Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
қандайдир заҳар (М.Али). Пари унга боқар беором, / Аллақандай
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
қандайдир заҳар (М.Али). Пари унга боқар беором, / Аллақандай
титраб, ўксиниб (У.Азим). Аллақандай ўрнида қандайдир бир жумласининг қўлланиши ҳам ана шу шеърий талаб билан боғлиқ: Эшитилар қандайдир бир куй, / Шўх янграйди танбурми, чилтор (У.Азим). Шоир бекорга аллақандай ўрнида қандайдир бир ни қўлламаган кўринади. Аллақандай шоирга номаълум бўлган куй ҳақида маълумот берса, қандайдир бир да бу куйнинг шоирга танишлиги, тили учида турганлиги, аммо уни айта олмаётганлиги маъноси англашилади. Бу стилистик нозикликлар уларни бир- биридан фарқлаб қўллашни тақозо этади. Алланима ва алланарса олмошлари ўртасида ҳам синонимик муносабат мавжуд: Шаҳзода… кўзларини юмиб, яна алланималарни пичирлай бошлади (О.Ёқубов). Ниёзмат Ҳожи шолғомдай қизарди, терлади ва ўрнидан туриб, Йўлчибойга хитобан алланарсалар деди (А.Қаҳҳор). Алланарса маълум нутқий вазиятда алланима га нисбатан ифодага бирмунча аниқлик киритади: Улфат столнинг тортмасидан алланарса излаб тополмади-да, гўё бошқа, янги, ҳар томондан мувофиқ бир фикрга келгандай қўлларини кўтарди (А.Қаҳҳор) - Улфат столнинг тортмасидан алланима излаб тополмади-да, гўё бошқа, янги, ҳар томондан мувофиқ бир фикрга келгандай қўлларини кўтарди каби. Мана бу мисолдаги алланарса нинг алланима га алмаштирилиши ифода мазмунига путур етказади: Уни яхши кийинган, алланарсасига мағрур бўлган бир неча киши ўраб олди (А.Қаҳҳор) - Уни яхши кийинган, алланимасига мағрур бўлган бир неча киши ўраб олди. Бошқа бир ҳолатда уларни ўзаро синоним сифатида қўллаш мутлақо мумкин эмас. Бундай пайтларда улар бошқа ГуОлар билан синонимик муносабатга киришган бўлади: Шу одам алланима деган бир бойнинг тўйида белига тўртта катта-катта мушак боғлаб 58 осмонга учибди (А.Қаҳҳор) - Шу одам алланарса деган бир бойнинг тўйида белига тўртта катта-катта мушак боғлаб осмонга учибди сингари. Олмошларнинг бу каби қўллангани учун ёзувчини айблаш мумкинми? Асло мумкин эмас. Чунки ижодкор қаламида алланима сўзи аллаким ўрнида қўлланиб, услубий вазифани адо этган – салбий муносабатни, айтиш мумкин бўлса, нафратланиш оттенкасини бера олган. У аллаким га алмаштирилиши билан фикрдаги ана шу бўёқдорлик йўқолади. Қуйидаги Уруш бошланган ҳафталари алланима деган шаҳардан хат қилган эди... (А.Қаҳҳор) мисолида ҳам худди ана шу оттенка мавжуд. Уни қандайдир элементи билан алмаштириш мумкин: Уруш бошланган ҳафталари қандайдир шаҳардан хат қилган эди... Аммо бу ерда ҳам гапдаги экспрессивлик йўқолади. Агроном алланарсаси алланима бўлди депти (А.Қаҳҳор) мисолида ҳам уларнинг ўрнини алмаштириб бўлмаслиги маъно оттенкаларида нозик фарқлар борлигини тасдиқлаб туради: Агроном Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling