69
депрономинализациялашади, гўёки нутқ
элементларини бир-бири
билан боғловчи
восита сифатида иштирок этади, уни зарур бўлган-
бўлмаган вақтда ҳам ишлатаверади:
Мен ўша ўзингиз билган масала
ҳақида айтмоқчи эдим. Тўғри, бу билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди.
Аммо ўша орамизда юз берган воқеа ҳамиша мени хижолат қилиб
туради… Мисоллар таркибидаги ўша гап мазмунига ҳеч қандай
ижобий таъсир кўрсатмайди. Унда нимагадир ишора қилишдан кўра
нуқсон кўпроқ сезилади. Шунинг учун унга нутқдаги ортиқча восита
сифатида қаралиши ва СУга хос бўлган ҳолат
сифатида
баҳоланмаслиги тўғри бўлади. Баъзан КўОлар қаватланган ҳолда
қўлланадики, бу ҳам СУга хос:
Бу ўша биз билган бола каби.
Адабий тилдаги ўхшатиш кўрсаткичи -
дай қўшилган
ундай,
бундай, шундай КўОларнинг СУда
ундоқ, унақа, бундоқ, бунақа;
шундоқ, шунақа, шундақанги, шунақанги каби вариантлари
мавжуд:
«Ман ундоқ қиладурман, ман бундоқ қиладурман», деб мақтангани-
мақтанган. Унақада қандай қилиб ошиб тушдинг? Бундоқ очилиброқ
ўтирсанг-чи, ошна. Бунақа гапларингни қўйгин. Шундоқ ҳам банкрот
бўлай деб турибман-у. Шундақанги гапларни гапирадики, атторнинг
қутисида йўқ. (Сўзлашув)
КўОларнинг
анавинақа, манавинақа вариантлари ҳам СНда кўп
қўлланилади:
Анавинақа
машина
олиб
беринг,
дадажон.
Do'stlaringiz bilan baham: