Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

 
профессор Суюн КАРИМОВ
 
 



Кириш 
 
Тилнинг муҳим элементи ҳисобланадиган сўзнинг лингвистик 
табиати, шакл ва маъно хусусиятлари, унинг нутқий жараёнда тутган 
ўрни қадимдан тадқиқотчиларнинг диққатини тортиб келмоқда. 
Сўзларнинг инсон, нарса-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолат 
сингариларни ифодалашдаги ўзига хос жиҳатларини белгилаш 
мақсадида уларни муайян гуруҳлар ва туркумларга ажратган ҳолда 
таҳлил этиш борасида тилшунослар якдилдирлар. Ўзбек тили лексик-
грамматик тизимида алоҳида хусусиятларга эга бўлган олмошлар ҳам 
сўз туркумлари орасида мустақил гуруҳ сифатида эътироф этиб 
келинмоқдаки, бу эътироф маълум назарий асосларга эга. 
Сўз 
туркумларининг, 
жумладан 
олмошларнинг 
ўзбек 
тилшунослигида ўрганилиши ҳақида С.Аширбоевнинг «Ўзбек тили 
грамматик қурилишининг ўрганилиш тарихидан (1875-1917 
йиллардаги рус туркологлари асарлари асосида)» мавзусида ёзилган 
номзодлик диссертацияси ва Ж.Элтазаровнинг «Сўз туркумлари 
ҳақида лингвистик назариялар» номли монографиясида маълумотлар 
батафсил берилган.
1
Уларда қайд этилишича, XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб 
чор Россияси Ўрта Осиёни ўзига бўйсундирган ва янги мустамлакани 
бошқариш учун ерлик аҳолининг тилини ўрганиши лозим бўлган. Шу 
мақсадда М.Терентьев, А.В.Старчевский, В.Наливкин, С.А.Лапин, 
И.А.Беляев, Л.Афанасьев, Н.Будзинский, Н.Остроумов кабилар сарт 
(ўзбек) тилини ўрганишга оид қўлланмалар ёзишган. Ўтган асрнинг 
30-йилларидан бошлаб ўзбек олимлари ҳам грамматикага оид асарлар 
ярата бошладилар. Қ.Рамазон ва Х.Қаюмий, Х.Қаюмий ва С.Долимов, 
О.Усмон ва Б.Азизовлар ҳаммуаллифликларида яратилган қўлланма 
ва дарсликлар шулар жумласидандир.
2
Бу асарларда олмошлар 
ҳақида айрим маълумотлар берилган. 
Ф.Камол таҳрири остида нашр этилган «Ҳозирги замон ўзбек 
тили» 
(1957), 
А.Н.Кононовнинг 
«Грамматика 
современного 
узбекского литературного языка» (1960), М. Мирзаев, С. Усмонов,
И.Расуловларнинг «Ўзбек тили» (1962), муаллифлар жамоаси 
томонидан яратилган «Ҳозирги ўзбек адабий тили. I том» (1966), 
1
Аширбаев С. Из истории изучения грамматического строя узбекского языка: Автореф.дисс…канд.филол.наук. 
– Ташкент, 1975. – 49 с; Элтазаров Ж. Сўз туркумлари ҳақида лингвистик назариялар. – Самарқанд: СамДУ, 
1996. – 128 б. 
2
Элтазаров Ж. Сўз туркумлари ҳақида лингвистик назариялар. – Самарқанд: СамДУ, 1996. –Б.102. 



«Ўзбек тили грамматикаси»нинг академик нашри (1975), «XV-XIX 
асрлар ўзбек тили морфологияси» (1990) да ҳам олмошлар мустақил 
сўз туркумлар сифатида алоҳида ўрганилган. Бу адабиётлар 
рўйхатини «XII-XIV асрлар туркий адабий ёдгорликлар тили» (1986), 
Ш.Шоабдураҳмонов ва бошқаларнинг «Ҳозирги ўзбек адабий тили» 
(1980), М.Асқарова ва Х.Абдураҳмоновларнинг «Ўзбек тили 
грамматикасининг практикуми» (1981), У.Турсунов ва бошқаларнинг 
«Ҳозирги ўзбек адабий тили» (1992), Б.Менглиевнинг «Ҳозирги ўзбек 
адабий тили» (2004), М.Қурбонованинг «Ҳозирги замон ўзбек тили» 
(2002), Ш.Раҳматуллаевнинг «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (2006) 
сингари асарлари ҳисобига давом эттириш мумкин.
Олмошлар масаласи ёритилган илмий манбаларни 3 гуруҳга 
ажратиб қараш мақсадга мувофиқ: 
1. Олмош тарихий нуқтаи назардан ёритилган асарлар. Ўзбек 
тили тарихий морфологиясининг исмлар силсиласида қараладиган 
олмошлар қадимий туркумлардан бўлиб, уларнинг шаклланиши ва 
тараққиёти Ғ.Абдураҳмонов ва Ш.Шукуровнинг «Ўзбек тилининг 
тарихий 
грамматикаси», 
А.Н.Кононовнинг 
«Грамматика 
современного узбекского литературного языка», Ж.Ҳамдамовнинг 
«Ўзбек тили тарихи. II қисм. Тарихий морфология. Биринчи бўлим» 
каби асарларда, Ҳ.Неъматовнинг айрим ишларида тадқиқот объекти 
бўлган ҳамда ўзининг тегишли илмий-назарий баҳосини олган. 
1
Ўзбек тилшунослигида олмошлар тадқиқига бағишланган 
сезиларли ишлардан бири Б.Юсуфовнинг кузатишлари бўлиб 
ҳисобланади.
2
Олимнинг «Эски ўзбек адабий тилида олмошлар (XV-
XVI асрлар)» деб номланган монографиясида Алишер Навоий ва 
унинг замондошлари асарларида, XV-XVI асрларда юзага келган ёзма 
ёдгорликларда ўз ифодасини топган олмошларнинг барча турлари 
аниқланган ва тавсифланган. Эски ўзбек тили ва ҳозирги ўзбек 
адабий тилида қўлланилган ва қўлланилаётган олмошларнинг асосий 
лексик-грамматик ҳамда семантик фарқлари, ўзига хос хусусиятлар 
ишончли далиллар асосида кўрсатиб берилган. 
Муаллиф олмошлар хусусидаги у ёки бу фикрни тасдиқлаш 
мақсадида XI-XII асрларда яратилган ёзма ёдгорликлар ҳамда 
1
Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. –Тошкент: Фан, – 320 б; Кононов 
А.Н. Грамматика современного узбекского литературного языка. –М. –Л.: АН.СССР, 1960. –446 с; Неъматов 
Ҳ. ХI-XII аср ёзма ёдгорликларида олмошлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1979. –№3. –Б.26-30; 
Ҳамдамов Ж.Ўзбек тили тарихи. II қисм. Тарихий морфология. Биринчи бўлим. – Самарқанд: СамДУ, 2003. –
180 б. 
2
Юсуфов Б. Местоимения в староузбекском литературном языке (XV-XVI вв.) // –Ташкент: Фан, –1991. –146 с. 



ҳозирги ўзбек тили ва унинг шеваларидан тўпланган материаллардан
қиёсий фойдаланган. 
Рус ва туркий тилшуносликлар ҳамда ўзбек тилшунослигида 
олмошларни ўрганишга бағишланган қатор ишлар Б.Юсуфовнинг 
монографиясида таҳлил қилинган ва уларнинг айримларига 
муносабат билдирилган. 
Монографияда эски ўзбек адабий тилида қўлланган олмошлар 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling