Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

қандайдир номаълум жисм учиб тушди  гапида ана шу мавҳумликни 
ифодаловчи номаълум сўзининг ўзи бевосита иштирок этмоқда. 
Бундай пайтда қандайдир олмошининг қўлланишига нима ҳожат 
бор? Фазодан номаълум жисм учиб тушди гапи орқали ҳам фикрни 
ифода этиш, жисмнинг қандайлиги ҳали маълум эмаслиги тўғрисида 
ахборот бериш мумкин. Лекин бу фикр қандайдир олмошининг 
гапда иштирок этиш-этмаслик масаласини ҳал этмайди. Бир гапнинг 
икки варианти таққослангандагина қандайдир нинг ўрни аниқ 
билинади. Гапда номаълум сўзи иштирок этаётганлиги туфайли шу 
маънони бериши лозим бўлган семантик вазифадан озод бўлади, 
холос. Айни замонда, стилистик актуализаторлик вазифасини ўз 
1
Шу мақола. – Б.64-65. 
2
Шу мақола. – Б.68. 
3
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: ЎзМЭ, 2002. –Б.12. 


16 
зиммасига олади. Нафақат номаълумлик, балки унга бўлган қизиқиш 
оттенкасини ҳам ўзида мужассам қилади.
1
ГуОларнинг ўз қуршовидаги тил элементларига уйғунлигини 
аниқлаш, улар англатадиган семантик-стилистик оттенкаларни 
белгилаш уларни микроматн қуршовида компонент таҳлил қилишни 
тақозо этади. 
ГуОларни назарий жиҳатдан турдош сўзларга нисбатан қўллаш 
мумкин бўлса-да, маълумлик-номаълумлик тамойилларига кўра 
улардан фойдаланиш ҳамма вақт ҳам стилистик жиҳатдан кутилган 
натижани бермаслиги мумкин. Уларни адресатга кўпроқ маълум 
бўлган нарсаларга нисбатан қўллаш мантиққа тўғри келади. Бундай 
олмошларни суҳбатдошлар учун мавҳум бўлган нарса-ҳодисаларга 
нисбатан ишлатиш стилистик ғализликка сабаб бўлади. Масалан,
Суҳбатдошим қандайдир маугли ҳақида ҳикоя қилиб берди дейиш 
мумкин бўлгани ҳолда Суҳбатдошим қандайдир мауглилар ҳақида 
ҳикоя қилиб берди дейиш стилистик жиҳатдан мақсадга мувофиқ 
эмас. Чунки мауглининг ўзи биз учун мавҳум жонзот. Унинг бир 
нечтаси ҳақидаги ҳикоя эса мавҳумликни яна ҳам ошириб юборади. 
Агар унинг ўрнига Суҳбатдошим қандайдир товуқлар ҳақида ҳикоя 
қилиб берди, деган гап айтилса, товуқлар тўғрисидаги мавҳумлик 
тасаввуримизга сиғади. Чунки биз товуқларнинг, ҳеч бўлмаганда, 2-3 
хил турини кўз олдимизга келтира оламиз. 
Мана шундай ҳолатларда ГуОларини, умуман олмошларни, у 
билан ёнма-ён келган, ўзаро боғланган, ҳатто турғунлик касб этган 
сўзлар билан яхлит бир компонент сифатида олиб ўрганиш уларнинг 
нафақат грамматик ва семантик, балки стилистик маъноларни ҳам 
аниқлашда жуда асқотади. 
Компонент таҳлил бизни мавзу талабидан келиб чиқиб, 
олмошлардан фақат стилистик маъно ахтаравериш ташвишидан ҳам 
қутқаради. Чунки улар ёрдамида матнда англашилаётган қўшимча 
маънолар стилистик маъно бўлмасдан, балки семантик маънолар 
бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Ҳовлимизда қандайдир қўйлар ўтлаб 
юрибди гапини олиб кўрайлик. Дастлаб гапдан ГуОни олиб турамиз: 
Ҳовлимизда қўйлар ўтлаб юрибди. Ундан ҳовлида ўтлаб юрган 
жонивор ҳақида аниқ маълумотга эга бўлинмоқда. Гап таркибидаги  
қандайдир олмошининг киритилиши қўй сўзининг маъносига 
1
О.А.Сулейманова рус тилида барча, бутун олмошларининг ҳам актуализатор вазифасини бажариши 
мумкинлигини исботлаб берган эди. [Бу ҳақда қаранг: Сулейманова О.А. М естоименные актуализаторы весь и 
целый в современном русском языке // Филологические науки. – Москва, 1985. -№4. – С.78-82] . 


17 
жиддий таъсир кўрсатади. Қандайдир қўйлар бирикмасига эътиборни 
қаратишга мажбур бўламиз. Сўзловчи нимани назарда тутяпти? 
Айтайлик, уларнинг ҳисори, жайдари, араби каби турлариними, 
қўзилар эмас, балки улардан каттароқлариними, қўчқорлар эмас, 
айнан қўйларними? Йўқ, албатта. Шошилинч нутқий вазият уларнинг 
биронтаси ҳақида ўйлашга имкон бермайди, унга зарурат ҳам йўқ. 
Сўзловчи бу ўринда икки ҳолатни назарда тутмоқда: биринчидан, 
ўтлаб юрган ҳайвонлар бошқа жониворлар эмас, балки қўйлар 
эканлигини; иккинчидан, қандайдир қўйлар дейилганда қўйларнинг 
номаълумлиги эмас, балки уларнинг эгаси номаълумлиги назарда 
тутилмоқда. Бошқача айтганда, қандайдир олмоши кимнингдир
олмоши ўрнида қўлланмоқда. Энди бу гапларни ёнма-ён қўямиз: 
Ҳовлимизда қандайдир қўйлар ўтлаб юрибди - Ҳовлимизда 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling