Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маним
Кишилик олмошлари. А.Н.Гвоздев КиОлар ўзларининг асосий
вазифасидан ташқари турли вазиятларда юзага келадиган эмоционал- экспрессив оттенкаларга бойлиги билан ажралиб туришини қайд этган. 1 Ўзбек тилида мен, сен, у, биз, сиз, улар каби КиОлар қадимдан ишлатилиб келинмоқда. Мазкур олмошларнинг адабий тилда меъёрлашган шакли билан бир қаторда уларнинг вариантлари ҳам хилма-хил функционал-услубий вазифаларни адо этади. Жумладан, мен орқали сўзловчининг ўзини билдириши ушбу олмошнинг асосий коммуникатив вазифаси саналади: Мен дунёга келган кунданоқ, / Ватаним деб сени, уйғондим (Ҳ.Олимжон). Айрим ҳолларда уларнинг гап таркибида иштирок этишига стилистик зарурат сезилади. Мен ҳам ором олай ҳеч қурса бир бор, / Ука, ёмонлама менга бировни (А.Орипов). Банднинг биринчи мисрасидан олмошни олиб ташлаш мумкин бўлгани ҳолда, иккинчи мисрасида бу ишни амалга ошириб бўлмайди. Нутқнинг кимга қаратилганлиги ноаниқ бўлиб қолади. СНда, баъзан БМларда бу сўзнинг ман шаклида ишлатилишини адабий меъёрнинг бузилиши деб қараш лозим бўлади. Аммо М.Юсуф ижодидан олинган мана бу парчада у ошиқман даги ман га ҳамоҳангликда қўлланган: Девона ошиқман, ман бир девона, / Айтинг, сиздан бўлак кимим бор экан? (М.Юсуф). Ман шаклининг мумтоз адабиёт намуналарида фаол қўлланилганлиги унинг эски ўзбек тилида мен олмоши билан бир қаторда ишлатилганлигидан далолат беради. А.Орипов эса уни муҳим стилистик вазифани бажаришга бўйсундирган: Фақат ожиз қаламим маним, / Ўзбекистон ватаним маним (А.Орипов). Аслини олганда бу шакл тарихан мавжуд бўлган. Ж.Ҳамдамов «Ўзбек тили тарихи» асарида қуйидаги фикрларни келтирган. «Қаратқич келишиги қўшимчаси им шаклида XIII-XIV асрларда яратилган ёзма асарларда учрайди. Маним синглим. (Тафсир)». 2 Ж.Ҳамдамов бу қўшимча аслида ўғуз гуруҳидаги туркий тилларга мансублигини, ҳозир ҳам турк, озар, туркман каби тилларда адабий меъёр сифатида фаол ишлатилишини айтиб ўтган. А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарида ҳам Кумуш, Отабек, Офтоб ойим, Ўзбек ойим, Моҳира ойим каби қаҳрамонлар тилида маним шакли учрайди. Мас., Мен ўзимнинг бу мактубимни кўз ёшларим билан ёзамен. Негаки ҳозирда маним 1 Гвоздев А.Н. Очерки по стилистике русского языка. Дата создания документа: 01.03.2004. Дата индексирования: 07.04.2006.17Кb –http 2 Ҳамдамов Ж.Ўзбек тили тарихи. I қисм. – Самарқанд: СамДУ. –Б.20. 24 ёлғиз кўз ёшларимгина эмас, бутун борлиғим сиёҳдир. Маним ҳолим сенга кулгилими, қизим. Ахир маним ҳам ўзимга яраша обрўм бор (А.Қодирий). Бу асарда ўша давр тили акс этган бўлса, А.Орипов эса менинг сўзини қофия талаби билан, оҳангдорликни вужудга келтириш учун маним тарзида қўллаган. Мисолдаги ман олмоши мен га алмаштирилса, шеърдаги шу оҳангдорлик ўзгаради: Фақат ожиз қаламим меним, / Ўзбекистон ватаним меним. Бироқ бу тарзда ишлатилиш ҳам асарларда кузатилади. Наҳот сен-чун топилмас, меним, Биронта уй азим шаҳардан? (М.Али) Мен ва ман вариантлари тилда феъл таркибида шахс кўрсаткичлари сифатида иштирок этишида бунинг тескариси кузатилади: бора+ман, кута+ман, кула+ман, йиғлай+ман каби. Бадиий, хусусан, тарихий-бадиий асарларда бу сўзлар бора+мен, кута+мен, кула+мен, йиғлай+мен тарзида қўлланиши адабий меъёрнинг бузилиши деб эмас, балки тарихий воқеалар ифодаланган давр руҳини берувчи меъёрий ҳолат сифатида қабул қилинади: – Қўрқма, иним, аълоҳазратлари чақирибдурлар. Тезда қайтамен (О.Ёқубов) сингари. Сен олмоши ҳозирги адабий тилда сўзловчининг ўзидан кичик шахсга 1 ёки ўзига яқин кишига нисбатан қўлланади: Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling