Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

88-модда. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар
Бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида 
сақлаб қоладиган ва шу билан бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) 
аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади.
Бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини 
йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган 
ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади.
88-моддадан маълум бўлишича, ўз мақсадли аҳамиятини 
йўқотмаган ҳолда бўлинувчи ашёлар бўлинадиган ва бундай тарзда 
бўлинмайдиган ашёлар бўлинмайдиган ҳисобланади.
Бўлинувчанлик, асосан, умумий мулк (иккита ва ундан ортиқ 
шахслар мулки) бўлимига татбиқ этилганда ҳуқуқий аҳамият касб 
этади. хусусан, умумий мулк улуш асосида бўлганда (унда ҳар бир 
мулкдор ўзининг қатъий белгиланган улуши – ярми, учдан бири
чораги ва ш.к. эга бўлади), мулкдорлардан ҳар бири асл ҳолда ўз 
улушининг ажратиб берилишини талаб этиши мумкин. Бироқ, агар 
мулкдорга тегишли ашё бўлинмайдиган ашё (автомашина) бўлса, у 
бўлиш чоғида мулкдорлардан бирига ўтказиб берилади ва қолган-
ларга улушига мувофиқ қиймати пулда тўланади (ФК, 223-м.).


265
7-боб. моддий неъматлар
89-модда. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол 
қилинмайдиган ашёлар
Бир карра фойдаланиш натижасида йўқолиб кетадиган ёки 
дастлабки ҳолатида мавжуд бўлмай қоладиган ашёлар (хом ашё, ёқилғи, 
озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилинадиган ашё-
лар ҳисобланади.
Қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг даст-
лабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-
секин емирилиб борадиган ашёлар (бинолар, ускуналар, транспорт 
воситалари) истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳисобланади.
Айрим ҳолларда ашёларнинг истеъмол қилинадиган ва истеъ-
мол қилинмайдиган ашёларга бўлиниши фуқаролик-ҳуқу қий 
аҳамият касб этади. Истеъмол қилинадиганлар сирасига фойда-
ланиш жараёнида йўқ бўлиб кетадиган ашёлар, масалан, ишлаб 
чиқариш хом ашёси ёки қурилиш материаллари киради. Бун-
дай ашёлар вақтинчалик фойдаланиладиган предмет бўлиши 
мумкин эмас, чунки уни дастлабки эгасига қайтариб бўлмайди. 
Улар фақат бошқа шахслар фойдасига бегоналаштирилиб, фақат 
кўчар мулклар истеъмол қилинадиган ашёлар бўлиши мумкин. 
Истеъмол қилинмайдиган ашёлардан фойдаланилган чоғда, хусу-
сан, муайян узоқ вақт давомида, секин-аста эскириб, емирилиб 
боради (амортизацияга учрайди). Бу нарса улардан ижара воситаси
ишончли бошқарув нарсаси ва ўзгаларнинг мулкидан вақтинчалик 
фойдаланиш юзасидан бошқа битимлар нарсаси сифатида хизмат 
қилиш имконини беради. Айрим битимларда эса, аксинча, фақат 
истеъмол қилинадиган ашёлар предмет сифатида юз кўрсатиши 
мумкин (масалан, қарз шартномасида).

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling