Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Гумон олмошлари. Олмошлар сирасида ҳам сон, ҳам сифат 
жиҳатдан катта мавқега эга бўлган ГуОлар предмет, белги ёки ҳодиса 
ҳақидаги ноаниқ тасаввурни билдириб, уларга умумий (абстракт) ва 
тахминли ишора қилади.
1
Алла+СО қурилишида шаклланган ГуОлар улар орасида асосий 
ўринда туради: аллаким, алланеча, алланечанчи, алланечук, алланима, 
алланарса, аллақаёқ, аллақаер, аллақай, аллақайси, аллақандай, 
аллақанча каби.  
Аслида кесимлик қўшимчаси бўлган, боғлама вазифасини 
бажарадиган -дир қўшимчасининг кейинги пайтларда бу вазифадан 
кўра гумон, кўпроқ тахмин маъносини англатиш хусусияти кучайиб 
бораёганлиги таъкидланади.
2
Ундаги бу хусусият СўОлардан ГуОлар 
ясайдиган қўшимчага айланишига сабаб бўлган ва бунинг 
натижасида қуйидаги ясалмалар ҳосил бўлган: кимдир, нимадир, 
қандайдир, қайсидир, негадир, нима учундир, нечукдир, нималардир, 
ниманидир, қаердандир, қачондир, қандайдир каби. 
«Ўзбек тили грамматикаси»да айрим, баъзи, баъзида, баъзан, 
баъзилари, бир нима, бир нарса, биров, ким ҳам, кимниям, ким 
ҳамдир бирликлари ҳам ГуОлар сифатида қайд этилган.
3
Бундан 
ташқари ЎТСИЛда бир хил, ғалати сўзлари ҳам ГуОлар қаторида 
келтирилган.
4
Бу эса ГуОлараро ва уларнинг бошқа бирликлар билан 
ўзаро 
синонимик 
муносабатга 
киришишига 
ва 
ФУлараро 
чегараланишига кенг имконият яратади. 
Алла+ СўО = СўО+дир тенглигида синонимик муносабат 
шаклланади ва бунга алла ва –дир элементларидаги гумон 
отенкасининг мавжудлиги сабаб бўлади. Мас., аллаким-кимдир  
синонимияси: Аллаким Нафратнинг қўлидан тутар, / Ёқасидан 
ушлаб шивирлар бетин (У.Азим). Бу синонимик муносабат умуман 
гумон маъносида вужудга келаётган бўлса ҳам, аллаким ва кимдир
маълум 
стилистик 
фарқларга 
эга. 
Аллаким 
да 
гумон 
қилинаётганлардан маълум қисмни ажратиб кўрсатиш ёки шунчаки 
гумон қилинаётганлик оттенкаси сезилади, кимдир дан эса 
шубҳаланиш гўё маълум бир кишига аниқ йўналтирилгандай бўлади. 
Шунинг учун ҳам …гўё сандиқлар ортида кимдир бор, кимдир 
қаҳрли сукут билан уларни кузатиб турарди... (О.Ёқубов) каби 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.359. 
2
Ғуломов А., Тихонов А.,Қўнғуров Р. Ўзбек тилининг морфем луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1977.–Б.412. 
3
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.359-363. 
4
Ҳожиев А. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати. –Тошкент: Ўқитувчи, 1974. –Б.28.


56 
мисолларда уларнинг ўрнини алмаштиришдаги ғализлик сезилиб 
қолади. 
Биров олмошини ҳам шу синонимик қаторда олиб қараш 
мумкин: Биров майдалади сени, ҳақиқат, / Қалбида тугабми 
курашнинг қўри (У.Азим) - Кимдир майдалади сени, ҳақиқат, / 
Қалбида тугабми курашнинг қўри сингари Бу синонимик муносабат 
бошқа олмошлар ҳисобига ҳам кучайтирилиши мумкин: Кечган 
йилдан қай биров хушбахт. / Аммо барин, этмай илтифот (М.Али). 
Аммо биров сўзида бегоналик, бошқалик маъноси ҳам бор: 
Қаландар Қарноқий бировнинг ихтиёри билан юрмайдур, мавлоно 
(О.Ёқубов). Бу маънолар бирмунча аниқ бўлган ҳолатларда уларни 
ўзаро синоним сифатида қўллаб бўлмайди. Бунинг устига Зерикишар, 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling