Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Манавинақанги  ишлардан хафа бўлиб кетаман каби.
Анақа олмоши айрим кишилар нутқида ўша олмоши сингари 
боғловчилик вазифасини бажаради. Аммо бу ҳолатни ҳам адабий тил 
меъёри нуқтаи назаридан маъқуллаб бўлмайди: Анақа, бугун 
духтурга кўринмоқчи эдим. Анақа-да, бир оз чарчаганроқ кўринади
каби.
СНда ана у, мана у, мана бу  бирикмаларининг ану, анов, анув, 
манов, манови каби фонетик жиҳатдан ўзгарган шакллари учраб 
туради: Ану бору, «Б»да ўқийдиган. Анови нимайди? Мановиси неча 
пул? каби. Шу ҳолатда улар халқ оғзаки ижодига кўчади: Дурустроқ 
бировинг бориб анов тентакнинг бошини олиб, тағи учовининг 
бошини кесиб келинг («Якка Аҳмад»). Баъзан ҳозирги адабий асарлар 
матнларида ҳам учратиш мумкин: Анов чаманларда гул терардилар, / 
Анов тош устида ўлтирардилар (Э.Воҳидов) каби. 
КўОлар баъзан жуфт ҳолда қўлланилади ва жуфт сўзларнинг 
умумий қонуниятларига бўйсунади ҳамда ноаниқлик, мавҳумлик 
оттенкаларини келтириб чиқаради: У-бу деб бошини айлантирди. У-
буни баҳона қилиб, олган қарзини бермай кетди. БМларга шу 


70 
маънолари билан кўчади: Эртага бозор-ку, олиб чиқадиган ул-
булларимни кўриб ўтирувдим (Х.Султонов). Жўналиш, ўрин-пайт, 
чиқиш келишикларида келиб, ноаниқ миқдор, ноаниқ ўрин, ноаниқ 
пайт маъносини ифодалайди: Ҳуштак, шақилдоқ чалган танҳо 
қоровул кўлкалари унда-бунда учраб қолади (Ойбек). Ўша-ўша, 
йўловчилар ўз ташвишлари билан банд, севгилисини интизор кутиб 
асабий у ёқдан-бу ёққа юрган ошиққа ўхшаган бирон кимса йўқ 
(У.Назаров). Баъзан жуфтлашиб кўп сўзи маъносини беради: Олма, 
анор, апельсин, торт, яна шунга ўхшаш анча-мунча нарсалар 
ейилмай йиғилиб қолган (У.Назаров). Зўр, роса каби сўзларга яқин 
маъноларни ифодалайди: – Ўхшатибди! Ўхшатса-да, улай-булай 
ўхшатмабди! – деди (Т.Мурод).
СУда ўша, шу кўрсатиш олмошлари такрорланиб, таъкид, 
кучайтириш маъноларини ифодалайди. Ўша олмоши такрорланиб, 
«ўзгармаган», «олдингидай» деган сўзларга яқин маъноларни 
ифодалайди: Ҳалиям озиб-нетиб кетганим йўқ, вазним ўша-ўша 
(М.Дўст). 
Англашиладики, айрим КўОларнинг вариантлари СУга 
хосланган. КўОларнинг қиёслаш, ўхшатиш воситаси билан 
биргаликда қўлланиш ҳолатлари СУда фаол. 
Сўроқ олмошлари орасида фаол қўлланиладиган ким, нима  
олмошлари услублараро бетараф сўзлар ҳисобланади. Шу билан 
бирга, нима нинг ким ўрнида қўлланиши СУ учун дахлдордир: 
Отинг нима, ука? Бошқа услубларда бу тарзда қўллашга йўл 
қўйилмайди. 
Не/на  сўзи СўО сифатида СУда камдан-кам қўлланади ва бунда 
у дилектал хусусиятларни акс эттиради: Ҳов, не уйтасан каби. Аммо 
бу сингари ҳолатлар адабий меъёрнинг бузилиши сифатида қаралади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling