Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


кимсага вафо қилган эмас. Ул раббул оламин ҳеч бир бандасининг


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

кимсага вафо қилган эмас. Ул раббул оламин ҳеч бир бандасининг 
бурнини бегуноҳ қонатмайдур (О.Ёқубов). 
Аммо бу ҳодиса ҳамма вақт ҳам содир бўлавермайди: 
Саломхонага чиққач, эшикларни очиб, бошқа хоналарга қаради, ҳеч 
ким йўқлигига ишонгач, Али Қушчига юзланди (О.Ёқубов). Бу эса
мана шу матнда ҳеч ким олмошида ажратиб кўрсатиш оттенкасини 
ифода этмаётгани, балки кишиликни ифодалаш маъносининг кучли 
эканлиги билан боғлиқ. 
Ҳеч бир олмошига ҳеч қайси  синоним бўлади: Ҳеч бир ёмонлик 
интиқомсиз қолмайдур!  (О.Ёқубов) каби. 
Ҳеч қачон олмоши вақт маъноси билан боғлиқ бўлганлиги 
сабабли вақт, замон сингари сўзлар билан синонимик муносабатга 
киришади: Ўзинг билурсен, Али, мен ҳеч қачон бул юмушни қилғон 
эрмасмен (О.Ёқубов) - Ўзинг билурсен, Али, мен ҳеч вақт бул юмушни 
қилғон эрмасмен. Қиёсдан шу нарса маълум бўладики, ҳеч қачон да 
ҳеч вақт га нисбатан фикрни қатъий ифода этиш оттенкаси кучли. У 
ҳеч қачон салоҳиятли саркарда бўлган эмас! (О.Ёқубов) - У ҳеч 
замонда салоҳиятли саркарда бўлган эмас! каби. 
Ҳеч нарса олмоши ҳеч нима га синоним бўлади: Унга ҳеч нарса 
керак эмас, на тож, на тахт! (О.Ёқубов). 
Ушбу олмошлар қаторига ҳеч гап олмошини ҳам киритиш 
мумкин: ... расадхонага билдирмасдан кирган одам, ғафлат уйқусида 
ётган мавлононинг бошини танидан жудо қилиши ҳеч гап эмас эди 
(О.Ёқубов)
Ҳеч қаёқ/қаён олмошини ҳеч ёқ, ҳеч ер каби элементлар билан 
алмаштириб қўлласа бўлади: Мирзо Улуғбек ҳам юраги ғам -андуҳга 
тўлиб, ҳеч қаёққа сиғмай қолганида маъюс кўзли шу маъсумага 
интилар… (О.Ёқубов) - … ҳеч ерга сиғмай қолганида… … ҳеч ёққа 
сиғмай қолганида… каби. Бу олмошнинг ҳеч қай(га, да) сингари 
варианти ҳам мавжуд: Камина ҳеч қайга кетолмасмен, дарвеш
(О.Ёқубов) сингари.


55 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling