Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Қандайдир боргим келмаяпти гапида иккиланиш, ишончсизлик;  Қандайдир


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Қандайдир боргим келмаяпти гапида иккиланиш, ишончсизлик; 
Қандайдир ёши катталарга ўхшаб мулоҳаза юритади гапида ичдан 
эътироф этиш, тан олиш каби оттенкаларни юзага чиқаради ва шу 
тарзда нутқда модал муносабатларнинг ифодаланишига хизмат 
қилади. Баъзан нутқда у сўзловчига фикрий изчилликда, хотирани 
тиклашда кўмаклашувчи лингвистик омил сифатида намоён бўлади. 
Бирор воқеани ҳикоя қилаётган кишини кўз олдимизга келтирайлик: 
Олдимдан қандайдир йўл чиқди. Боравердим. Қандайдир ғорга дуч 
келдим. Ичкарига кирдим. Қандайдир одамларнинг ҳайкаллари турар 
эди каби. Бунда олмош нутққа табиийлик руҳини беради. 
Айтилганлардан қисқача хулоса чиқариб, қандайдир  олмоши ўз 
семантик маънолари билан муайян функционал услублар (ФУ) 
доирасида чегараланади, дейишимиз мумкин. Бу чегараланишлар 
ҳатто бир услуб доирасида ҳам кўзга ташланади. Масалан, У 
қандайдир китобларни ўқиди ва дунёқараши ўзгарди дейиш мумкин 
бўлгани ҳолда, Мен қандайдир китобларни ўқидим ва дунёқарашим 
ўзгарди дейиш мантиқсизликдир. 
Қандайдир олмошининг семантик-стилистик имкониятлари 
хусусидаги 
ушбу 
таҳлиллар 
Ю.Смирновнинг: 
«Кузатишлар 
қандайдир  олмошининг бошқа сўз гуруҳларига нисбатан субъектив 
баҳо воситаси сифатида фаол қўлланишлигини кўрсатади» деган 
фикри ўзбек тилига ҳам тааллуқли эканлигини англатади.
1
Қандай олмоши матнда сўрашдан бошқа маъноларни ҳам бера 
олади. Қандай ажойиб, қандай замонлар эди, қандай даврлар келди 
1
Смирнов Ю.Б.Семантико-функциональные особенности неопределенных местоименных прилагательных // 
Русский язык в школе. –Москва, 1985. –№4. – С.91.


19 
каби жумлаларда олмошнинг вазифаси бутунлай ўзгарган. У ҳар уч 
мисолда ҳам ижобий эмоцияни бериш билан бирга, уларнинг ҳар 
бири яна алоҳида субъектив муносабатларни ифодалашга ҳам хизмат 
қилмоқда: қандай ажойиб да завқланиш, лаззатланиш, ҳайратланиш 
оттенкаларининг; қандай замонлар эди – ширин хотираларнинг
қандай даврлар келди – янги мустақиллик замонидан ғурурланиш, 
фахрланиш туйғуларининг юзага чиқишига хизмат қилмоқда. 
Жумлалар таркибидан қандай нинг олиб ташланиши билан бу 
хусусиятлар ҳам барҳам топади. Бундай пайтларда уларда 
депрономинализация, яъни олмошлардан бошқа сўз туркумлари 
томон силжиш юз беради. Юқоридаги мисолларда олмошлар 
сифатлашган ва экспрессив маъноси янада кучайган. Қуйидаги мисол 
фикримизни янада мустаҳкамлайди: - Бир бурда нонинг борми? -
Қаёқда … (Ғ.Ғулом).   
Яна айрим олмошларни кўздан кечирамиз. Неча олмошининг 
матндаги грамматик вазифаси аниқ. У соф сўроқ гапларнинг 
шаклланиши учун хизмат қилади: Неча кило пахта тердинг? ёки 
вазиятга қараб Неча кило бўлди? тарзидаги гапларда аниқ савол 
ифодаси сифатида намоён бўлади. Аммо Неча марта сўрадинг; 
Нечанчи 
марта 
шу 
гапни 
айтаяпсан 
сингари 
депрономинализациялашган ҳолатларда уларнинг маъносини нутқий 
вазият белгилайди. Шунинг учун ҳам Неча марта сўрадинг – Кўп 
марта сўрадинг – бир неча марта сўрадинг гапларининг стилистик 
қиймати бир хилда эмас. Неча марта сўрадинг да субъектив баҳо, 
яъни тингловчининг ҳаракатидан норозилик оҳанги сезилади. Бу 
оттенкалар кейинги гапларда акс этмаган. 
Ким олмоши семантикасида ҳам маълум силжишлар кўзга 
ташланади. Ким у йиғлаётган - Навоиймикин, / Ва ё май куйчиси 
Ҳайёммикин, дод (А.Орипов) мисраларида у ноаниқлик оттенкасини 
ўзида мужассам қилган.
Бу каби мисоллар таҳлилидан шу нарса маълум бўладики, 
олмошларнинг соф сўроқ доирасидан ташқарига чиқишга интилиш 
жараёни давом этмоқда ва бунинг натижасида риторик сўроқ 
гапларнинг стилистик кўлами тобора кенгайиб бормоқда. 
Англашиладики, олмошлар жуда катта умумлаштирувчилик 
хусусиятига эга ва бу – уларнинг бир жиҳати. Бутун бир гуруҳни, 
тўдани, оппозицияни ифода эта олиши ва бу билан матнда кучли 
экспрессив вазифани адо этиши олмошларнинг иккинчи жиҳатидир. 
Масалан, Сиз-чи, эй, садоқат сўзидан нолиб, / Надомат комида 


20 
қолганлар, айтинг! (А.Орипов). Сиз даги кўплик маъноси ҳам, 
одатдаги ҳурмат оттенкаси ҳам бундай матнларда орқага чекинади, у 
кучли нафрат ифодасини берувчи стилистик воситага айланади. 
Нутқда олмошларнинг қўлланиши ҳам бошқа сўз туркумларида 
бўлгани сингари, тилдаги маълум қонуниятлар доирасида кечади. 
Жумладан, тежамкорлик тамойили ва олмошлар ўртасидаги 
муносабат масаласини олайлик. Шу ўринда Ҳ.Ҳожиеванинг «Тилдаги 
ортиқчалик тамойили, яъни айни бир маъно икки восита билан 
ифодаланиши ўзбек тили грамматик қурилишининг бош хусусияти 
бўлмиш тежамкорликка зиддек кўринади. Лекин маънодош 
воситаларнинг қўлланиш, яъни нутқий хусусияти инобатга олинса, 
мазкур зиддият бартараф этилиб, фикр равон ифодаланади», деган 
фикрини айрим олмошлар таҳлили мисолида тўлдиришни истар 
эдик.
1
Дарҳақиқат, Биз мактабга келдик; Парталар сафини мен 
тўғрилаб чиқдим сингари гапларда ўзбек тилининг грамматик 
меъёрлари нуқтаи назаридан ортиқчалик тамойили амал қилади. 
Аниқроғи, ушбу гапларда КиОлар иштирок этмаса ҳам маъно 
англашилаверади. Унинг вазифасини феъл таркибидаги -к, -м  каби 
шахс-сон кўрсаткичлари бемалол ўз зиммасига олади. Хўш, унда 
мазкур гапларда олмошларни қўллашга нима ҳожат бор? Шунчаки 
гапда эгани грамматик жиҳатдан шакллантириш учунми? Йўқ, 
албатта. Ўз вазифасини феълга юклаган олмош бошқа бир 
имкониятлари билан гап таркибида қатнашиш ҳуқуқини сақлаб 
қолади. Бу имконият унда нутқий вазиятга қараб юзага келадиган 
стилистик оттенкалардир. Гапларда айнан ана шу олмошлар туфайли 
таъкид маъноси берилмоқда ва гап мазмуни одатдаги ахборот, хабар 
беришдан бошқачароқ, бирмунча таъсирлироқ ва аниқроқ ифода 
этилмоқда. Агарда бу гаплар таркибидан олмошларни олиб ташласак, 
у оддий ахборот бераётган, умумий мазмундаги, шунчаки гапга 
айланади: Мактабга келдик; Парталар сафини тўғрилаб чиқдим
тарзида. Шундай экан, бу ўринда гапнинг таъсирчан бўлиши бевосита 
олмошларга боғлиқ бўлганлигини бемалол айта оламиз. 
Бу олмоши асосан нарса-ҳодисаларни кўрсатиш мақсадида 
ишлатилади. Шахсни кўрсатиш эса кам учрайди. Бундай пайтда 
унинг кўплик шакли – булар дан фойдаланилади: Булар мени 
талвасага тушган, деб гумон қиладур (О.Ёқубов). Бу ҳолат, айниқса, 
шаҳар типидаги шеваларда фаол кузатилади: Булә(р) мәни окамлә(р)
1
Ҳожиева Ҳ. Кишилик олмоши ва ҳурмат маъноси // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2000. – №4. – Б. 38. 


21 
каби. «Кўрсатиш олмошлари кўпликни ифодаловчи –лар аффиксини 
қабул қилиши билан кўпроқ шахсни, баъзан предметни ифодалаб
кишилик ёки кишилик-кўрсатиш олмошларга яқинлашади: Булар 
меҳнатда ажойиб намуналар кўрсатдилар».
1
Булар олмошининг 
қўлланишида аксарият ҳолларда салбий оттенка устунлик қилади: 
Наҳорлаб мечкай қоринга ош ейишдан бошқасини билмайди булар
Эзиш керак буларни. Эзиш! Буларда на касбига меҳр бор, на эътиқод! 
(Ў.Ҳошимов). 
Кўрсатиш маъносида отини атамасдан, у киши, у зот деб 
мурожаат қилишларда ҳам олмош алоҳида экспрессив маъно касб 
этади, ўзида шарқона менталитетни мужассам қилади: Бу киши — 
Бахтиёр акам... (Ў. Ҳошимов). Мавлоно Али Қушчи у зоти 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling