Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
сенларнинг бахтингни кўрсам, бас, — деди (Ў.Ҳошимов);
– худди шу маънода О.Ёқубов уни Улуғбек нутқида қўллаб, у орқали ғоятда муҳим, бошқа матнларда камдан-кам учрайдиган меҳр, меҳрибонлик оттенкаларини бера олган: Ва лекин қайтмай мусофирликда оламдан ўтсам... бу хазинани кўз қорачиқларингиздай сақлангиз, сўнг, инонган шогирдларингизга топширингиз, улар ҳам ўз шогирдларига топширғай. Сенлардин тилайдурган бошқа тилагим йўқ. Аммо матн давомидаги гапда келган сиз ни у билан алмаштириб бўлмайди: Фақир сиздай шогирдларимдин минг бор розимен - Фақир сенлардай шогирдларимдин минг бор розимен; – О.Ёқубов бу олмошни фавқулодда оригинал тарзда қўллаган, уни предметларга нисбатан ишлатган: О, юлдузлар, сеҳрли юлдузлар! У қирқ йил сенларнинг сирларингни билмоқ ниятида яшади, саноқсиз тунларни бедор ўтказди. Бу ерда ҳам таъкид оттенкаси, асар қаҳрамонининг юлдузларга бўлган меҳри айнан ана шу олмош орқали кучайтирилган; – ҳозирги ўзбек нутқида фаол бўлган менсимаслик, беписандлик оттенкаларини беради. Шу маънода Ў.Ҳошимов уни комиссар С.Ғаниев тилида кўп ишлатади: Балониям билмайсанлар! Ҳайронман, институтларингда нимани ўргатади сенларга? Сенлар нима? Амаллаб ўқишга кирасан... Амаллаб битирасан; – нафрат, ғазабни ифода этади: Ў.Ҳошимов бу олмошни Афғонистондаги «дух»лар тилида қўллайди:— Сенлар ўзбекми! — «Дух» ёрилган лаблари орасидан қон тупуриб, тишларини ғижирлатди. — Йўқ! Сенлар ўзбекмас! Сенлар мусулмонмас! — У 1 Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит-турк. 1-том. –Тошкент: Фан, 1960. –Б.313. 101 эсдан оғгандек хохолаб кулди.— Сенлар «шўравий!» (Ў.Ҳошимов). Олмошнинг такрор қўлланиши бу стилистик оттенкалар таъсирини яна ҳам кучайтиради; – масхаралаш, бировнинг устидан кулиш оттенкасини кучайтиради: Дедушканг сенларга янги бабушка олиб келди! — деди Лола асабий кулиб. — Яқинда бабушканг сенларга дядя туғиб беради. Сенлар кўтариб юрасан! (Ў.Ҳошимов). «Тушда кечган умрлар»да Лола тилидан келтирилган ушбу гапларда масхаралаш, кулиш, пичинг оҳангларини микроматннинг ўзидан ҳам пайқаш мумкин: Дедушканг янги бабушка олиб келди! Яқинда бабушканг дядя туғиб беради. Кўтариб юрасан! каби. Аммо олмошнинг ҳар гапда бир маромда такрорланиши нутқда бу оттенкаларнинг аниқ реаллашувига сабаб бўлмоқда. Мазкур олмошнинг такрор қўлланиш имконияти фақат БУда қўл келади: – Сенлар, ўзи, қаердансан? Сенлар, ўзи, қаерда ўсдинг? Сенлар, ўзи, кимни боласисан? Осмондан туш-а, нонкўрлар, осмондан шалоплаб туш-а, нонкўрлар! (Т.Мурод) Бу каби ўринларда сенлар ва такрор усулига хос бўлган таъкидлаш, ажратиб кўрсатиш оттенкалари уйғунлашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган стилистик воситага айланади. Биз элементи сўзлаётган киши ва бошқа кишиларни биргаликда олиб кўплик маъносини англатиши унинг лексик-грамматик маъноси ҳисобланади: Ўзи-ку, бизни илм-урфонга чанқоқ халқ дейди, яна меҳнаткаш номеҳнаткаш деб халқни ажратгани нимаси!.. (А.Қаҳҳор). Кўпликни умумий тарзда англатишдан ташқари, баъзан аниқ икки киши маъносини ҳам беради: Нечун олло бизни бултур қовуштирмади? (О.Ёқубов). Шу билан бирга, у ФУлар доирасида яна қўшимча маънолар ҳам англатади. Жумладан, БМларда алоҳида семантик-стилистик оттенкалари билан намоён бўлади. Масалан, анъанавий тарзда мен ўрнида қўлланади: Бу талафотнинг сабаби шуким, биз инонган Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling