Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Кимнингдир кўзига тикка боқмайсиз, / Пойига боқасиз зимдан  тикилиб. Кимдир  билан: Биров


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Кимнингдир кўзига тикка боқмайсиз, / Пойига боқасиз зимдан 
тикилиб. Кимдир  билан: Биров Ватанини бурдалаб отди / Шуҳрату 
мағрурлик кечаларида (У.Азим). Аллаким билан: Қиз эшик олдига 
юраги бетламайроқ келди, унинг қабзасидан ушлаб аста тортиши 
нарёқдан бировнинг каттиқ итарган пайтига тўғри келди 
(А.Қаҳҳор). Лекин Вақт деган шунча тез кетдими оқиб, / Менинг 
ёнимда ҳам энди биров йўқ (У.Азим) каби ҳолатларда бу жараён 
содир бўлмайди. Бу гаплардан улардан ҳеч ким, бошқа сўзларига 
тўғри келадиган ва гумонлик мазмунидан ташқарида бўлган 
маънолар англашилади. 
Ўриннинг ноаниқлигини англатадиган қаердандир олмошида 
бошқа бирликлар билан синонимия кузатилмади: Қаердандир Жамол 
Каримий пайдо бўлиб, Аббосхонга бир қути папирос узатди 
(А.Қаҳҳор). 
Шундай қилиб, ГуОлардаги синонимик муносабат уларнинг 
семантик оттенкаларига қараб юз беради. Синонимик қаторда 
1
Ҳожиев А. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1974. –Б.28.
2
Шу асар. –Б.62. 


62 
турадиган семаларнинг бир семема атрофида бирлашиши уларнинг 
бири ўрнида иккинчиси бемалол қўллана олади, деган гап эмас. 
Бунинг учун лексик бирликлар ўртасида маъно оттенкаларига кўра 
яқинлик бўлиши талаб этилади. Бу олмошларнинг қайси бирига 
кўпроқ мурожаат қилиш ижодкор услубига ҳам боғлиқдир. 
 
Боб юзасидан қисқача хулосалар 
 
Олмошлар сон жиҳатдан озчиликни ташкил этса ҳам нутқда 
фаол қўлланиши уларнинг стилистик маъно оттенкалари кўламининг 
кенгайишига сабаб бўлади. Олмошларнинг нутқда конкретизаторлик 
– аниқлаштирувчилик ва актуализаторлик вазифаларини адо этиши, 
депрономинализациялашиб, 
равишлар 
ва 
ёрдамчи 
сўзлар 
бажарадиган вазифаларни бажариши бунинг далилидир. 
КиО, КўО, СўОлар мисолида олиб борилган таҳлиллар шуни 
кўрсатадики, олмошларда вариантлиликнинг вужудга келиши 
даврлар ўтиши билан сўз қурилишида вужудга келган фонетик-
структурал ўзгаришлар, жумладан қисқарув, товуш тушиши ва 
орттирилиши каби ҳодисалар билан боғлиқ. Ҳозирги адабий 
тилимизда уларнинг фақат бир варианти меъёрлашган, бошқалари эса 
СН ёки БНда сақланган. Уларнинг сўзлашув жараёнида давом этиб 
келаётгани шевалар билан, БУда қўлланиши эса персонажлар нутқи 
индивидуаллигини 
сақлаш 
ҳамда 
бадиий-эстетик 
вазифани 
бажаришга қаратилганлиги билан изоҳланади.
Ўзбек тилида олмошларнинг ўзаро ва бошқа тил элементлари 
билан содир бўладиган синонимияси нутқ жараёнида жуда катта 
қулайликлар яратади. Такрордан қочиш, фикрни ранг-баранг тарзда 
ифода этиш, турли-туман стилистик оттенкалар ана шу қулайликлар 
туфайли содир бўлади. 


63 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling