларининг кўплик формалари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1979. – №4. –Б.27-31; Раҳимова К. 
Туркманистондаги ўзбек шеваларида олмошлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1981. – №4. –
Б.50;Содиқов Т. Ўзбек шеваларида кўрсатиш олмошлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1980. – №1. –Б. 
45-49. 


10 
асарлар. Бу ишлар сирасига Р.Қўнғуров, С.Каримов, Б.Исабеков,
Т.Акрамов ва Н.Позиловаларнинг мақолалари киради.
1
Жумладан, 
Р.Қўнғуровнинг «Олмош стилистикасига доир айрим мулоҳазалар» 
номли мақоласида кишилик, кўрсатиш, сўроқ, белгилаш, гумон 
олмошларининг услубий хусусиятлари, уларнинг асосий маънолари
билан бир қаторда қўшимча маънолар касб этиши, бундай ҳолат эса 
бадиий-эстетик вазифани бажаришга хизмат қилиши кўрсатиб 
берилган.
2
М.Ҳамроевнинг 
«Ҳозирги 
ўзбек 
тилидаги 
кўрсатиш 
олмошларининг 
функционал-семантик 
хусусиятлари» 
номли 
монографияси ҳозирги ўзбек тилидаги кўрсатиш олмошларига 
бағишланган бўлиб, унда олмошнинг бу тури янгича нуқтаи назар 
билан талқин қилинган.
3
Монографиянинг «Кириш» қисмида 
кўрсатиш олмошлари ҳақида йирик турколог ва ўзбек олимлари 
томонидан билдирилган фикрлар келтирилган. 1-боб туб кўрсатиш 
олмошларининг функционал-семантик хусусиятлари хусусида 
бўлиб, бу олмошлар ва улар иштирокида ҳосил қилинадиган 
шаклларга хос бўлган дейктик, анафорик ва катафорик амаллар бой 
материал асосида текширилган. Дейктик белги турлари, реализатор 
турлари, улар ўртасидаги маъновий муносабатлар кўрсатиш 
олмошлари мисолида ёритилган. Туб кўрсатиш олмошларининг 
коннотатив маъноларига ҳам монографияда эътибор қаратилган. 
Монографиянинг 2-боби «Кўрсатиш олмошлари ёрдамида ҳосил 
қилинадиган сўз шакллари ва бирикмаларнинг функционал-семантик 
хусусиятлари» деб номланади. Бу бобда кўрсатиш олмошлари
асосида ҳосил қилинадиган формаларнинг дейктик амаллари тадқиқ 
қилинган.
Маълум бўлдики, ўзбек тилшунослигида мустақил сўз 
туркумларидан саналадиган олмошлар юзасидан бир қатор ишлар 
амалга оширилган. Уларда олмошнинг турлари аниқланган, маъновий 
хусусиятлари юзасидан кузатишлар олиб борилган, мазкур сўз 
1
Акрамов Т. Кишилик олмошларининг стилистик хусусиятларига доир // Лексика, стилистика ва нутқ 
маданияти. Илмий мақолалар тўплами. – Тошкент, 1980. – Б. 85-91; Исабеков Б. Кишилик олмошларининг 
семантик-стилистик хусусиятлари ҳақида ТошДУ илмий асарлар тўплами, №648. –Тошкент, 1980. –Б.86-91; 
Қўнғуров Р. Олмош стилистикасига оид айрим мулоҳазалар // Ўзбек тили стилистикасидан кузатишлар. –
Самарқанд: СамДУ, 1981. –Б.4-21; Каримов С. Олмошларнинг функционал-стилистик чегараланиши // Ўзбек 
тилининг грамматик қурилиши ва стилистикаси / Илмий мақолалар тўплами. – Самарқанд: СамДУ, 1992. –Б.80-
85; Позилова Н. Иккинчи шахс олмошларининг прагматик хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиёти. –Тошкент, 
1999. –№3. –Б.41. 
2
Қўнғуров Р. Олмош стилистикасига оид айрим мулоҳазалар // Ўзбек тили стилистикасидан кузатишлар. –
Самарқанд: СамДУ, 1981. –Б.4-21; 
3
Ҳамроев М. Ҳозирги ўзбек тилидаги кўрсатиш олмошларининг функционал-семантик хусусиятлари. –
Тошкент: Фан, 2009. – 108 б.


11 
туркумини яхлит ҳодиса сифатида тадқиқ этиш йўллари кўрсатиб 
берилган. Аммо уларнинг биронтаси ҳам олмошларга хос бўлган 
стилистик хусусиятларни тўлалигича қамраб ололмаган. Ўзбек 
тилшунослигининг бугунги тараққиёти ушбу сўз туркумига хос 
бўлган ФС жиҳатларни янада чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. Шу 
боисдан, ишимизда долзарб масалалардан бири сифатида қаралган 
масаланинг ана шу жиҳатини имконият доирасида таҳлил этиш 
мақсад қилиб қўйилди.


12 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling