Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


I Б О Б  ОЛМОШЛАРНИНГ СТИЛИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАМДА


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

I Б О Б 
ОЛМОШЛАРНИНГ СТИЛИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАМДА
УЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИДА ВАРИАНТЛИЛИК ВА
СИНОНИМИК ОМИЛЛАР 
Олмошлардаги стилистик оттенкаларнинг юзага келишида 
нутқий вазиятда бошқа сўз туркумларига оид бўлган сўзларнинг 
олмош вазифасини бажариши, олмошларнинг гапда грамматик 
вазифадан бошқа вазифаларни ҳам адо этиши, улардаги 
вариантларнинг бири ўрнида иккинчисининг қўлланиши, уларнинг 
функционал услублар доирасида чегараланиши каби ҳолатлар муҳим 
аҳамиятга эга бўлади. Бу жараённи таҳлил қилиш эса олмошларнинг 
лингвистик моҳиятини тўлароқ англашга имкон беради. Ушбу бобда 
масаланинг ана шу жиҳатлари таҳлил қилинади.
1.1.Олмошларда эмоционал-экспрессив оттенкалар намоён 
бўлишининг стилистик шарт-шароитлари 
Ўзбек тилидаги барча сўз туркумларида бўлгани каби, 
олмошлар ҳам стилистик хусусиятларга эга ва бу хусусиятлар нутқ 
жараёнида намоён бўлади. Акад. В.В.Виноградов олмошлар 
маъноларининг матний характери хусусидаги тезисни илгари 
сурганида масаланинг ана шу жиҳатини назарда тутган, деб 
ўйлаймиз.
1
Олмошларнинг йирик тадқиқотчиси К.Е.Майтинская ҳам 
мазкур туркумдаги сўзларни лексиканинг алоҳида, анчайин мураккаб 
ва кўп қиррали қисми деб ҳисоблайди ва: «Уларнинг ўз мазмуни 
бўлмайди, шахсларни, предметларни, ҳодисаларни, белгиларни, 
миқдорни атамайди, фақат маълум бўлган нарсаларга ишора қилади, 
кейинги воқеа-ҳодисаларга тайёрлайди. Олмошнинг аниқ маъноси 
вазият ва матн ёрдамида аниқланади», – дейди.
2
М.И.Алехинанинг 
«Нутқий 
коммуникация 
актидан 
ташқаридаги 
олмошлар 
умумлаштирувчи маънодаги сўзлар ҳисобланади. Нутқий актда эса 
улар аниқ мазмун билан бойийди», деган фикри эса бу мулоҳазаларни 
янада тўлдиради.
3
Тилимизда бошқа сўзларга нисбатан олмошлар сон жиҳатдан 
озчиликни ташкил қилади. Ҳозирги адабий тилимизда уларнинг сони 
тахминан юзта атрофида. Шундай бўлса ҳам, универсаллиги ва 
1
Виноградов В.В. Русский язык. – М.: Высш. школа, 1981. – С.74.
2
Майтинская К.Е К.происхождению местоименных слов в языках разных систем // Вопросы языкознания. – 
Москва, 1966. –№1. –С.15. 
3
Алехина М.И. О классификации местоимений // Русский язык в школе. – Москва, 1982. -№1. –С.63. 


13 
қўлланиш частотасининг фаоллиги билан бошқа сўз туркумларидан 
жиддий фарқланади. «Мавҳумлик даражасининг кучлилиги уларнинг 
ёрдамчи сўзлар вазифасини бажаришига шароит яратади».
1
А.Г.Елисеева ва О.Н.Селиверстовалар олмошлар семантик жиҳатдан 
энг жумбоқ сўзлар тоифасига киришини қайд этишган эди. 
2
Шунинг учун ҳам анъанавий грамматикадаги олмошларга 
бўлган муносабат доирасидан четга чиқилиши ва уларнинг стилистик 
имкониятлари таҳлил этилиши ана шу универсалликнинг нимадан 
иборат эканлиги ҳақидаги саволларга ижобий жавоб беради. 
Олмошларнинг ФС таҳлилини ҳам умумлингвистик таҳлил 
комплексида олиб қараш кутилган натижаларни беради. Чунки тил 
бирликларини бу тарзда яхлит олиб ўрганиш уларнинг нутқий 
табиатини ҳамиша тўлароқ англашимизга ва шу асосда мақсадга 
мувофиқ тарзда фойдаланишимизга олиб келган. 
Олмошларда номинативлик хусусиятининг йўқлиги, фақат гап 
таркибида от, сифат, сон ўрнида кела олиши уларни лексик- 
грамматик жиҳатдан ўзаро тенг қилиб қўяди. Аммо стилистик 
жиҳатдан улар ўртасига бу тенглик аломатини қўйиб бўлмайди. 
Баъзан гапдаги вазифаларига кўра равишларга, боғловчи ва 
кўмакчиларга ўхшаб кетиши ҳақида ҳам шу фикрни айтиш мумкин. 
Олмошлар дейктик белгилар (бевосита предметларни кўрсатиш) 
тоифасига кирганлиги учун, гарчи гапда иштирок этишига кўра санаб 
ўтилган сўз туркумларига тенг келса-да, стилистик жиҳатдан уларга 
оппозицияда туради.
3
Бунинг устига, прономинализация ҳодисаси, 
яъни бошқа сўз туркумларига оид сўзларнинг олмошлашиши туфайли 
олмошлар характеридаги отлар, равишлар, кўрсатиш маьносидаги 
юкламалар сингари периферик гуруҳлар ҳисобига кенгайиб боради
ва буларнинг барчаси уларнинг стилистик кўлами кенглигидан далолат 
беради. 
Фикримизни исботлашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Тилдаги 
прономинализация натижасида бир туркумга оид бирлик иккинчи 
бир туркумга тегишли сўз хусусиятига эга бўлади. Айрим отларнинг 
1
Майтинская К.Е К.происхождению местоименных слов в языках разных систем // Вопросы языкознания. – 
Москва, 1966. –№1. –С.16. 
2
Елисеева А.Г. Селиверстова О.Н. Семантическая структура местоименного значения // Вопросы языкознания. 
– Москва, 1987. –№1. –С.79. 
3
Олмошлар нутқда фақат дейктик белгилик хусусияти билан чегараланиб қолмайди. (М.И.Алехина дейксис 
тушунчасини фанга К. Бюлер олиб кирганлигини айтган. [Қаранг:11] Унинг анафорик (олдин эслатилган ва 
маълум бўлган предметларни кўрсатиш) ва препаратив (кўрсатилаётган предмет ҳақида кейин маълумот 
бериш) типлари ҳам мавжуд. [Бу ҳақда яна қаранг: 107]


14 
олмош тарзида қўлланиши ҳам ана шу прономинализация 
туфайлидир: Одамларнинг тили чиқиб қоптими? – Бировларнинг тили 
чиқиб қоптими? –Сенинг тилинг чиқиб қоптими? ёки Унинг қилган 
ишларига баъзан ҳайрон қоласан, одам! – Унинг қилган ишларига мен 
баъзан ҳайрон қоламан – Унинг қилган ишларига баъзан ҳайрон 
қоламан; Одамларниям тушуниб бўлмай қолди - Уларни тушуниб 
бўлмай қолди каби. Сен, мен, у олмошларини уларнинг ўрнида 
қўлланаётган одам сўзи билан бир хилда қараб бўлмайди. Стилистик 
жиҳатдан улар бир хил қийматда эмас. Шу ҳолатда одам сўзи орқали 
нутқий экспрессия – сўзловчининг ҳаяжони кучли тарзда ифода 
этилмоқда. Мана шу тарзда отлардан бир қанча сўзлар ўзбек тилида 
олмошлар томон силжиётган бўлиши мумкин. Кечаётган ушбу 
жараённи тадқиқ этиш, унда иштирок этадиган семантик-стилистик 
ҳодисаларнинг қонуниятларини аниқлаш тилшуносларимиз олдида 
турган галдаги вазифалардан саналади. 
Олмошлардаги стилистик имкониятлар юзага чиқадиган омиллар 
ўзбек тилида турли-тумандир. Худди шундай имкониятларнинг яна бири 
уларнинг гапда конкретизаторлик – аниқлаштирувчи вазифасини 
ўтаган вақтида кўриниб қолади. Бундай пайтда олмошлар бошқа сўз 
ўрнида қўлланилмайди, балки уларнинг маъноларини таъкидлашга, янада 
аниқлаштиришга хизмат қилади. Масалан, Мен, Аҳмедов Эгамқул 
Юнусович... дейилганда мен олмоши ҳеч қандай сўз ўрнида 
алмашаётгани йўқ. У Аҳмедов Эгамқул Юнусович ни янада 
аниқлаштириш, таъкидлаш вазифасини адо этаяпти, холос. Ким 
келди – Шуҳратжон; Сен – Эргашев, икки қадам олдинга чиқ!
тарзидаги гаплар ҳақида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин. 
Айни пайтда, нутқий жараёнда олмошлар маъносининг ўзини 
аниқлаштиришга ҳам эҳтиёж сезилади. Бинобарин, олмошлар 
англатган умумий, мавҳум маънолардан аниқликка қараб бориш 
методи уларнинг семантик-стилистик моҳиятини очишга ҳисса бўлиб 
қўшилади.
1
Шунинг учун ҳам М.И.Алехина «Олмошлар таснифи 
ҳақида» мақоласида олмошлар маъносини аниқлаштиришга хизмат 
қилувчи қуйидаги омилларни кўрсатиб берган эди: махсус 
воситаларни қўлламасдан вазиятга қараб аниқлаштириш; ишора 
қилувчи 
жестлардан 
фойдаланган 
ҳолда 
аниқлаштириш; 
суҳбатдошларнинг нутқий актга қадар мавжуд бўлган тажрибаларига 
таянган ҳолда аниқлаштириш; аввалги матнда аниқлаштириш; кейин 
1
Алехина М.И. О классификации местоимений // Русский язык в школе. – Москва, 1982. -№1. –С.63-68. 


15 
шаклланадиган 
матнда 
аниқлаштириш; 
оҳанг 
ёрдамида 
аниқлаштириш каби.
1
Шунингдек, у нутқий актда олмошлар 
маъносини аниқлаштириш катта куч талаб қилишини айтиб, бунда 
умумий марказга эга бўлган доира кўринишидаги олмошлар 
тизимини, унинг ядросида КиОлар, иккинчи доирада кўрсатиш 
олмошлари 
(КўО), 
кейинги 
доираларда 
СўОлар, 
ГуОлар, 
бўлишсизлик олмошлари (БўОлар) ва БеОлар жойлашишини, 
марказдан периферийга қараб борган сари уларнинг кўрсатиш 
имкониятлари сусайиб, аниқлик кучи камайиб боришини ҳам 
таъкидлаган.
2
Олмошларнинг навбатдаги стилистик имкониятлари 
актуализаторлик, яъни уларнинг тил элементлари потенциал 
хусусиятларининг 
нутқда 
намоён 
бўлишида 
маълум 
актуаллаштирувчилик вазифасини бажаришида намоён бўлади.
3
Масалан, КиОлар шундай вазифани бажара олади: Манзил қайда? 
Сўрамагин, / Йўқотдим мен ўзимни. Сиз билан бу кеча тортишга 
афғон / Мен ўзим ярайман, / Фақат бир ўзим! (У.Азим) каби. Ўзбек 
тилидаги бошқа олмошлар ҳам актуализаторлик вазифасини ўз 
зиммасига олиши мумкин.
ГуОлар 
мисолида 
олмошларнинг 
актуализаторлик 
хусусиятларига кенгроқ тўхталамиз. Масалан, номаълумлик – бу 
субъект аввал учратмаган ёки тушунтириб бера олмайдиган нарса-
ҳодиса тушунчасини англатади. Қандайдир олмошида ана шу 
номаълумликнинг айрим жиҳатлари актуаллашади. Фазодан 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling