Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ашёларнинг таснифи


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

86-модда. Ашёларнинг таснифи
Ашёлар фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида қуйидаги-
ларга бўлинади:
хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар; бўли-
надиган ва бўлинмайдиган ашёлар;
истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар; асосий 
ва мансуб ашёлар;
мураккаб ашёлар.


262
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Ашёлар тушунчасини тизимлаштириш учун, уни таснифлаш 
зарур. Ашёларнинг мазмуни ва турлари тушунчаси ЎзР ФКнинг 87, 
88, 89, 90, 91-моддаларида очиб берилган.
хусусий-муайян ёхуд хусусий аломатлари билан белгиланадиган 
ашёлар – бу бирлик сонда мавжуд бўлган ашёлардир. Улар хусусий-
ликка эга ва бошқа ашё билан алмаштирилиши мумкин эмас. масалан: 
соат – отанинг совғаси, рассомнинг расми, турар-жой ва ҳ.к.
Виндикация даъволари (ЎзР ФК, 228, 229-м.) мулкдорнинг 
муайян хусусий аломатлари билан белгиланадиган аниқ бир 
предметни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб 
олишга қаратилган. Турга хос аломатларига кўра ажратилган ашёлар 
алоҳида қиёфага ва хусусий белгиларга эга бўлмайди (масалан, 20 
қоп буғдой).
Ашёларнинг бўлинадиган ва бўлинмайдиган турларга ажрати-
лиши, фуқарорлик муомаласида умумий мулкни тақсимлаш, ундан 
тегишли улушни ажратиб олиш эҳтиёжи билан боғлиқ. Ашё бўлина-
диган ҳолатларда, масалан 2 та ҳовли, бу жуда осон, ашё бўлин-
майдиган ҳолатларда эса масалан, автомобиль мураккаб ҳолдир. 
Бундай ҳолатларда улушнинг ажратилиши ЎзР ФКнинг 223, 
226-моддалари қоидасига мувофиқ бўлинмас ашёнинг мулкдор ла-
ри дан бирига улуши миқдорида компенсация тўлаш орқали бажа-
рилади.
Ашёларнинг бошқа турларига хос хусусиятлар (истеъмол қилина-
диган ва истеъмол қилинмайдиган, асосий ва мансуб ашёлар, 
мураккаб ашёлар) аввал кўрсатиб ўтилганидек, ЎзР ФКнинг 
89 – 91-моддаларида очиб берилган.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling